Савол-Жавоб

“Туз” Каримовнинг қўлида

САВОЛ: Жаҳонгир ака, Май ойининг охирида Чикагода НАТО йиғини бўлади дейишмоқда ва америкалик тужжорлар шу йиғинда Барак Обамадан Ислом Каримовни қабул қилишини сўрашибди. Сиз қандай фикрдасиз, бутун дунёнинг Каримовга қарши эканлигини била туриб, Обама унга қўл узатадими? (С.Содиқ).

ЖАВОБ: Сиёсатни турли ўйинларга ўхшатадилар. Баъзилар уни шахмат ўйини дейди. Лекин шахмат ўйнаш учун ақлли бўлиш керак. Бугунги дунёга қарасангиз, сиёсат кўпроқ қарта ўйинига ўхшаб қолган. Бу ўйинда асосий нарса ақлга эмас, шумлик ва тасодифга боғлиқ.

Сиз айтган масалада “туз” Каримовнинг қўлида. Истаса “туз”ни кўрсатади, истамаса йўқ. Бошқача айтганда, истаса Чикагога келади ва истамаса келмайди. Агар келса, Обама у билан учрашишга мажур. Бунинг икки сабаби бор. Бири техник сабаб, икинчиси сиёсий.

Сиёсий томони шундаки, Обамадан Каримов билан учрашишни сўраётганлар орасида унинг энг суянган тоғлари бор. Масалан, улардан бири “General Motors”. Бу Обаманинг қалқони. Келаётган сайловларда ҳам унинг келажаги қайси бир жиҳатдан шу компания билан боғлиқ. Обама Оқ уйга келиши билан йиқилаёзган бу компанияга солиқчилар ҳисобидан жуда катта миқдорда пул берди ва бу кескин танқидларга сабаб бўлди. Ҳозир бу компния олинган пулни қайтармоқда ва Обаманинг сайловолди учрашувларида тилини узун қилмоқда. Демак, Ўзбекистонда машина чиқараётган бу компаниянинг келажаги Обамага бефарқ эмас.

Техник сабабга келганда эса, Обама учрашмайман деса ҳам учрашади. Чунки умум мажлисларда ва суратга тушишларда алфабет бўйича амал қилинади, (USA, Uzbekistan) ва Каримов Обаманинг ёнгинасида туради. Эсингизда бўлса, Клинтон даврида (1999-йил) НАТО юбилейида бундай ёнма-ён туриб суратга тушиб қолишни Каримов ўз мақсади йўлида ошириб-тошириб пропаганда қилганди.

Дунёдаги бир қатор мамлакатлар ва ташкилотлар Каримов ҳақида нима десалар десинлар, Обаманинг икки рўкачи бор:

Биринчиси, Афғонистондан чиқишда Ўзбекистонга эҳтиёж мавжудлиги.

Иккинчиси, Ўзбекистонда қўллаб-қувватлайдиган бошқа сиёсий кучнинг йўқлиги.

“Араб баҳори”дан руҳланган андижонликлар ташаббуси билан тузилган “Ўзбекистон Халқ ҳаракати” дастлабки кунларда АҚШ диққатини тортганди ва Давлат департаменти вакиллари Олмонияга бориб бир неча андижонлик билан учрашиб, гаплашгандилар ҳам. Лекин мазкур ҳаракат бошига чиқиб олган баъзи кимсаларнинг дарҳол Ғарбга ва Америкага қарши кескин баёнотлари, демократик тузумни куфр деб эълон қилишлари, террорист кучлар билан тил бириктиришга уринишлари, Туркия махсус доиралари қўлида ўйинчоққа айланиб қолишлари, курашни диктатурага эмас, демократларга, ўз танқидчиларига қарши йўналтиришлари умидларни пучга чиқарди. Андижонликларнинг бу ҳаракатни тарк этишлари билан “Араб баҳори” насимининг эсиши битди, халқ ҳаракат номи остида қолган саноқли одамга эргашмади ва бу маргинал гуруҳ илгариги миссиясига қайтди – жанжалчи тўдага айланди.

Табиийки, бундай шароитда маккор Каримов қўлига чиққан “туз”ни яна бир бор шумлик билан ўйнайди. Обама эса чорасиз.
Ж.М.

One Response

  1. ҲАР КИМНИНГ ЖОНИ ЎЗИГА ШИРИН!

    Ҳурматли Жаҳонгир ака !

    Соғ саломат бормисиз?
    Сизнинг ёзганларингиз орасида кимлардир томонидан ёзилган ва Сиз изоҳлаб ўтган баъзи жумлаларни бугун топиб, ўқиб кўрганимдан сўнг жуда хафа бўлдим. Тўғрисини айтганда биринчи бор ушбу сайтга кирмоқдаман.
    Менинг бир дўстим бор ва у ҳалигача менга ўз ёрдамини аямаган ва баъзан кўнглини “оғритиб” қўйган бўлсамда бирор марта қилган ёрдамини юзимга солмаган.
    Аммо сайтдаги мавзудаги жумлалар аҳмоқликнинг бир туридир. Балки, ўша вақтда ўз фикри бўйича одам сотиб олиш каби жиноятдир. Агар манфаат бўлмаганда эди бировга ёрдам қилинмаган замонлар келиб қолган. (Баъзи бир инсонлар эса чин юракдан ёрдам қиладилар ва юқорида айтилган гаплар уларга тааллуқли эмас)

    Аммо ҳозир ўша сайтдан олинган бошқа жумлани келтирмоқчиман!
    http://www.uzxalqharakati.com/archives/9891
    Ислом Каримов диктатураси ушбу уч бурчакнинг муваққат бурчагидир. Чунки бу бурчак синишга маҳкум ва эрта –индин тарих ахлатхонасига улоқтирилади. Демак, сиёсат майдонида бир-биридан тамоман фарқ қиладиган икки бурчак қолмоқда. Бу ЎХҲ ва унга қарши тўнини тескари кийиб олган иккинчи бурчак вакилларидир.
    Менинг мана шу ОЛИЙ ИРҚ ТАБАҚА бурчак вакилларига айтадиган баъзи гапларим бор.
    —————————-
    1.Синиб бораётган бурчакка катталик қилиб биз синдирдик деб “БОГАТИРЛИК” қилманг илтимос!

    2.Сизлар Ўзбекистон халқини ўз манфаатингиз бўйича жуда кўп маротаба фойдаландингиз. Бундан натижалар нима бўлди? Сизлар яна кайфу сафода ва етимлар кўз ёши фиғонда!
    Энди бўлса жиҳоднинг янгича демократик турини айтишмоқда ушбу сайтда.
    Яъни бечора халқ уларга ҳокимиятни олиб берар эмиш кейинчалик ЎХҲ вакилларига топширар эканлар.
    (Бу жумлалар http://www.uzxalqharakati.com/archives/7330 да келтирилган)
    Керак бўлса ўзинг мард бўлиб олдинга чиқда, НОМАРД!!!
    Энг ачинарлиси эса, халқ буларниг манфаатида ишлатилаётганлигидир.
    Нега дейсизми?!
    http://www.uzxalqharakati.com сайтининг бош саҳифасига эътибор бериб кўринг.
    Нимани кўрдингиз? Аҳмоқликни дея дарров жавоб берманг, Чунки Сиз буларга тенг келмайсиз! Демак, аҳмоқ эмассиз!!!
    Бошқаларнинг тушуниши учун эслатиб ўтаман!
    У ерда бир шиор бор. Яъни “Озодлик учун ўлимга тайёр халқгига озодликка лойиқдир!”
    Халққа олтин шаҳар ваъда қилишнинг ҳам чегараси бордир. Нима Сизларга ҳозирга қадар халқнинг қурбонлигини ўз манфаатингиз йўлида ишлатганлигингиз камми?! Нима, ҳамма халқни ўлдириб кимга хўжайинлик қилмоқчисиз?!

    Каримов халқни отиб ташлади дея оламни бузасизлар, аммо бир ўйлаб кўрдингизми уларни ким ўлимга юбораётганлигини?!
    Кимдир отмоқда ва кимдир юбормоқда!
    Отган ва юборган ҳам орада йўқ!!!!
    Барчаси бир жиноятчи!!!

    Ислом Каримов балки миллат пулини еяётгандир, аммо унга тегмаганга у ҳам тегмайди ва уруш қилиб американи оламиз демайди.
    Сизлар эса американи олиш учун ҳалқнинг умрини қурбон қилишга тайёрсиз.
    Айтмоқчисизки, халқ қийналган ва биз унга ёрдам бермоқчимиз дея!
    Бошқа чоралар ҳам борку дунёда!
    Ўзбекнинг сўзига кўра ЎЛИМДАН БОШҚАСИГА ДАВО БОР!
    Нима демоқчисиз?! Бизлар азиз жонларимизни сизларнинг манфаатларингиз йўлида қурбонлик қилсак, кейинчалик бизни ким эслайди? Ҳар кимнинг жони ўзига ширин!

    (Авваламбор исмимни очиқ айтмаганим учун Исмат Хушевдан узр сўрайман)
    Энг кулгилиги эса бечора Исмат Хушевнинг қайси томонга бош уришни билмасдан аросатда қолиб “ДАРАКЧИ” каби бир газета ташкил қилганлигидир. На сўкиб билади, на сўкканга жавоб қайтара олади, ва на икки сўкаётганнинг бугунки кун кимга тегишли дея иккиланган ҳолда қайга бошини суқишга қийналиётганлидир.
    Уни тушуниш мумкин! Қандай қилиб дейсизми?! У ахир Абдулла Ориповнинг шогирдику! Унинг шеърларини севиб ўқийди. Яъни “ТУЛКИ МАСАЛИ”. Мисол тариқаси айтсак, бугунки кунда агарда мен кучли бўлиб чиқсам, Салиҳга ҳам Жаҳонга ҳам тупуриб менга ён босадиган иккиюзламачи одамлардан тозаланишимиз зарурлиги ўртага чиқмоқда.
    Унга неча бор сайти орқали саволлар юбордим аммо бирортасига жавоб бера олмади. Бера олмайди ҳам. Лоақал биттасига жавоб берганда ҳам балли ўғил бола дердим.
    У карвонлар тўғрисида кўп ёзади. Кимнинг карвони буюк бўлса, у ўша карвонда. Агарда қароқчилар кўп бўлса, ўша карвонни улар билан бирга талашга ҳам тайёр.
    Унинг Канадага кетиб қолиши аслида тузумни емирилиш вақтини ақлан кўра олгани учун ва жамиятда ўз ўрнини сақлаб қолиш учундир. Зелемхон оғаси айтган вақт келгунига қадар кута олмаганидир. Балки Зелемхон оғаси ҳам ундан юз бургандир?! Зелемхон оға айтадики, бир айланиб кел, кўзга кўринма кейин яна чақириб оламиз. Лекин, чақирувдан ҳеч хабар йўқ!

    Муҳаммад Салиҳ эса уни севадиган инсонларни ўз манфаати йўлида ишлатмаслигини Оллоҳдан сўрардим.

    Жаҳонгир ака! Сизга саволим қуйидагича. Улар учбурчакларни мингбурчак қилишиётганликлари учун математикада умуман бўлмаган икки бурчак ҳақида сўрамоқчиман. Зеро икки бурчак бўлиши мумкин. аммо у ҳам бир бурчак сингари ўзарор туташмайди. Булар Муҳаммад Солиҳ ва Исмат Хушев бурчакларидир.

    Ҳурмат билан Мистер Қалампир…

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: