Сиёсий сатира

imova va iakОқсарой ҳангомалари

9. У ёққа…

“Шанхай”нинг Душанбе анжуманида мажлислашиб, маслаҳатлашиб, мастлашиб олгандан кейин қуюқ хайрлашаркан, Имомали Раҳмон ўзбек тилида равон гапириб, Ислом Каримовга халқ орасидаги номи билан мурожаат қилди׃

-“Катта”, биласиз, бобокалонимиз Фоний ҳазратлари зўр гап айтганлар׃

Не қушким, баланд ўлса парвоз анга,
Ҳалок истамас новакандоз анга.

-Ўзбекчага ўхшаб кетаркан,-деди “Катта”.- Фоний деганингиз ҳам ўзбек тилини билган, шекилли?

Имомали Раҳмон ўзини бир қарич баланд ҳис этган каби товушини кўтариб жавоб қилди׃

-Бу шеъру шакар соҳиби Навоий ҳазратларининг яна бир номлари. У киши форсийда Фоний деб имзо қўйганлар!

-Ўзим ҳам шундай деб ўйладим. “Новакандоз” дегани форсий калима. Ўзбек тилида “Мерган” деймиз,- “Катта” ҳам бўш келмасликка уринди.-Қолаверса ҳаммамиз ҳам фоний.

-Шунинг учун бу фоний дунёда бечора халқимизга ҳормай-толмай хизмат қилиш керак. Улар учун етимдек ишлаб берсак ҳам кам…

-Ўзбекчангизга беш кеттим! Пири панжшер бошед!

-Ташаккур! Ташаккур! Лекин сизнинг тожикчангиз олдида менинг ўзбекчам эмаклаб қолади,-деб кулди Раҳмон.

-Ўзи асли сиз у ёққа, мен бу ёққа президент бўлишим керак экан…,- ”Катта” ҳам кулимсиради. Раҳмон дарҳол жавоб қилди׃

-Лекин тақдир тақозоси, тақсир, ўзгартиролмаймиз, мен бу ёққа, сиз у ёққа!

Жаҳонгир Муҳаммад

%d bloggers like this: