Сиёсий сатира

quylarОқсаройнинг сўз ўйинлари

20. Арафада

Ёмон туш кўрган одамдек юзини ишқаб, хаёлга толган “Катта” истар-истамас оҳангда маслаҳатчига гап қотди:

-Мана Қурбон байрами ҳам яқинлашиб қопти, қурбонлик қиламизми, қон чиқарамизми?

-Албаттада, отахон, шу билан сайлов арафасида уч-тўртта гўшткўрмаснинг ҳам кўзи қувнайди.

-Ўзи қувнамаснинг кўзи қувнаса нима бўларди? Гўштига қолган кун қолмасин, ўзимиз еймиз, ҳали йигитдаймиз. Олдимизда эса кўп ишлар бор. Хулласки, қон чиқармасак бўлмайди, калла-салла кесиш керак.

-Астафурулло… тақсир, қўрқитиб юбордингиз. У нарсани динимиз ҳам, Худойимиз ҳам хуш кўрмайди-ку?, -деди маслаҳатчи ва кўйлагини ёқа қисмини олдинга тортиб, эшитилар-эшитилмас “туф-туф” деди.

-Туф-туф эмас, уфф… уфф… ука! Шоҳиста десам, оҳиста деманг! Нега хаёлингиз ҳам оёғингиз каби қалтирайди? Бунчалик қўрқоқ бўлиб қолдингиз?

-Йўғе, отахон, сиздек улкан тоғимиз, олампаноҳимиз бор эканлар нимадан қўрқамиз! Тилим айланиб қолди, шекилли? Аслида ғарбликларни қўрқитиб юбордингиз, демоқчи эдим.

-Уларни 25 йилдан бери қўрқитаман, ҳеч бўлсин қўрқишсин, қўрқадиганга ҳам ўхшашмайди… Майли, бу ташқи масала, ички гапга қайтайлик, қурбонликни нима қиламиз?-деди “Катта” жиддийлашган қиёфада.

-Қўй-пўй сўямизда, отахон..

-Ҳмм… қайси подадан? Ўзимизникиданми?

-Отахон миллион-миллион қўйингиз бор, любойини ётқизамизда,-деди маслаҳатчи суюлиб.

-Бўпти, орасидан бир-иккита қўчқорини топинг!

Маслаҳатчи ўйланиб қолди ва:

-Отахон, манимча, қўчқори қолмадиёв, ҳаммасини еб битирдик…,-деди.

Нофизий.

 

%d bloggers like this: