Сиёсий сатира

imova va iakОқсарой ҳангомалари

6. Юзлашиш

Ташқи ишлар вазири “Катта”нинг ҳузурига кирди׃

-Ўзингиз бош бўлсангизда, ҳаммамиз йиғилишиб “Шанхай”нинг Душанбе йиғилишига борсак. Ўзингиз тожикона ош зўр бўлади, дердингиз.

-Сиз ўтган ой у ерга борганингизда ошхўрлик оби-тобида бўлганга ўхшайди,- “Катта” муғомбирона кулимсиради. Уни обдон “ҳазм қилиб” юборган Комилов׃

-Ҳа… Ош тортган бир қария “Худонинг кароматини қаранг, сизларга Ислому Каримни, бизларга Имому Раҳмонни берган. Агар улар юзлашсалар икки халқнинг ҳам бахти” деди.

-Роғун нима бўлади?

-Жаҳон банки Роғунга рухсат берди ҳисоб. Қурса қураверсин… Барибир пули етмайди. Унгача ё эшак ўлади, ё Афанди, деган гапингиз бор-ку?! Энди бошқалар ҳам келиб эшакка миниб олгунча ўзингиз халачўпни қўлга олсангизми, дегандим. Бунинг устига олти йил бўлди бормаганингизга. Биргалашиб ўтиб келсак, улуғ иш бўлардида. Имомнинг ўзи чиқиб, сизга қуллуқ қиларди.

-Лекин оёғим тортмайроқ турибди. Шу Раҳмон билан юзлашига тоқатим йўқ,-деди “Катта” худди нозлангандек.

Комилов бўш келмади׃

-Оқсоқол, барибир бир-кунмас бир кун Раҳмон билан юзлашишга тўғри келиб қолади. Манимча ҳозир энг қулай пайти…

Жаҳонгир Муҳаммад.

%d bloggers like this: