19. Ит-бит
“Катта” Божхона бошлиғининг ҳисботига назар солиб, ундан сўради׃
-Хўш, бу ишлар яхши, лекин айтингчи, ўғлим, йил бошидан бери қанча контрабанда маҳсулотларини ушлаб қолдингиз?
-Анча-бунча ушладик,-деди божгир “Катта”нинг ўғлим деганидан севиниб.-Пулга чақсак, олтмиш миллион доллардан ошадиёв…
-Ўша олтмиш миллион доллар қаёққа кетди?
-Фойизи билан олтмиш икки қилиб, хазинага топширдик.
-Ўзимизнинг хазинагами?
-Албаттада, отахон!
-Яхши…яхши… Дарвоқе, ундан олдинги йил контрабанда маҳсулотларидан қанча ушлаган эдинглар?
-Жуда оз… Ҳужжатларда деярли нолга тенг. Аслида-ку илгари ҳам шу атрофда кирарди.
“Катта” божгирга муғомбирона жилмайиш қилди׃
-Қизиқ? Нима ўзгарди? Қонунларми? Қоидаларми? Божхонами? Котрабандачиларми? Ёки қорин тўйиб қолдими? Нега бирдан хазинага бунча кирим қилдингиз, ўғлим?
-Илгари божимиз божгир эдилар, бож-хирожни ўзлари бошқарардилар. Шунинг учун..
-Божамиз дедингизми? Божангиз ким?
-Йў… йўў.. Узр, божимиз дедим, синглимиз дегани.
-Синглингиз нима қилади бу ишларга аралашиб?
-Ўзингиз жиловларини тортиб қўйдингиз, энди аралаша олмасалар керак. Синглимиз-қизингизда…
-Ҳмм…Қизим қандай қилиб сизга сингил бўлади?
-Сиз отамиз бўлгандан кейин, у киши синглимизда энди…
-Ундай бўлса… Синглингиз шунча ишни қилибди, сиз қаёққа қарадингиз? Кўзингиз қаерда эди, ит-битдамиди?
– Йў… йў…Худди мана шу, ҳозиргидек ҳолда эдим, ит-битга тикка қаролмас даражада эдим,- дея кўзларини ерга қадади Божхона бошлиғи.
ЖМ
Filed under: Оқсарой ҳангомалари | Tagged: Oqsaroy |
You must be logged in to post a comment.