Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (3)

aldarkusa1Гўлахи

Айланиб-сайланиб, автобусда оёқларим ухлаб-мухлаб Нью Йоркка етиб келдим. Биринчи қилган ишим маҳалламиздан бу шаҳарга келиб, ўрнашиб қолган синфдошимни қидириш бўлди. Унга сим қоқдим. Ҳазиллашиб “Тошкандан телефон қивомман” дедим. Одатдагидек унинг жағи шалоп этиб тиззасига тушди:

-Ҳалиям бешинчи трамвайга осилиб Тошканда юрибсанми? Кетмайсанми у пивонинг бўтқаси босган шаҳардан. Мана бу ёққа кел, машина десанг машивотти, уй десанг қалашивотти, овқат десанг ачивоти, есанг олдингда, емасанг ҳам олдингда…

Синфдошим вайсаб турсин, сизга нега “Тошкандан телефон қивомман” деганимнинг сабабини айтай.

У ҳаммомда гўлахи эди. “Гўлахий” тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзган. Зўрлари ҳам бор, мана бунақа:

“Айғир қочса уюрданооов,
Бия қочса бу ерданооов
Ҳўкиз қочса сийирданооов,
Нега сен қочмайсан?”

Шундай деб ўзи қочиб кетганди. Қочиш тарихи ҳам бор.

Бир куни ҳаммомнинг аёллар бўлимида жўмракнинг “қўли” синиб қопти. Сувсиз қолган хотин-халажнинг қий-чувидан, сантехтикни тополмаганидан боши болта, кўти кунда бўлган ҳаммомчини четлаб, гўлахи ичкарига кирибди:

-Ҳамма кўзини юмиб турсин, мен жўмракни тузатаман,- дебди.

Бирданига жағлар ёпилиб, кўзлар тўсилибди. Оломоннинг орасидан ҳам битта ақлли чиққандек, ҳаммомда ҳам калласи калбаса бўлмагани топилибди. Ўша сочи узун, ақли ҳам калта бўлмагани бармоқларининг орасидан кўриб қолибдики, гўлахи уларни лақиллатиб, энди томоша қилиб ўтирган экан.

Осмон узилиб ерга тушибди. Гўлахи ишдан ҳайдалгани майликуя лекин ори бор эрларнинг калтакларидан ҳам қочиб, Қозоғистонга ўтиб кетибди. У ерда ООНга “Мени укемет қувиб юрибди” деган экан, мухолифиятдан ҳужжат сўрашибди. Кимдир унга фалончининг душмани фалончи, унинг ўзини мақтаб, душманини қоралаб мақола ёзсанг, тавсиянома беради, дебди. Гўлахи нимани ёзаман деб турса, мақолани ёзиб ҳам беришибди. Унга бармоғига туп-туплаб имзо босиш қолибди, холос.

Шундай қилиб, Нью Йоркка келиб қолган. Лекин у овози укки, бири икки бўлмайдиган тоифадан. У секин кеб, текин еб, тўхтамай отишни ва хўриллаб ётишни истайди. Гўлахи бўлсин, олов ёқмасин. Марди бўлсин, кори бўлмасин.

Мана энди у катта бир шаҳарнинг латта бир мери билан ошналиги, ресторан очволиб мер билан қиттай-қиттай, шиттай-шиттай қилишлари, Ўзбекистоннинг элчиси ҳар куни келиб оёғини ўпиб, топганини қўпиб кетишини айтвотти. Унинг бу гапларига бошқа биров ишониши мумкин. Чунки осмонда чет элнинг ҳарбий самалёти кўринса ҳам “Шу пайтгача Худога ишонмасдим, бугундан бошлаб намоз ўқишни бошлайман, бу Худонинг менга кўрсатган каромати” деб ўзини таппа ташлайдиган бизнинг одамлар бунақанги гўлахиларнинг гапига асфалат бўлишади.

Ҳозир бир “сузиб”, Гўлахининг ўпкасини узиб бераман. Бу сенсация бўлади:

-Ошна шўттаман, сенинг шаҳарингда, адресингни айт, такси билан кевомман!

Телефоннинг нариги томонида бир йиллик жим-житлик бошланди. Фақат гўлахининг ларс-ларс нафас олишини эшитаман, холос. Ўлиб-нетиб қолмасин, деб яна ўзим гапирдим:

-Вашингтонияда эдим. Бир ҳафта фалончи аканинг меҳмони бўлдим, сени ҳам бир кўриб кетиш орзуим бор, нима дединг гўлахи?

Энди нафас олиш ҳам эшитилмай қолди. Эҳ, авом… Унинг ҳаётини қутқазиш учун ҳаракатда давом:

-Ўша мерга айтсанг ҳам бўлади, у кутиб олиб саникига олиб боради, ўзинг овора бўма. Балки Ўзбекистоннинг элчисига айтсанг менинг ҳам оёғимни ўпиб-ўпиб, сеникига олиб борармиди?

Ҳа, тилим қурсин-а? Гўлахи ошнамнинг кимлигини билган ҳолда нималар деб қўйдим. Телефон шартта узилиб қолди. Мана энди қанча уринмайин, қанча суринмайин зайнит. Тўхта, балки у мерга ёки элчига телефон қилаётгандир? Афандига ўхшаб ўзим ҳам ўзимга ишона бошладим. Нима бўлса ҳам ўзбекманку? Ишонмай қайси гўрга борардим? Хайриятки таксида эмас, вокзалдаман.

Ошнамга номер ташлайвериб, охири соткам ўлиб қолди. Батариясини зарядка қиламан десам одноразовий экан. Ўле-е! Ана у бойвачча окамдан ҳам хафа бўлдим. Шунақа телефон ҳам олиб берадими? Олиб берсанг “Айфон” олиб бермайсанми, сайфон!

Мана энди вокзалда кетганнинг кетига, келганнинг бетига қараб Гўлахийнинг шеърини хиргойи қиб ўтирибман:

“Оёғидан қулаганлар турааармиш,
Таёғидан қулаганлар турааармиш,
Қаёғидан қулаганлар турааармиш,
Сен туролмайсааан,
Сен юролмайсааан,
Тилингдааан қулааадинг!”.

Нофизий.

2012.

Номани оққа кўчирган: Жаҳонгир Маматов.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

w

Connecting to %s

%d bloggers like this: