Ўзгармаган мавзулар

urgimchakuyasiКоррупция диктаторнинг нафас олувчи ҳавосидир

САВОЛ׃Сизнинг “ТАРИХНИ ТИТРАГАН КУНЛАР” тўпламингиздаги “ЎЗБЕКИСТОНДА КЛАНЛАР БОРМИ?” сарлавҳали мақолада қуйидаги жумлаларни ўқидим:

“Ҳа, бугунга келиб пул, яъни порахўрлик, коррупция ҳамма нарсани ҳал қиладиган кучга айланди. Бунинг қаршисига чиқадиган мард қолмади. Ҳатто Президент ҳам бу хусусда ожиздир, у ўтган йили Самарқанд ва Навоий вилоят сессияларида Ўзбекистон коррупция сариқпечаги билан ўралганини тан олди ва коррупцияга қарши кураш бошлатганини эълон қилди. Аммо жуда қисқа вақтда чекинди. Яна бир икки одим отганда коррупция уни тахтдан улоқтириб ташлашини сезди. Чунки коррупция падаркуш фарзандга ўхшайди. Агар унинг йўлига чиқадиган бўлса, у ўз отасини ҳам танимайди. Биз кланлар ва маҳаллийчилик деб ўзимизни овутиб, Америка матбуотини ҳам чалғитмай очиқ гапиришимиз керак. Ўшандагина халқ бизни англайди. “Озодлик радиоси” 1999 йил, 13 Июнь.”

Тушунишимча ўша вақтда Сиз Каримовни бугунги каби диктатор деб билмагансиз. Шундан келиб чиқиб, коррупцияга қарши бора олмайди дегансиз. Лекин ҳозирда Каримов Ўзбекистонда хоҳлаган ишини қилиши мумкинлиги, бу йўлда ҳеч ким билан ҳисоблашмаслигини ёзиб келаяпсиз. Ҳатто мен ҳам Сизнинг асарларингизни ўқиб, айни пайтда реал вазиятга қараб, мавжуд жараёнлар худди айтганингиздек ривожланаётганлигини тан олдим. Олдин мен ҳам баъзилар сингари Каримов кимларнингдир (мафия ёки атрофидагилар) қўлида ўйинчоқ деб ишонар эдим.

Саволим: қарашларингизнинг бу тарзда ўзгариши фавқулодда юз бердими ёки бир неча йиллик тажрибаларингиз маҳсулими? Ҳурмат билан, Муаррих (Адҳам).

ЖАВОБ׃ Аввало қарашларнинг ўзгариши ҳақида. Инсон шундай тузилганки, унинг ўзи каби қарашлари ҳам ўзгариб туради. Бунга вақт, давр, воқеалар, тажриба ва бошқа омиллар сабаб бўлади. Робот ёки манқуртгина бир умр бир зайлда қолиши мумкин. Шундай экан мен ҳам оддий одам ва менинг ҳам кўп масалада кўп қарашларим ўзгариб бориши мумкин ва буни инкор этмайман.

Аммо Каримовнинг яккаҳокимлиги, диктаторлиги масаласида 1992 йилда ҳам, 1999 йилда ҳам, бугун ҳам айни қарашдаман. Агар Каримов яхшилик томонга ўзгарганда табиийки менинг унга қарашларимда ҳам ўзгариш бўлар эди. Афсуски, ҳамма ўзгариши мумкин аммо Каримов ўзгармайди. Буни вақт ҳам исбот этди. Унда инсоний фитратлардан шайтоний иллатлар кучлилик қилди.

Энди коррупция масаласига келсак. Бу қўл билан ушланмайдиган ва кўз билан кўриб бўлмайдиган, аммо ҳар қадамда ва ҳар лаҳзада ҳис этиш мумкин бўлган иллатдир.

Диктатура жамиятида ҳамма нарса диктаторга боғлиқ. Чунки бутун жиловлар унинг қўлида бўлади. У истаган одамини йўқотиши ва истаган ишини қилиши мумкин. Аммо у коррупцияни йўқотишга қодир эмас. Чунки унинг ўзи коррупцияга, коррупциянинг тимсолига, коррупциянинг ўзагига айланган бўлади. Унинг коррупцияга қарши ўт очиши ўзига қарши ўт очиши демакдир.

Коррупция диктаторнинг нафас олувчи ҳавосидир. У шу ҳаводан нафас олгани учун тирик.

1999 йилда у икки вилоятдаги нутқида коррупция борлигини тан олди ва бунга қарши курашга бел боғлаганини айтди. Ўшанга қадар у коррупция-бу унинг ўзи эканлигини билмаган бўлиши мумкин. Аммо ўшандан бери буни ҳам билади. У коррупцияга қарши чиқса, куни битишини ҳам билади. Шунинг учун бу борада гапириши мумкин аммо бирор иш қилмайди. Уч тўртта раҳбарни қамаб туриш бу коррупцияга қарши кураш эмас.

Ўргимчак уяси ва унинг ўртасидаги ўргимчакни тасаввур қилинг. Бу уяни тўқиган ўргимчак шу уянинг бандига айланган. У мана шу уяда оёғидан осилиб ўлади аммо бу уяни буза олмайди.

11-7-2007

Ж М. “ҲАЙҚИРИҚ” китобидан)

One Response

  1. Жахонгир ака,авваломбор Ассалому алайкум!Ака, сахифаларни кузатиб кутяпман,хар куни,хар соат тухтовсиз,негадир саволлар янгиланмаяпти ва жавоблари хам…Балки ман кайси жойдан кидиришни билмаётгандирман , охирги янгиланиш 13-апрел курсатаяпти. Устоз, соглигиз ,ишлариз,уй-ичлариз хаммасига баракотлар сураб дуо килиб коламиз!(ха,айтгандей кичкина саволлар,кизикиш-сиз Америкадасиз ва уни сиёсатини тугри деб биласиз,аммо нима сабабдан Афгонга кирди ва у ерда уз ишини бажариб булдимики ташлаб чикаяпти,ва бу кимлардир айюханнос соляптики, Америка бизни енголмай кочиб чикяпти деб.Йук, Толибонми ё Ал-коидами бир вактлар Советларга карши узи бошчилигида тузилган бу ” жиходий” тудаларни Америка хохласа ,теп-текис килиб чикиши мумкин ,лекин уларнинг яна канакадир узокни уйланган максадлари булиши мумкин ва улар нимани уйлашяпти яна ?…

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

w

Connecting to %s

%d bloggers like this: