ТАНГРИНИНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАРИГА МУНОЖОТ
ТАНГРИ
Тангри, Сенга юз минг юлдуз Қуёш бўлиб топинар,
Тангри, Сенга дарё-денгиз кўз ёш бўлиб топинар,
Менинг севгим олам аро гарчи зарра, қабул эт,
Тангри, Сенга не-не улус бир бош бўлиб топинар!
РАҲМОН
Ўзинг асра дўст кўринган мубталодан, ё, Раҳмон!
Ўзинг асра юзи тиниқ ич балодан, ё, Раҳмон!
Марҳаматинг қудратига сиғиндим мен, ё, Раҳмон!
Ўзинг асра ҳар қазою ҳар балодан, ё, Раҳмон!
МАЛИК
Тахти олий ҳукмдори, арш-моҳларим, ё, Малик!
Сенга аён осийлигм, дил оҳларим, ё, Малик!
Банда бандаси бўлмай бандангдурман, ё, Малик!
Ўзинг кечир маҳкамада гуноҳларим, ё, Малик!
ҚУДДУС
Севги Сенинг камолингдир , ё, Қуддус!
Нафас Сенинг шамолингдир, ё, Қуддус!
Муҳаббатим изҳорига сўз лолдир,
Жаннат Сенинг жамолингдир, ё, Қуддус!
САЛОМ
Ҳақсизликдан қоним музлар, ё, Салом!
Кимдир бунга малҳам излар, ё, Салом!
Ер юзида дармон йўқдир бу дардга,
Шифо бергин хаста бизлар, ё, Салом!
МЎМИН
Нетайки мен вафоси йўқ бу жаҳонни, ё, Мўмин!
Юраклардан суғуриб ол бу камонни, ё, Мўмин!
Бир қулингман, фарёдимга қулоқ сол.
Қалб боғида боқий айла гул- иймонни, ё, Мўмин!
МУҲАЙМИН
Ё, Муҳаймин, қалби поклар султони Сен!
Ё, Муҳаймин, дорул бақо имкони Сен!
Ё, Муҳаймин, осойишнинг аркони Сен!
Ё, Муҳаймин, хайру эҳсон макони Сен!
1966 йил. “Нурнома” китобидан.
ЖМ
(Давоми бор).
Filed under: she'rlar |
салом Жахонгир ака телефонда куп ёзиш кийин. шу учун хатолар булса олдиндан узр. сизга саволим бор
1. ОИЛАНГИЗНИ УЗБЕКИСТОНДАН КАНДАЙ ОЛИБ КЕТГАНСИЗ. асарларингизга бу хакда укимадим.
2. ЖАЗИРАМА-2013 ни интернетдан укиб хайрон колдим. Бу маълумотларни ёзган одам каердан олиши мумкин. ёки уларни одами узбек ва АКШ разветкасида борми? илтимос фикрингизни билдиринг. ХУРМАТ БИЛАН МУХЛИСИНГИЗ.