7.Тўн
-Шаҳар бедарвоза бўлиб қолдими?-деб сўради “Катта” собиқ муфтийдан киноя билан.
-Ҳар шаҳарнинг эгаси, соҳибқирони бўлганидек, бизнинг диёрда ҳам калит сизнинг муборак қўлингизда, тақсир,-деди собиқ муфти.
-Ундай бўлса, нега пулдор Алишерга тўн ёпиб юрибсизу, ман хабарсизман, шайх ҳазратлари?
-Биласизку, “шайх” деган сўзнинг биринчи маъноси “қария” деганидир. Биз ҳам қариб қолдик, хато қиламиз, узримизни қабул этинг, бир қошиқ қонимиздан кечинг, тақсир!-деди собиқ муфти қўлини кўксига қўйиб.
-Агар кексаларни шайх дейдиган бўлса, нега мени шайх демайсиз?,-ажабланди “Катта”
-Сиз амирсиз, тақсир, қўл остингизда миллионлаб шайхлар бор…
-Лекин у шайхларнинг пулдорларга тўн ёпганини билмасам, қанақасига амир бўламан?
-Тақсир, бу дунёда сиз билмаган нарса борми? Ер остида илон қимирласа ҳам сизга равшан бўлади. Сизнинг законгиз олдида ҳеч ким ип эшолмайди.
Бу “Катта”га ёқмади ва собиқ муфтини “узиб олмоқчи” бўлди׃
-Фақат калласи хум, чўнтаги қаппайган, муттаҳамларгагина эмас, гапга ҳам тўн кийгизиб юборасиз-а, тақсир,- деди у киноя билан.
Собиқ муфти ҳам бўш келмади׃
-Лекин… тўн кийгизганларимиз рўйхатида сиз биринчи турибсиз, тақсир!,-деб мийиғида кулди.
Жаҳонгир Муҳаммад
Filed under: Оқсарой ҳангомалари | Tagged: to'n |
You must be logged in to post a comment.