4.Байроқ
МХХ раиси ”Катта”нинг ҳузурига келди.
-Тинчликми?-деб сўради ундан “Катта”.
-Тинчлик…. Тинчлик… фақат..
-Нима фақат… Москвадан бирор хабар олдингизми? Владимир Владимировичнинг жаҳли чимабдими кечаги гапимга.
-Йў, йў… у киши тушунадиган одам. Лекин кимдир Тошканнинг қоқ ўртасидаги кўприка байроқ илиб кетибди.
-Россиянинг байроғиними?
-Йўқ, қора байроқ илиб кетибди.
-Ие, ким илади қора байроқни?
-Қора бўлганда ҳам қоп қора.
-Бирор из қолдирмабдими?
-Устида ёзуви бор.
-Ёзуви бор? Нима деб ёзган?
-“Яшасин ислом!” деб ёзилган.
-Худога шукур, ўтакамни чиқарай дедингиз. Нима қилдингиз байроқни?
-Олиб ташладик.
-Ҳали йиртиб ҳам ташладик дерсиз. “Яшасин Рустам” деб ёзмаганига хафа бўлдингизми? Дарҳол жойига илиб қўйинг,-деди “Катта” бамайлихотирлик билан.
Кейин бир зум ўйлаб турдида:
-Ҳазиллашдим,-деди.-Бу катта имконият, ким осган бўлса ҳам бизнинг фойдамизга ишлабди! Тугмани босинг, ука, бaйроқни байроқ қиламиз энди!,- деди.
Жаҳонгир Муҳаммад
Filed under: Оқсарой ҳангомалари | Tagged: bayroq |
Leave a Reply