Муносабат (Изоҳлар бўлимидан)

Менинг эса турк лицейида ўқиганлигимнинг кимга зарари теккан эди?

Ҳурматли Жаҳонгир ака!

Мен оддий киши сифатида Ўзбекистоннинг келажагини ўзгартиришга қурбим етмайди дея тан оламан, аммо унинг тақдирига бефарқ эмасман.

Мени жуда кўп вақтдан бери бир қўрқув қуршаб олган.

Ҳозирги кундалик ҳолда Ўзбекистонда косалардан сабрлар тўлиб оқиб тушадиган ҳолдадир. Гарчи Муҳаммад Солиҳнинг турган битгани бир танадаги иккинчи калла каби бўлсада, сувга чўкаётган одам писта пўчоғига тирмашиб ўз тақдирини топшираётган каби халқ бирдан янгиликка учиб СалиҳБойни қўллашни бошласа, унда гитлердан кейинги 4-рейх қора булути Ўзбекистон узра қопланиши эҳтимоли вужудга келиши эҳтимоли вужудга келмайдими?

Халқ зериккан! Чет элларда сарсонлик билан топилаётган долларлар ҳисобида Ўзбекистон халқи бироз оёқда тик туришига имкон бор холос! Бунинг натижасида Ўзбекистон фоҳишалик бўйича геннислар рекордига кирди дейилса ажабланиб ўтирманг.

Эри пул ишлаб юборганда хотини таксист билан пулни олишга бориши ва айш қилиш билан бирга ҳалол меҳнат билан топилган пулларни таксистга совға қилиш ҳоллари ҳам учраб турганлиги ҳозир Ўзбекистонда сир эмас! Бу бир таксист мисолида, аммо қанчадан қанча касблар бор дунёда?! Бунинг оқибатида оилалар ажрими хужжатларда камдир аммо жуда кўпайиб кетган.

Инсонни ҳар нарса қиладигани эса, эркак уйда қолиб хотинлар мардикорликка четга кетаётганлигидир.

(Тошкентда Қуйлиқ бозорида бир эркак бир неча аёлларни Қозоғистонга ишлашга олиб кетаётганлигининг гувоҳи бўлган эдим ва бу ҳодиса менинг ёш қалбимни жуда яралаган ва ўша вақтда менда ҳаётга нисбатан жуда катта нафрат уйғотган эди. Энди бўлса бизнеслар бошланиб кетганига аслида 20 йиллар бўлганлиги қалбимни пора қилиб юбормоқда)

Салиҳ масаласида:
Унинг фикри бўйича ортидан қийналганлар аламзада каби янада ортидан баъзи бир кишилар эргашишлари мумкин.
Бунинг сабаби у ҳақда халқда тўлиқ маълумотларнинг йўқлигидир.
Барча мухолиф сайтлар Ўзбекистонда блок қилиб ташланган.

Сизга савол:
Мен қўрққан нарсалар Ўзбекистонда содир бўлса, унда ўзбек ҳалқини нималар кутади?
Агарда мен билган ёш истеъдодли бир кишининг уйидан Салиҳнинг эрк газетаси топилиб ундан кейинги ҳаёти писта пўчоқ бўлган ҳақиқий гений инсон ҳозирда ўзига ярашмаган ишлар билан мажбуран оилани боқиш учун шуғулланиб юрганига ва унинг номи қора бўлганлигига нима дея оласиз?!
Туркияда таълим олаётганларнинг Ўзбекистонга фойдаси салмоқли бўлар эди, аммо ёнғинни Муҳаммад Салиҳ ўрмонга келтирди. Ҳўл ва қуруқ баробар ёнди…
Менинг эса турк лицейида ўқиганлигимнинг кимга зарари теккан эди?????????????

Ҳурмат билан Мистер Қалампир.

2 Responses

  1. Бу саволларингизга “Сиам эгизаклари” китобига қўшиб борилаётган янги бўлимлар ва қўшимчаларда жавоб топасиз деган умиддаман. Ҳурмат билан ЖМ

  2. Jahongir aka, May oyining (21-22) oxirida Chikagoda NATO yig’ini bo’ladi deyishmoqda va amerikalik tujjorlar shu yig’inda Barak Obamadan Islom Karimovni qabul qilishini so’rashibdi. Siz qanday fikrdasiz, butun dunyoning Karimovga qarshi ekanligini bila turib, Obama unga qo’l uzatadimi?

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: