Китоб ўқийсизми?

kitobЙЎҚОЛГАН СИМВОЛ

Шу кунларда вақтим бўлганда Дaн Браунниг “Йўқолган символ” деган китобини ўқияпман. Жуда қизиқ ёзилган ва унинг олдинги асарлари каби бу ҳам баҳс-мунозаралар уйғотмоқда. Фақат сирли масонларгина эмас, ҳатто ҳукумат ҳам бу мунозара ичида. Жумладан, биринчи бўлиб, АҚШ Марказий Разведка бошқармаси баҳсга қўшилди, лекин китобдаги фактларни рад этмади.

Зотан китоб шу идорнинг асрори билан бошланади׃

“1991йилда бир ҳужжат МРБ сейфига қулфланди. Ҳужжат ҳали ҳам ўша ерда. Унинг сирли матнида номаълум ер ости жойи ҳақида гап боради. Ҳужжатда жумладан, шундай ибора бор׃ Бу нарса ўша орада кўмилган…” .

Бу сатрларни автограф ўрнида берган муаллиф ўқувчини бир зумда китобнинг ичига бошлаб кетади.

АҚШда ҳар кимнинг ўзи бориб турадиган ёки ўзи аъзо бўлган дўкони бўлади. Биз мана 10 йилдирки, Костко (Costco) деган дўконга аъзомиз. Ҳамма нарсани шу дўкондан оламиз. Кийим кечакдан озиқ-овқатга қадар. Машинанинг бензинидан балонларигача. Уйнинг томидан гаражнинг эшигигача… хуллас нима истасангиз бор. Ҳам сифатли, ҳам нархи ёмон эмас. Фақат аъзолик бадали тўлаб турасиз. У қадар кўп эмас. Уни ҳам харид миқдорига қараб қайтиб беради. Continue reading