Мардикор мактуби

maktubСуф санга-е деворгинг келади, беихтиёр

Ассалом Алайкум Жахонгир Ака!

Ака Сизга ва Сиз каби хорижда юрган барча мумин мусулмонларга дуойи салом билан! Биз Сиз билан шахсан таниш эмасмиз ва мен бу сайтга кирадиганларни хам бирортасини танимайман, аммо ишонаманки Биз яъни, шу сайтга кириб ёзганларингизни укиб турадиганлар -купчиликмиз ва кайсидир йулларда фикрларимиз муштаракдир деб.

Шунинг учун хам хам шу сайтга кириб турадиганлар билан шу сайт ва умуман узимиз, кечамиз эмас балки бугунимиз ва эртамиз хакида уз фикрларимни уртоклашмокчиман. «Кечамиз эмас»-деганим, буларни укугучилар кечамиз яъни уткан кунимиз хакида ёзгучидан купрок нарса биладилар,ва яхшими-ёмонми у кунлар утди, оркага кайтиш ва бирор нимани узгартириш кулдан келадиган иш эмас, аммо бугунимиз ва эртаги кунимизни кандай яшаш –мумкин булган имкониятлар ва гап шу имкониятларни уз вактида кура билишда.
Хеч качон бизда халол мехнат килиб пул топиш ор саналмаган.

Бугун укиб колдим. Эмишки,Урусияда куча супуриш,фаррошлик килиб пул топиш узбекка ор эмиш . Агар Подшох халкини огир ахволдан олиб чикиш урнига, шунака деса, фикри шунака булса, бу унинг канака одамлиги ва унинг дунёкараши накадар тор-хаминкадарлигини курсатади,бу вазиятдан чикиш йулини уйлаш урнига «ор килармиш»а. Суф санга-е деворгинг келади беихтиёр. Агар Призедентни фикрлаши шунака булса… Бу кетишда узбек яна анча вакт гастербайтерлик килади ,у бечора хатто уз ватанидаям «гастербайтер»масми?.

Ажабо, кузлари сархуш сузилган ярим ёлонгоч кизларининг суратлари нет сахифаларигача безаганда узбеклиги ,мусулмонлигини (агар мусулман деса, албатта) эсламаган одам. Бир кора ишчи уз юртида ишлаб косаси окармаса, уз ватанида ололмаган мехнат хакини узга элларда ишлаб топсаю, бу узбекка ор саналса ! Бу балки сиз учун ордир подшохи олам!

Сизнинг бир умр кулини совук сувга урмаган ,етти букилиб ердан бир сиким пахта термаган,дупписи тушиб кетса пул бериб олдирадиган окбилак ойимча –кизларингиз учун ордир .

Аммо бу–фаррошлик киламизми ё курувчилик килиб подвалларда яшаб пул топамизми,биз бундан ор килмаймиз,биз юртимизни олтинларини умармадик, биз халкни кул каби ишлатиб бир пулга киммат уша пластик карточкаларда пул бермадик, сизга ухшаб кизларимизни ярим ялангоч кучаларга чикармадик-мана бу нарсалар эса биз учун ордир, узбекликка –мусулмонликка догдир «киблаи олам»!

Мардикор Мусулмон.

3 Responses

  1. Hurmatli Jahongir aka!
    Ko’pchilik yangi “dangasa” atamasidan xafa. Kimlardir endi Karimov toshbo’ron bo’ladi degan xayolda. Rossiyadagi mehnat mujohirlaring juda ko’pchilik qismi bu gapdan bexabar. Piket ham o’tkazisha olishmaydi. Andijon voqeasini bu bilan qanday siyosiy taqqoslash mumkin? Natijasi bo’larmikin bildirilgan g’azablardan? Axir Karimov dangasa deya qiyoslamoqchi bo’lib Jizzah fermerlarini maqtamoqchi bo’lmadimi? Balki buni siyosatchilar boshqacha talqin qilishgandir?
    Hurmat bilan…

    • Dangasa degani ishyoqmas deganidir.
      Mardikor esa aksi, ishsevar.
      Agar kimdir dangasa bo’lsa o’lguncha daraxtning tagida olma pish og’zimga tush deb yotgan yoki Karimovning haqoratlari, zug’mi, gadoynikidan ham kam ish haqiga chidab yurgan bo’lardi.
      Karimov o’zbekchani hali ham bilmaydi.
      JM

  2. Aytgancha. Butun xalqni onasini so’kkanda ta’sir qilmay men kabi gasterbayterlarni dangasa degani bugunda barchaning g’azabiga sabab bo’larkanmi? Bu biroz kulgulikmikin…

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: