Савол-Жавоб

Савоб сўқмоғи

САВОЛ׃ Лидерликка даъвогар бўлмасангиз, сиёсий ташкилотларга кирмасангиз, Ўзбекистонга қайтиб мансаб олишни истамасангиз вақтингизни аямай саволларга жавоб бераверишнинг Сизга нима қизиғи бор? Бу менга жумбоқ бўлиб қолмоқда. Шу жумбоқни ечишда ёрдамлаша олмайсизми? (Тоҳир).

ЖАВОБ׃ Биласизми, савол савобга етаклайдиган сўқмоқдир. Бирор даврада ўтирсангиз, кузатинг, ҳаммага ҳам савол берилмайди. Кимки мантиқлироқ ёки кутилмаган бир гап айтса, ҳамма ўша томонга қайрилади ва бир нарсаларни сўрай бошлайди.

Келаётган саволларга ана шу нуқтаи назардан қарайман. Бошқача айтганда, ўзимни сабабчи деб биламан. Демакки, нимадир деб қўйдим ва бу савол уйғотмоқда. Бу биринчи сабаб.

Иккинчи сабаб эса, билганларимни, ҳаётий тажрибамни ўзим билан олиб кетишни эмас, кимлар биландир ўртоқлашишни истаганимдир.

Ва ниҳоят учинчи сабаб, дунёдаги, атрофдаги воқеаларга бефарқ қололмаганим.

Электрон манзилимда “САВОЛЛАР” деган “папка” очганман. Келган саволларни шу “папка”га “кўчираман”. Баъзилар хафа бўлиб, қайта-қайта ҳам ёзишади. Уларга доим узримни айтиб қўяман. Лекин айрим саволларга дарҳол жавоб бергим келмайди. Айримлари юзасидан бир нарсалар ўқишим талаб этилади. Баъзан кайфият ва баъзан вақт ёки масъулият ундаб шу “папка”ни очаманда саволлар ичидан биттасини танлаб, жавоб ёзаман. Баъзан эса худди дилимдагини уқиб турган каби битта савол келиб қолади ва уни “папка”га отмасдан дарҳол жавоб ёзиб қўя қоламан.

Савоб иш қилиш учун кўчага чиқиб, гадой қидириб юриш керак эмас. Ҳар қандай яхши ниятли иш ҳам агар Яратганнинг ўзи хоҳласа, унинг наздида савобдир.

Баъзан жавобларим фойда қилганини ёзишади. Бундай эътирофлар кўнглимга “Балки шу ишим савобдир” деган туйғуни солади.

Албатта ранжитадиган саволлар ҳам бўлади. Ҳамма саволларга жавоб беришим ёқмайдиганлар ҳам бор ва улар мени бошқа соҳаларга аралашишда айблайдилар. Уларга “Жуда қулай имконингиз бор, сайтимни очманг” деб жавоб қиламан. Кўрдингизми, барибир жавоб қилиш керак.

Лекин бугун Сизнинг саволингиздан фойдаланиб, ўн йилдан бери яхшими-ёмонми менга савол йўллаганларга чин дилдан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Чунки улар мени савоб сўқмоғига бошлашдек хайрли иш қилганлар.

ЖМ.

4 Responses

  1. Ҳурматли Жаҳонгир ака!

    Сизнинг Аҳрори Валий тўғрисидаги фикр ва мулоҳазангиз бўйича ёрдамингиз жуда ҳам лозим.
    Баъзи китобларда ўқиганим каби агарда ушбу авлиё менинг севган инсоним бўлмиш мирзо Улуғбекнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатган бўлса бу аниқми ёки боболар айтганидек ушбу инсон ҳақиқатдан ҳам азиз авлиёмикин?! Бу менинг ёзаётганларим учун жуда ҳам муҳимдир.
    Ҳурмат билан…

    • Bu borada tarixda umumiy gaplar yuradi, xolos. Tabiiyki, ba’zi diniy liderlar Ulug’bekni qo’llashmagan. Aks taqdirda u o’ldirilmagan va Samarqandning noyob kutubxonasini qutqarish uchun Ali Qushchi kitoblarni tuyalarga yuklab Istanbulga olib ketmagan bo’lardi. Bu ishda Xo’ja Ahrorning qo’li qay darajada borligini bilmayman. Ammo tarixdan o’qiganim shuki, Xo’ja Ahror Ulug’bekning o’rniga Abdulatifni chetlatib, Mironshohning o’g’li Abu Saidni qo’llagan (Har ikkalasi-Ulug’bek ham, Abusaid ham Amir Temirning nabirasi, ammo taxt uchun kurashda ota og’lini tanimagan) va Abusaid hokimiyatni olgach, Xo’ja Ahror uning o’ng qo’li bo’lgan.

  2. Boshqa mavzularda ham savol javob qiling. Masalan tabiat va ozon tuynugi, global isish va boshqalar. Biz o’rdakka o’xshaganlar uchun bu mavzular ham muhim. Kutib qolaman.

    • Qo’y, eshak… mana endi o’zining o’rdak ekanligini tan olguvchilar ham chiqmoqda. Lekin haqiqatdan ham o’rdaklar ucun tabiat masalasi birinchi masala. Suv bo’lmasa, havo bolmasa o’ladilar.Ularga siyosat faqat bolalarini yetaklab ko’chadan o’tish uhcun kerak, xolos. Sizga maslahatim, ko’chadan o’tishda ehtiyot bo’ling va borib yashillarning saytlariga kiring, savolingizga javob topasiz.Omad!

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: