САВОЛ-ЖАВОБ

Янги китоб

Навбатдаги Савол-Жавоб тўпламининг электрон ҳолдаги вариантини мана бу адресда ўқишингиз мумкин.

САВОБ СЎҚМОҒИ

5 Responses

  1. Ҳурматли Жаҳонгир ака!

    Бугун дам олиш кунимда эрталаб уйқудан кўзимни очиб сайтингиздаги савол жавоблар бўлимини кузатмоқчи бўлиб қувончли ҳолатга дуч келдим.

    Бунга сабаб Сиз томондан ташкил этилган савол жавоблар тарзидаги 104 та савол-жавобдан ташкил топган 236 бетли “Савоб сўқмоғи” номли янги китобингиз эди.

    Савол гоҳ маза матрасиз ёки кучли бўлиши мумкиндир, аммо бу саволларни чиройли жавоблантириш, айтмоқчиманки, жуда мушкул ишдир. Савол бериш осон, аммо жавоб бериш қийин.

    Мухлислар томонидан йўлланган саволларга кучли салоҳият билан тўлиқ ва ҳаққоний жавоблар орқали ҳақиқатни очиб бергансиз.

    Кун давомида ушбу китобни ўқиб чиқдим.
    Баъзи саволларни олдин ўқиб кўрган бўлсамда такрор ўқиш чоғида янада иқрор бўлдимки жавобларингизни ҳар сафар қайта ўқилганда ундан адолатнинг мағзини териб олиш мумкин.

    Ушбу китобни ҳақли равишда “ЗАМОННИНГ КАЛИЛА ВА ДИМНА АСАРИ” дейиш мумкиндир.

    Сизга Каримовнинг белига Ориф бобонинг боғлаган олтин белбоғи керак эмас! Зеро Сиз бунга зор ҳам эмассиз!
    Сизнинг белбоғингиз адолат, халқнинг миннатдорчилиги ва асрлар оша қоладиган миллат олдидаги буюк хизматингиздир!

    Бир мухлисингиз сифатида Сизга узоқ умр ва хонадонингизга оллоҳнинг раҳмати ёғилиши сўрайман!

    Ҳурмат билан Мистер Қалампир…

    • Мингдан минг раҳмат.
      Омон бўлинг доим.
      Ўзимни бунча мақтовга муносиб деб ўйламайман.
      Лекин қўлимдан келгани қадар бирор иш қилсам ва бир кишига бўлсада маъқул келса шунинг ўзи менга катта куч беради. Айниқса, сиз каби зукко бир кузатувчининг баҳоси мен учун жуда ва жуда қимматлидир. Ўзингиз айтмоқчи “олтин белбоғ” мана шу!
      Кам бўлманг…

  2. Китоб… Мана сенга китоб!
    Сизнинг ёзганларингиз уйкудаки кишиларнинг уйгонишига дуртки булади дейилса тгри булади. Бундан кейин ижодий ишларингизда омад тилаймиз.
    Бир гурух мужохирлар

  3. Ҳурматли Жаҳонгир ака!

    Сиздан ўз фикрингиз ҳақида сўрашга рухсат берсангиз, илтимос!

    Биз Сизга саволлар бераверамиз ва бераверамиз. Шу ўринда саволлар ҳар хил қизиқишлар бўйичадир. Сиз эса баъзан саволларни жавоблантириш учун изланишингизга тўғри келади.

    Агарда бундан кейинги китобнинг номини олдиндан айтишингиз мумкин бўлса, масалан келажакда Ўзбекистонни ҳам сиёсий ҳамда иқтисодий юксалтириш мавзуси, биз мухлислар ҳам бунга кўра Сизга юборадиган саволларни Сиз каби тайёрланиб фикр алмашиш учун юбора бошласак!

    Бу билан олдинги саволларни бериш чоғида баъзи бир пунктлар қолиб кетган бўлса, улар устида ҳам бирров баҳслашиб ўтилармиди.

    Чунки, ҳар неча китоб ёзманг, биз мухлислар учун барибир камдир.

    Ҳурмат билан ……

  4. Ҳурматли Жаҳонгир ака!

    Сизга саволим қуйидагича.
    Бизлар Араб ҳалқи орасидан баъзи бир намоёндаларнинг ўрта Осиё халқлари устида қилган амаллари натижасида нафақат иқтисодий ўсишдан тўхтадик, балки Сиз айтгандек бизнинг мутафаккирларимизни улар томонидан араб дея жаҳонга танитилиши натижасида бизнинг яъни ўрта Осиё халқларининг ноёб дурдоналари ва билимлари амалда арабларнинг фойдасига ҳал бўлган.
    Туркия ва Ўзбекистоннинг ўзаро алоқалари натижасида мустақиллик даври ва бир неча асрлар мобайнида ўтмиш ҳолатидан эътиборга олинганда иқтисодий ўсиш ва камчиликлари ва ушбу учта давлатнинг ўзаро ҳамкорликларининг натижали фойдалари нимани акс этмоқда?

    Агарда имкон бўлса ушбу учбурчакни чизиб берсангиз, илтимос!

    Ҳурмат билан Мистер Қалампир

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: