Китобхонлик (23)

jm_balzakҚарашлар

ЖИНОЯТ
Жиноят – инсоннинг ўз сарҳадини бузиши…
Жиноят – инсоннинг бошқа бир инсон сарҳадига тажовузи…
Жиноят – одамлик ояти унут бўлиб, жинлар оятига майл кучайганда содир бўладиган воқеа.
Жиноят – жазонинг бошланиши…
Жиноят – жин оят…
Одам нега жиноят қилади?
Бу ақллилик белгисими ё ақлсизлик?
Жиноят ақлга эмас, онгга боғлиқ тушунча. Онгнинг маълум бир сўқмоқларида сусткашлик, чекиниш, депсиниш рўй берса, инсон жиноятга қўл уради.
Одам нега жиноят қилади? Continue reading

Дилдаги гаплар

jm1990_portretВАТАН ТОМИРИ

Инсон қаерда бўлмасин Ватан руҳини қалбида, Ватан орзусини тафаккурида ва Ватаннинг ўзини қон томирида ташийди. Бир неча минг километр олисларда, уммонлар нарёғида Американинг гуллару яшилликлар манзарасига боқар эканман, барибир хаёлим бошқа бир манзаранинг расмини чизади.

Чучмомо дардини айтади онамга.
Оймомо довдираб қайтади, хонамга
Менинг хаёлим сенда.
Оёғим остида йиғлайди,
Мунис қор,
Қоялар устида увлайди,
Бўзқурт зор,
Менинг хаёлим сенда.
Деворинг қўллари бўйнимда
Воҳ, илон. Continue reading

Китобхонлик (22)

Suratda: Subhonqul Oripov

Suratda: Rahmatli Subhonqul Oripov

Қарашлар

БАХТ ҚУШИ
Миллат вакили этиб сайланган куним Самарқанд Тиббиёт Олийгоҳи ректори профессор Субҳонқул Орипов сим қоқдилар:
-Жаҳонгир, бошингизга бахт қуши қўнди. Энди у сизни катта мансабларга етаклаб боради…
Бахт қуши …
У бошга қўнса ва мансабга етакласа, демак у бахтсизлик қуши.
Чунки ҳар қандай кўтарилишнинг йиқилиши, қайтиб тушиши ҳам муқаррар.
Бироқ менинг бошимга тушган ўша қушнинг номини билмайман.
Биламанки, у ҳар кун, ҳар соат юрагимни чўқилаб бир бўлагини узиб ейди.
Бу оғриқ, бу изтиробдан нолимайман.
Юрагим ўсиб, янгиланиб бораётганини сезаман.
Юрагимда бошқа бир қуш пайдо бўлганга ўхшайди.
У “Ватан, Ватан” деб қичқиради.
Балки шулдир бахт қуши. Агар шундай экан, бахт қуши бошга эмас юракка қўнади.
У мансабга эмас, азоблар сари етаклайди. Continue reading

Китобхонлик (21)

jm_2014-05Қарашлар

У
Саҳна томоша маркази …
Саҳна -ўз қиёфасини яширишга мажбур ўзга қиёфалар машваратгоҳи …
Саҳна – дунёнинг кичрайтирилган кўриниши …
Саҳна – улуғ истеъдод соҳиблари ва буюк маккорларнинг даргоҳлари …
Саҳна – ҳамма ўз-ўзини фош қилувчи сарҳадсиз минбар.
Бу саҳнага не-не подшоҳлар чиқмадилар, Рамзесдан Ислом Каримовга қадар!?
Ўз қиёфаларини яшириб, ўзга қиёфада яшадилар.
Олқишлар ва қарсаклар йиртиб юборди сохта қиёфаларини.
Бу саҳнага қанча-қанча фозилу олимлар чиқмадилар!?
Олқишларсиз ва қарсакларсиз қайтиб тушдилар олқишлар ва қарсаклар уммонига.
Бу саҳнага қанча-қанча бечоралар, косиблар чиқмадилар!? Continue reading

Китобхонлик (20)

JM_2015Қарашлар

ИМЗО
Инсоннинг шахсий қонуни, қилмиши ва ҳукми имзодир.
Имзо – инсонни бошлаб ва қувиб юргувчи гувоҳ.
Имзо – тақдир манглайига тортилган хат…

САВОЛ
Кафан учун эҳтиёж ошиб кетавергач, бу қадар кўп пахта эка бошладиларми?
Бу қадар кўп пахта эка бошлаганларидан сўнг кафан учун эҳтиёж ошиб кетдими?!

БОЗОР
Бозор – пулнинг одамдан ҳам, неъматлардан ҳам қадри ошиб кетадиган жой …
Бозор – дунёни барпо қилган ва яксон ҳам қилгувчи куч …
Бозор – диёнат ва алдов, омонат ва хиёнат, қадр ва манфаат харид қилинадиган ва сотиладиган қўшма корхона…
Пули бор ҳам боради бозорга, пули йўқ ҳам.
Уларни бозор дарров фарқлайди.
Пули борлар неъматларни тутиб, ажратиб кўрадилар. Пули йўқлар узоқроқда туриб нархини сўрайдилар. Гуё нархни харид қилишга келгандай… Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

qamoqҚАҲРАМОНИ ҚАМОҚДА ЭЛНИНГ

Ҳар йили 1-сентябрда мустақиллик куни тантаналар билан нишонланади. Одатдагидек, Мустақиллик майдонида ва Алишер Навоий хиёбонида маърузалар ўқилади, қўшиқлар айтилади, томошалар кўрсатилади, атроф ёруғ нурга кўмилади. Бу тантаналарга расман таклиф этилганлар орасида ўн йиллардир совет тузумини, коммунистик ғояни тарғиб этганлар, куйлаганлар, мустақиллик тарафдори бўлиб майдонга чиққан алпомишларни таъқиб этганлар, ўзбек тилини жаҳолат тили, рус тилини эса саодат тили деганлар табассум сочиб ўтирадилар. Ҳатто орденлар, медаллар, мукофотлар оладилар ва кечаги кунларидан асло ва асло уялмайдилар.

Шу нуктаи назардан қараганда, Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган инсонлар бу расмий минбарларда ўрин олмаганлари табиий ҳолдир. Расмий минбарлар нари турсин улар бу майдонларга яқин ҳам келолмайдилар. Чунки баъзилари сургунда, айримлари зиндонда, қолганлари эса уйларидан ташқарига чиқа олмайдиган вазиятдадир. Менга қолса бу тантаналарнинг тўрида, мустақиллик қаҳрамони нишонини таққанларнинг ёнида бугун қамоқда ўтирган собиқ халқ депутатлари Самандар Қўқонов ва Мурод Жўраевни кўришни истардим. Нега Самандар Қўқонов ва Мурод Жўраев? Continue reading

Китобхонлик (18)

jm_2014avgustҚарашлар

АСАБ
Авайлайман десанг емрилади.
Авайламасанг чиниқади.
Худди болангга ўхшайди.

ХАЁЛ
Хаёл – ўрмон. Кирсанг чиқа олмайсан.
Хаёл – саҳро. Кирсанг адашасан.
Хаёл – олов. Кирсанг ёнасан.
Кирмасанг, киришга мажбур қилади.

ХОЛ
Хол – вужуднинг ўлик қисми. Бироқ ўлик бўла туриб, вужудни гўзал қилиб кўрсатишга хизмат қилади.
Биз – борлиқнинг тирик бир қисмимиз. Тирик бўла туриб, борлиқни йўқотишга хизмат қиламиз.
Балки шунинг учун биз хол ҳақида кўп ёзамиз, борлиқ эса биз ҳақимизда оз ёзади… Continue reading

Китобхонлик (17)

mashinalarҚарашлар

МЕҲМОН
Бу дунёда ҳаммамиз меҳмонмиз …
Ана шу меҳмончилик аро яна меҳмондорлик ва меҳмончиликлар бор …
Меҳмон отангдан улуғ, дейдилар. Бироқ отанг ҳам меҳмон. Демак, у ҳам меҳмондан улуғ.
Меҳмон …
Қалбга меҳмон бўлиш …
Уйга меҳмон бўлиш …
Юртга меҳмон бўлиш …
Бировнинг қалбида мудом меҳмон бўлиб қолиш қийин.
Бировнинг уйида мудом меҳмон бўлиб қолиш азоб.
Ўзганинг юртида мудом меҳмон бўлиб қолиш фожиа.
Улуғлар дейдилар:
“Қалбингдаги меҳмонни асрашга ўрган”. Бу Кайковуснинг сўзлари. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

temurbek2БОШ ҚОНИМИЗ ТОЗАМИ?

Халқнинг бир қисмини алдаш мумкин, яна бир қисмини доим алдаш мумкин, халқнинг ҳаммасини вақтинча алдаш мумкин, лекин бутун халқни ҳамма вақт алдаш мумкин эмас, деганди Америка президентларидан бири. Чунки ғарбда мамлакатни идора қилишга даъвогар шахсларнинг «етти кўрпасини» ағдариб кўрадилар.

Шахснинг ҳалоллиги, ростгўйлиги, диёнатли, иймонли, инсофли, ақл-идрокли ва саломат бўлишига аҳамият берилади. Америкада сайловлар даврида Кеннеди ёшлигида қимор ўйнагани, Буш қандайдир ҳужжатли фильмни хавфсизлик идорасига сотгани, Клинтон гўзал бир хонимга кўнгил қўйгани каби ҳолатлар ҳам сув бетига қалқиб чиққан. Чунки Америка халқи фермага мудир эмас, мамлакатга раҳбар, агар мамлакат вужуд бўлса вужудга бош, агар мамлакат бош бўлса, бошга қудрат исташади. Шу боис хам Туркияда олий раҳбарни Бошқон дейишади. Америкаликлар Бошқон сайлашаётганини билишади.

Шўролар даврида эса шахснинг ҳужжатлари «тоза» бўлса бас эди. Ҳар қандай ифлослик булғаган ҳужжатни жарақ-жарақ пул бир пастда тозаларди. У пайтда шахснинг партияга садоқати, халққа қўрқмай ёлғон сўзлай олиш қобилияти устун ўрин эгалларди. Хўш, бугун нега биз мустақил мамлакатда яшаб Ленин чизиб берган йўлдан бир қадам ҳам чиқа олмаяпмиз? Нега бошқонимиз ҳақида билишни истамаймиз. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

МУВОЗАНАТ НУҚТАСИ

Америка Конституциясига назар солсангиз, давлат тизимининг маълум бир нуқталар устига мустаҳкам ўрнатилгани ва мувозанат сақланганини кўрасиз.

Болалик йилларимизда ўқитувчимиз геометрия дарсида Самарқанднинг Регистон майдонига олиб келиб мувозанат тушунчасини англатганди. Регистон майдони дарё оқиб ўтган қумлик жой бўлгани учун бу ердаги мадрасалар шундай қурилганки, худди тарозининг паллалари сингари мувозанат сақлаган ҳолда бир-бирини тутиб туради. Шердор, Тиллақори ва Улуғбек мадрасалари ер остидан бир-бирига боғланган.

Мувозанат уларни асрлардир довуллардан, зилзилалардан ва бошқа офатлардан асрамокда. Агар меъморлар ўрнатган мувозанат бироз бўлса-да бузилганда бугун қаршимизда фақат вайроналарни кўрган бўлардик. Америка конституцияси ҳам ана шундай мувозанатга қурилган. Бу мувозанат инсонларнинг воз кечилмас ҳақ ва эркинликлари поймол этилишини ва иқтидорни суистеъмол қилишнинг олдини олишга қаратилган. Continue reading

Китобхонлик (15)

1990 yil. O'zbekiston Oliy Kengashi majlisida.

1990 yil. O’zbekiston Oliy Kengashi majlisida.

ҚАРАШЛАР

ХАЗИНА
…Амир Темур ҳазратлари узоқ йиллик жангга кетаётганларида устозлари Мир Сайид Баракадан сўрадилар:
– Самарқандда ҳам куч қолдирсакми?
– Албатта, Самарқандда хазина қолади, – жавоб бердилар устоз…
… Урусият ҳукмдорлари Туркистонга юриши авжга минган маҳали амир Олимхон тилло қидирувчи хорижий мутахассисларни йўқотишни буюрди.
– Бу қандай бўларкан, амирим? – деди Қушбеги.
– Бу дуруст бўлғай. Юртнинг хазинасига ўзгалар эмас, шу юрт эгалик қилиши керак, – деди амир …
Хазина – мулк, юрт ва халқ мулки …
Хазина – авайлаб-асраладиган бойлик …
Хазина- сиёсатни ушлаб турадиган устунлардан бири …
Дарвоқе, ўғри ўз хазинасини ҳеч қачон уйида сақламайди. Continue reading

Китобхонлик (14)

1990_jmҚАРАШЛАР

БИЗ
Ўғизхон юртини ёғий ўради. Тинчлик, осойишни истаган Ўғизхон сулҳ истади.
Душман ундан Ғиротни, дул-дулни сўради. У рози бўлди. Беклар ташвишда қолдилар.
Сўнг душман ундан суюкли ёрини сўради. У рози бўлди. Беклар ғазабга тўлдилар.
Сўнг душман ундан ерини, юртини сўради. Беклар индамадилар. У ҳам ташвиш, ҳам ғазаб билан жангга кирди. Ғолиб чиқиб отини ҳам, номусини ҳам сақлаб қолди.
Бизнинг шоҳга айёр ёғий аввал ёрини берди.
Ҳеч ким парво қилмади.
Сўнг отини берди. От тахт белгиси… Ҳамма шод бўлди.
Эвазига еримиз ва мулкимизни олди. Ҳамма индамай тураверди, тинчлик, осойишни истаб… Continue reading

Китобхонлик (13)

1991yil. O'zbekiston xalq deputatlari Vohid A'zamov, Toyiba To'laganova va Jahongir Mamatov.

1991yil. O’zbekiston xalq deputatlari Vohid A’zamov, Toyiba To’laganova va Jahongir Mamatov.

ҚАРАШЛАР

ОШКОРАЛИК
Мактабда ўқиганимда “Аввал иқтисод, кейин сиёсат” деган ленинча “доно” гапга эътироз билдириб, ёмонотлиқ бўлгандим.
Дорилфунуннинг биринчи дарсидаёқ “Аввал сиёсат, кейин иқтисод” деб қўйганим учун бир йил қарз топшириб юрганман.
Ошкоралик нима ва унинг бу гапларга қандай дахли бор?
Ошкоралик – онгдаги зангни ювувчи зилол сув.
Ошкоралик – одамни манқуртлик хасталигидан асровчи дармон.
Ошкоралик – одамнинг эрки, ҳуқуқини таъминловчи дарслик.
Узоқ йиллар “аввал иқтисод, кейин сиёсат” деб одамларни қорин билан ўйлашга мажбур этишди.
Оддий мантиқ унутилди. Нега бош юқорида? Нега қорин бошдан юқорида эмас? Иқтисод қорин ва вужуднинг эҳтиёжи бўлса, ошкоралик миянинг, онгнинг озуқасидир.
Онгни бир умр оч сақлаш мумкин эмас. Шу боис ёлғон тўлдириб турадилар. Ёлғон химикатларга ўхшаб онгни заҳарлади. Заҳарланган онг занг қучоғида қолди. Уни тозалаш мумкин. Фақат ошкоралик орқали.
Ҳайвоннинг фақат қорин ташвиши бор.
Одамнинг эса қорин ташвишидан олдин онг ташвиши ҳам бўлмоғи зарур. Continue reading

Китобхонлик (12)

jm1993ҚАРАШЛАР

МАНФААТ
Кейинги вақтда ҳаётни ҳам, жамиятни ҳам, сиёсатни ҳам манфаат билан боғлаб баҳолайдиган бўлдилар.
Манфаат мақсаднинг ўрнини эгаллагани ташвишлидир.
Манфаат мақсад бўлиши мумкин.
Мақсад манфаат бўлолмайди.
Алпинистлар қояларга, чўққиларга интиладилар.
Иплари узилади, қайтмайдилар…
Умидлари узилади, қайтмайдилар …
Умрлари узилади, қайтмайдилар …
Баъзан қояни, чўққини забт этадилар.
Қандай манфаат кўрадилар? Асаблари емирилганими, дўстлари музлаб қолганими? Вужудлари, қалбларидаги жароҳатларми?
Бу ерда фақат мақсад бор, манфаат эмас.
Мақсад учун ҳамма нарсани қурбон бериш мумкинлигини алпинистлар исботлайилар бизга…
Агар сиёсат манфаат асосига қурилса, у кимнинг манфаатига хизмат қилади?
Агар умр манфаат асосига қурилса, у кимнинг ё кимларнинг манфаатига айланади.
Америка манфаати деган тушунча бор амриқоликларда… Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

essiya_jm_nutqМаънавият йўқолди, тафаккурни занг босди

Инсоннинг киндик қони оққан ерни Ватан дейдилар. Бу тор маънодаги тушунча ва бу Ватан ҳақидаги ҳақиқатни тўла қамраб ололмаган тушунча. Инсоннинг бешик ва тобут орасидаги йўлини Ватан дейдилар. Бу кенг маънодаги тушунча ва Ватан ҳақидаги ҳақиқатни унуттиришга қаратилган тушунча. Хўш, ундай экан аслида Ватан нима?

Ватан бир миллатнинг ўзлигини, кимлигини,тилини , маданиятини яшатган ҳудуд. Ватан бир миллат тоғларининг салобатига маҳлиё бўлган, ирмоқларининг оқишидан мусиқалар тинглаган, қушларининг сайрашига маст бўлган, тупроғининг тафтидан умид олган муборак заминдир. Ватан болаликдан онанинг кўзлари каби тийран ва дарин осмон бўлиб кўнгилларга ерлашган, отанинг пешонасидаги реза-реза терларининг қуёшда жимирлашидан камалакка айланиб, дилларда иморат солган ва момоларнинг уйқуларини тонгнинг этагига боғлаб сўзлаб берган ривоятларидаги қаҳрамонларнинг сиймосига айланган чексиз борлиқдир. Continue reading

Китобхонлик (10)

kitobҚарашлар

МИЛЛАТ
Миллат – юксак тоғлардан юксалган алп қоядир. У тоғларга қараганда хуршидга, ойга яқин.
Қуёш тафтини энг аввал сезади, қуёш тафтида энг аввал куяди…
Миллат – мусаффоликданда юксак қоядир.
Уни йиқита олмайдилар. Уни парчалашлари мумкин.
Бироқ йўқолмайди. Парчаланса-да, бўлакларга бўлиниб яшайди.Миллат беш бармоқли муштдир:
Бошмалгоғи – алифбоси …
Кўрсатгич бармоғи – тили…
Ўрта бармоғи – кучи …
Ўрта бармоқнинг жуфти – давлати …
Чимчалдоғи – сарҳади …
Алифбосини ўғирласалар, бошмалдоқсиз мушт бўлиб…
Тилини кессалар, кўрсатгичсиз мушт бўлиб …
Кучини синдирсалар, ўртаниб, ўртаниб … Continue reading

Китобхонлик (9)

jm_foto84Қарашлар

АРОСАТ
Аросат – яхши ва ёмон орасидаги илон йўли.
Аросат – аниқ ва ноаниқликнинг бели.
Аросат – бешик ва тобут ўртасидаги бўшлик.
Аросат – курашдан курашсизликка, курашсизликдан курашга қўйилган ҳолсиз қадам.
Аросат- ҳаммани ва ҳар кимни адаштирадиган жангалзор.
Яхши ва ёмон орасидаги илон йўлидан тез-тез ўтамиз. Гоҳида оёғимиз қаваради, гоҳида дилимиз эзилади. Гоҳида бу йўлни сезмай ҳам қоламиз.
Аросатни сезмаслик мумкин…
Аросатни унутиш мумкин эмас.
Аниқ ва ноаниқликнинг хипча белини тутмаган қўл йўқ. Гоҳида қўлимиз куяди, гоҳида роҳат олади.
Аросатни сезмаслик мумкин эмас…
Аросатни унутиш мумкин. Continue reading

Китобхонлик (8)

aravaҚарашлар

ОЛТИНЧИ ПАЛАТА
Чехов деган машҳур ёзувчининг машҳур “Олтинчи палата” ҳикояси бор.
Девонахонанинг “олтинчи палата”сидаги жиннилар тақдири ҳақида ёзилган.
Ленин деган машҳур кимсанинг машҳур гапи бор׃ “Бу дунё олтинчи палатадир”.
Бу дунёни “Олтинчи палата”га айлантирмоқ истагида айтилган гап. Бир қисмини айлантирди ҳам.
“Олтинчи палата” кичик палаталарга бўлинди, олтинчи палата бўлмаслик учун.
Кейин яна бир оқпошшо “Олтинчи палата”ни тикламоққа киришди.
Аммо “Олтинчи палата”нинг ойналари синган, эшиклари қўпорилган, дўхтирлари иш ташлашга кетганлар.
Энди “Олтинчи палата”да фақат мажлислар ўтказилмоқда, ҳужжатлар имзоланмоқда деразаларни, эшикни тиклаш учун.
“Олтинчи палата”нинг собиқ хасталари эса ташқарида навбат кутиб турибдилар.
Балки “Олтинчи палата”ни ёзгани учун ўша машҳур Чеховни тақдирламоқ, мукофотламоқ масаласи навбатдагиларнинг гурунгида бош масаладир? Continue reading

Китобхонлик (7)

kitobҚарашлар

СОТҚИН
Сотқин бўлиб туғиладилар сотқинлик тўшагида…
Сотқин бўлиб ўладилар сотқинлик тўшагида сотқинлар.
Сотқинни тарбиялаш, қалтис йўлдан қайтариш мушкул. Бу унинг ҳаёт тарзи.
Дунёда сотқинлар партияси, сотқинлар синфи тузилса, улар дарров дунёда ҳукмронликни қўлга олардилар. Сотқинга ишонмайдиган, унинг тузоғига илинмайдиган одам йўқ.
Улар фуқаролар урушини бошламайдилар.
Танклар олиб кирмайдилар майдонларга.
Одамларни ўққа тутмайдилар.
Улар кўнгил мулкида уруш бошлайдилар.
Кўнгил мулкига танкдан оғирроқ замбараклар олиб кирадилар. Улар кўнгил болаларини бешигида бўғадилар. Continue reading

Китобхонлик (4)

kitobҚарашлар

ТАРИХ
Энг ростгуй ва энг ёлғончи донишманд – тарих.
Сен ростгўй бўлсанг, ҳақиқатни сўзлайди у.
Ёлғончи бўлсанг сени алдайди.
Унинг эртакларисиз яшай олмайсан, қулоқларинг битиб қолишидан қўрқасан.
Ростгўй бўлсанг, ўзинг ёлғон тарихга айланасан ҳақиқатни тинглайвериб.
Ёлғончи бўлсанг, рост тарихга айланасан ёлғонни ўрганавериб.
Биринчи йўлни танлаш ҳуқуқи йўқ. У мажбурийдир ростгўйларга.
Иккинчи йўлни танлаш ҳуқуқи бор. У ихтиёрийдир ёлғончиларга.
Бу ҳам тарихнинг ҳукми.

ЭРКИНЛИК
Бутун дунёни бирлаштирувчи ягона дин бор. Бу эркинлик дини.
Уни сақлаб қолиш учун кураш боради диндорлар ичида.
Уни йўқотиш учун жанг боради динсизлар жабҳасида.
Эркинлик динининг душманлари кўп. Улар тиш-тирноқларигача қуролланганлар, кучлидирлар. Енгиб бораётирлар, фақат, фақат, эътиқод чалажонлигидан. Continue reading

Китобхонлик

kitobҚарашлар

ЭЪТИҚОД
Эътиқод кураш қуроли, яшаш учун, ҳаёт учун, кураш учун кураш қуроли.
Эътиқодсиз одам ўрмон жонзоти.
Эътиқодли одам хафли одам, эътиқодсизлар учун.
Эътиқод учун севмайдилар…
Эътиқод учун қопадилар, қамайдилар, ўлдирадилар…
Эътиқод қанча-қанча гуноҳсизларнинг қотили.
Қотилни ичимизга қамаб қўйганмиз.
Қани энди ҳамманинг ўз шахсий қотили бўлса?!

ШОИРЛАР
Яхши ё ёмон шоир йўқ. Шеър бу бу қалб. Қалбнинг яхши ё ёмонлигини ўлчайдиган диагностика – аниқлаш маркази йўқ, ҳали ва бўлмайди ҳам.
Халқ тан олган шоирлар бор. Улар халқ айтолмаган дардни айтолганлари учун халқ тан олган шоирлардир. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Ўзлигим (Роман-памфлет)

РОМАН-ПАМФЛЕТ

Мазкур китобда Америка ойнасидан Ўзбекистонга назар ташланади ва унинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий олами таҳлил этилади. Китобнинг аксарият қисми парчалар ҳолида “Озодлик” радиосида муаллиф томонидан ўқиб эшиттирилганидан хабардор ўқувчиларимиз учун бу яхлит ҳолдаги тақдимдир. Радиони мунтазам эшитиш имконияти бўлмаганлар ва умуман “Озодлик”ни эшитиб бориш ҳаққидан ҳам маҳрум қолган ўқувчилар учун эса китоб мушоҳада, мулоҳаза, муҳокама манбаи деган умиддамиз. Continue reading