Саволга жавоб

savollarСиёсий йўлни бошлаш учун…

САВОЛ׃ Ассалому алайкум Жахонгир ака.

Ёшим 41да, сиёсатга аралашмасанг-сиёсат сани хаётингга аралашади-деган гап рост экан.

Давлатимиз сиёсати мани ва купчилик кариндош-уругларимизни дарбадар килиб куйди.

Шу дарбадарлик окибатида бир акам ва унинг фарзанди Россияда котиллик курбонларига айланиб кетишди. Ман бор йуги 2 ойдан бери интернет оркали сиёсатни кузатяпман. Шу икки ой ичида феврал портлашининг хакикатини, Андижон, ОШ, Сух ва бошка Узбекистон ичи ва ташкарисидаги сиесий уйинларнинг асл мохиятини тушуниб ета бошладим.

Шу билан бирга мухолифотларниям кузата бошладим. Лекин вактим камлиги боис халигача Узбекистонни “Швейцариядан” хам гузал диёрга айлантирадиган Лидерни танлай ололмаяпман.

Шу 2 ой ичида сиёсатга анча кизика бошладим… Лекин Сизнинг хеч кайси мухолифот аъзоси булмаётганингиз хам мени уйлантиради.

Демак, сиз хам хозирча бир лидерни тан ололмайсиз. Шахсан ман сизнинг дона-дона килиб гапиришингиз ва нуткингизга беш кетдим.”Кумир”имга айландингиз хам хисоби. Ман энди режимга карши тиш-тирногим билан курашишга тайёрман, лекин кайси байрок остида курашишга хайронман.

Шу режим туфайли Россияда бола-чакам билан кун куриб юрибман. Ота-бобом Совет тузумига карши эди. Ман хам генетически шунака тузумларга карши булиб келганман. Биров манга айтмаса хам, уз-узимдан нохаклик ва нотугри ишларга ички бир туйгу билан кузголон килиб юрардим.

Мани сиёсатга кизика бошлашим айнан сизнинг китобларингизни кузата бошлаганимдан кейин пайдо булдим. Вокеалар ижобий томонга узгариб, мехнатимизни Узбекистонда давом эттириш насиб килса, албатта Сиз билан учрашишни ният килиб куйдим кунглимда. Факат битта саволим бор. Олма пиш огзимга туш деб ётмасдан ёки бошкалар харакат килиб, еруг кунлар учун курашаетган бир пайтда, ман Россияда кул ковуштириб утиришни узимга эп курмаяпман. Зотан бутун дунёни узгартирган инсонлар яшаб утган Питербургда яшаб-ишлаб юрган булсак хам! Лозим топсангиз изохингизни кутаман. Дилшод.

ЖАВОБ׃ Мактубингиз ва ундаги илиқ гаплар учун раҳмат.

Албатта вақт энг одил ҳукмдор ва яна бироздан кейин кимнинг кимлигини бутунлай таниб оласиз.

Бугун ўзбек сиёсий мухолифати йўқ. Агар бор десангиз у ҳолда Каримов диктатор эмас деган бўласиз.

Диктатура шароитида мухолифат сиёсий ташкилот сифатида яшаши жуда қийин. Каримов ҳақиқий, сиёсий мухолифатни йўқотиб ташлади. Бу унинг катта жиноятларидан бири.

Кимлардир бор дейиши, кимлардир ўзини мухолифат ташкилотиман деб аташи мумкин. Бу уларнинг иши. Бунга иқтисодий, тобелик, уруғ-аймоқчилик ёки бошқа заруратлари бордир. Шу нуқтаи назардан уларни тушуниш мумкин…

Биз кейинги президент пайтида Ўзбекистонга қайтиб сиёсий фаолиятимизни бошлай олсак, ўшанда қолган гапларни гаплашамиз. Ҳозир эса ўзимни ҳам, бошқаларни ҳам алдашдан қўрқаман. Худонинг номини сотиб уйдирмалар қила олмайман.

2014 йилда насиб этса жуда кўп қобилиятли ёшлар Ўзбекистонга қайтишлари мумкин. Сиз бунга қўшилмоқчи бўлсангиз ишни таҳлилий мақолалар ёзиб ўзингизни кўрсатишдан бошланг. Ёзганларингиздан сездимки, бунга қобилиятингиз етарали.

Илтимос, шарҳлар ва мақолалар юборсангиз ўзини мухолифатчиман деганлар ҳақида тўхталмасангиз. Мени ҳам мақтамасангиз. Кўпроқ Ўзбекистон ҳақида, эзилган халқ ҳақида, нима қила олишимиз ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Бу сиёсий йўлни қандай бошлашингиз учун биринчи қадам бўлади.

Эътиборингиз учун раҳмат, омон бўлинг одим, ишларингизга омад!

ЖМ.

4 Responses

  1. Жаҳонгир ака яна сиёсатга қайтибсизда?

    • Инсоннинг умри сиёсатдир. Уни ҳеч ким тарк этолмайди. Кейинги йиллар фаол сиёсатда эмасман, деган иборани ишлатиб келаман. Бу дегани фаол сиёсий ҳаракатдаги бирор бир гуруҳга, ташкилотга аъзо эмасман деганидир. Лекин мана шу ёзиб турганим ҳам сиёсат.

      Энди “2014 йилдан бошлаб Ўзбекистонга қайтиш” деганимда бу ўзимни ўйлаб айтилган гап эмас. Камина қайтмасдан ҳам бу ғояни ошириш мумкин. Ҳозир бу ғоянинг муаллифи ва спонсори сифатидагина бу ишда қатнашаяпман. Келгусида гуруҳдан бирор киши бу ишга раҳбарлик қилади. Шунинг учун гуруҳни ноҳукумат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказиш борасида ҳам иш қилаямиз. Ҳозирча бу ташкилотга “Эркинлик учун хизмат” (Serv freedom) деб ном бердик.
      Мақсад Ўзбекистоннинг келажаги ва бу келажакни қутқаришда унинг хорижда юрган илмли, билимли, тажрибали фарзандларининг иштирок этиши. LinkedIn каби тармоқларда гуруҳларимиз бор ва каминанинг ғоясига қўшилганлар сони ҳозир 167 кишига етди. Бу 5-6 йиллик ҳаракатнинг самараси.

      Биз асосан олимлар, мутахассислар, хорижда ўқиб, хорижда бизнес қилаётганларнинг мазкур тармоқларга қўйилган резюмеларини олиб, уларга чиқдик ва улар билан биттама-битта гаплашмоқдамиз. Бу масалда бир америкалик сиёсатчининг катта ёрдами тегмоқда.

      Ҳозир Ўзбекистон ҳукумати билан бўладиган шартнома хомакиси(draft)ni ҳозирлаямиз. Унда хориждан бориб ишлайдиганларнинг шартлари қўйилади. Зотан Кореядан чақириб ишлатилаётган корейс мутхассислар ҳам махсус шартномалар асосида келмқодалар.

      Ваҳоланки хорижда ўзимизнинг ҳам кучли мутахассисларимиз бор ва уларни ишга таклиф қилиш Ўзбекистон ҳукумати учун анча арзонга тушади.

      Хорижда ўқиб Монголияда минерл конларининг раҳбари ёки Бурмада мустақил банк тизимини яратган ўзбек Тошкентда иш қилолмайдими? Хорижда ўқиб, хорижда компютер дастурларини яратган ўзбек Тошкентда ишлай олмайдими? Ишлайди. Фақат унга шароит қилиб бериш керак.

      Биз ўзбекнинг хориждаги билимдонлари, тадбиркорлари, ишбилармонлари, сиёсатдонлари мамлакатга қайтиб қайтиб боришлари учун Ўзбекистон ҳукумати камида қуйидаги каби шартларни ўз ичига олган шартномани қабул қилиш керак.
      -Уларга икки фуқаролик ҳуқуқи танилиши,
      -Хориждаги маошлари миқдорида ҳақ тўланиши,
      -Маҳаллий шароитни ўрганишлари учун олти ойлик муҳлат танилиши,
      -Сайловларда эркин қатнашишлари,
      -Ҳар бир мутахассис билан индивидуал шартнома имзоланиши ва ҳоказо.

      Бу мутахассислар мамлакат учун жуда керак ва уларнинг қайтишини истасак шароитларини қилиб бериш шарт.

      Албатта иқтисодий томондан уларни БМТнинг ва қудратли давлатларнинг турли дастурлари ҳам қўллаши мумкин. Буни Афғонистон мисолида кўраямиз. Мамлакатга қайтаётган мутахассисларга халқаро фондлардан ҳақ тўланмоқда.

      Энг асосийси ҳукумат бу кадрларга ишониши ва ўз қўлидаги бошқарувнинг авалига 10, кейинчалик 30 фойизини уларга топшириши керак. Шундагина улар Ўзбекистон иқтисоди ва сиёсатини ботқоқдан олиб чиқишлари мумкин. Ислом Каримов бунга асло рози бўлмайди. Шунинг учун ҳам бу масалани кейинги президент даврига сурдик. Ким бўлишидан қатъий назар бу дастурни қабул қилган кейинги президентнинг ўзи ҳам ютади, мамлакат ҳам, халқимиз ҳам. Бу ҳолатда у халқаро ташкилотлар ва катта мамлакатларнинг ҳам дастагини олади.

      Табиийки, ҳар ким ҳам ўз ғояси учун курашади, ҳаракат қилади ва амалга ошишидан шодланади. Одамларнинг ҳаётида ўзгариш бўлса, шунинг савоби каминанинг манфаатидир.
      ЖМ

  2. Mamlakatni ichida yashab shu loyihaga qatnashsa bo’ladimi?

    Chet elga borgan bo’lish shartmi?
    (I’m looking forward to my visit a lot deb uvlab yuborayotganlar nima qilsin?)

    O’zbekistonni ichidagi yoshlarga ham e’tibor qiling-da Jahongir aka!

    • Албатта агар орзуларимиз рўёбга чиқадиган бўлса, борадиганлар ким билан ишлайди? Табиийки мамлакат ичида етишган истеъдодли ёшлар билан. Биласиз,

      I did not leave my country at my own will, however, with my own will I would love to go back and visit and meet educated youths such as yourself.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: