Сиёсий сатира

mushtumОқсарой ҳангомалари

3. “Ким эдигу ким бўлдик?”

“Катта” ҳаммага бир-бир шу саволни бермоқчи бўлди. Аввал хотинига юзланди:

– Ким эдигу ким бўлдик? Нима деб ўйлайсан?

Хотинининг гапи тилининг учида экан. Жавраб қолди:

-Эр-хотин эдик… болаларимиз билан бирга яшардик… қизларимиз опа-сингил эди… невараларимиз бор эди… бахтли эдик…энди ким бўлдик? Қариган чоғимизда яна?

-Бас! Ман нимани сўрасам сан нима дейсан?- “Катта” қўл силтаб эшикка қараб юрди. Хонасидан чиқаётганди қизи кириб келди. Уни ҳам синаб кўрмоқчи бўлди. Қизининг ҳам жағи осилиб қолди:

-Фонд форумим бор эди, ўзимнинг ТВларим бор эди, овоз ёзадиган студияларим бор эди, чет элларда виллаларим бор эди, атрофимда одамларим бор эди, миллионларим бор эди, суянадиган отам бор эди… энди ким бўлдим?

-Ўчир! Сани ким бу ёққа киритди. Йўқол кўзимдан!

“Катта” бир зум жойида тўхтаб бу саволни ўзига берди. Ички “мен”и бидирлаб қолди:

“Москавга пул ташийдиган югурдак эдинг, мана энди санга пул ташишади”.

-Стоп,-деди у ўзига ўзи,- топдим!

У ҳажон билан халқнинг олдига чиқди:
-Мана ўйлаб кўринглар, ким эдигу ким бўлдик? СССР деган жаллод тузумнинг югурдаги эдик, мана энди ким бўлдик?

У шундай деб чет элдан қайтариб олиб келинган бир йигитга яқинлашди ва саволини такрорлади. Йигит дарҳол жавоб қилди:

-Биз улуғ Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар…,- Йигитча бир зум ўйланиб қолдида шитоб билан давом этди:-Хоразмийлар, Бухорийлар, Самарқандийлар, Урганжийлар, Андижонийлар, Намонгонийлар, Тошкандийлар, Фарғонийлар, Хўжандийлар, Термизийлар авлодлари эдик.

-Тўхта,-деди унга “Катта”.-Сан тарих ўқиганми ёки жуғрофиями? Ман санга ким эдигу ким бўлдик, дедим…

Йигитча қўрқиб кетди ва:

-Энди сизнинг авлодингизмиз,-деди.

-Ана, ҳақиқатни айтиш мумкин эканку, қани бу гапни баландроқ айт, бутун дунё эшитсин,-деди “Катта” унинг елкасига қоқиб.

Йигитча илҳомланиб кетди:
-Энди Русий, Московий, Херсоний, Чимкентий, Афғоний, Қурий, Покистоний, Ҳиндистоний, Истанбулий, Амриқой, Авропий, Канадий, Хитой, Дангосий ва Малай бўлдик!

Жаҳонгир Муҳаммад

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: