Савол-Жавоб

Каримовдан шавқат кутса бўладими?

САВОЛ׃ Жаҳонгир ака, нима деб ўйлайсиз, бугун Каримовдан шавқат кутиш мумкинми? (Акрам).

ЖАВОБ׃ Биласизми, Каримовдан шавқат кутиш мумкин эмаслигини 20 йил олдин тушунганман.

Битта мисол келтираман׃ СССР Халқ депутати Аҳмаджон Мухторов Ислом Каримовнинг тахтга келиши учун кўп хизмат қилган. Лекин у “Халқ сўзи” газетасининг Бош муҳаррири экан, икки воқеа баҳонасида Каримовнинг зулмига учради.

Газетада Тошкентдаги Марказий Универмаг орқасидан нарса сотилиши ва олдида турнақатор навбат борлиги ҳақида фоторепортаж чиқди. Мираброр Усмонов Савдо вазири эди ва дарҳол Каримовга шикоят қилган. Ўзини ҳокимиятга келтирганлардан қутулиш учун баҳона қидириб юрган Каримов ўша кунлари “Халқ сўзи”да чиққан Ўктам Ҳакималининг “Оллоҳ” деган мақоласини ҳам рўкач қилиб Мухторовни “Кетсин” деган.

Бунга жавобан газета журналистлари намойиш ўтказдилар. Биз депутатлар ҳам қўшилдик. Ўшанда орага МХХ раиси Ғулом Алиев кирди. У воқеадан Каримовнинг хабари йўқлиги ва бу ишларни Олий Мажлис раиси Шавкат Йўлдошев ҳамда Бош вазир муовини Эркин Самандаров уюштирганини айтиб, ўзи Ислом ака билан гаплашажагини такрорлади. Аҳмаджон ака унга ишонади ва намойишларни тўхтатишни талаб қилди.

Лекин “Ислом акадан” шавқат бўлмади. Биз Олий Кенгашда катта жанжаллар билан Мухторовни жойига тикладик, лекин Каримов барибир яна бўшатди ва ишсиз қолдирди.

У Самарқандда экан бошига қон қуйилиб, хасталаниб қолади. Самарқандда даволашнинг иложи бўлмайди. Уни Тошкентдаги ҳукумат касалхонасига ётқизмоқчи бўлишади. У олган унвонлари бўйича ҳам ўша касалхонада даволанишга ҳақли эди. Лекин Каримовдан изн олиш кераклигини айтишади. Орага Мухторовнинг Тошкентдаги ён қўшниси Зелемхон Ҳайдаров, “Ислом аканинг” ишонган одами Исмоил Жўрабеков ва бошқалар киришади. Лекин Каримов шавқат қилмайди.

Ўзбек халқининг шарафи учун жаллод Гдлянларга қарши чиққан ва энг муҳими ўзининг тахтга келиши учун Москва билан жанг қилган киши 63 ёшида миясига қон қуйилиб ётганда унга ўлимидан олдин одамгарчилик учун бўлсада шавқат қилмаган золимдан бугун қандай қилиб меҳр кутасиз?

Йўқ, Каримов тош қалбли одам ва унда меҳр-шавқат деган нарса йўқ, унинг қалбида бугунгача меҳр-шавқат туғилмади, бундан кейин ҳам туғилмаслиги аниқ. Бу юқоридаги каби минглаб, балки миллионлаб воқеалардан чиқараган хулосамдир. .

ЖМ.
Қуйида Аҳмаджон Мухторовнинг СССР Олий Советидаги чиқишларидан бир лаҳзани кўришингиз мумкин׃

2 Responses

  1. Ahamadjon akani Alloh rahmat qilsin, yaxshi odam edilar. Shu fojealardan keyin ayollari va og’illari ham olamdan o’tdi. IAK bir oilani quritdi.

  2. Assalomu alaykum, Jahongir aka! Sizga chin dildan ezgu tilaklar tilab, navbatdagi savolni bermoqchiman: (Imkon topib batafsil javob berishingizga ishonaman, oldindan rahmat!)

    SAVOL: Siz o’zingiz bilgan tarixiy dalillarni deyarli barchasini asarlaringizda yozib bo’lgansiz, endi voqeilikka real chizgi berish uchun avval e`tibor qaratmagan mayda detallarni ham yoritib o’tsangiz. Bu savolga bir martada to’liq javob berish mushkul, vaqtingiz bo’lganda va esingizga tushganda to’ldirib boraverasiz deb umid qilamiz, va biz davomli ravishda kuzatib boramiz.
    Men bir yoshi ulug’ inson bilan gaplashganimda otasining 1931 yilda o’tishga hukm qilinganligini va 1989 yilda (!!!) oqlanganligini MXX arhivida saqlangan ma`lumotdan bilganini aytgandi. Va unga o’xshaganlar uchun qarindoshlari sharafiga har yil kuzda osh berilishini, oshga Karimov ham kelishini aytgandi. (Bu marosim haqida hali hech qayerda o’qimadim, bilishimcha ro’za vaqti to’g’ri kelib qolgandan so’ng ushbu an`ana to’xtab qolibdi) Meni qiziqtirgan narsa shu bo’ldi-ki, shunday nuroniy otaxonlarni ham oshga taklif qilib, maydonga kirishi uchun to’rt marta metall izlovchidan o’tkazishar ekan. Mustaqillik va Navro’z bayramlarida buni tushunar edim. Suhbatlaringizning birida Gulnoraning to’yiga borganingizni aytgandingiz, u yerda qanday bo’lgan “mezbonchilik”? “IAK” kitobingizda eshik qattiq yopilmasligi uchun moslama qo’yilganligini keltirib o’tgandingiz. Karimovning xonasi qanaqa edi siz kirgan vaqtlar. Menimcha derazasi ham bo’lmasa kerak, bo’lsa ham o’q o’tmas oynadan tayyorlangan va nur o’tmas parda ilingan bo’lsa kerak.
    Unga beriladigan savollardan ko’ra ko’proq, texnik qurilmalar ichiga o’rnatib qo’yilishi mumkin bo’lgan joniga hafv soluvchi omillardan qo’rqqani uchun ham xalq bilan ochiq muloqotga chiqmasa kerak.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: