Савол-жавоб

bbcСиз ҳақми, Би-би-сими?

САВОЛ׃ Андижон вилоятида раҳбар бўлган Аҳмаджон Усмонов Тошкент вилоятининг янги ҳокими этиб тайинланди. Сиз 2012 йилда ва яқинда  ҳам бу одамни Каримовнинг яқини  деб ёзгансиз, ваҳоланки Би-би-си бу ҳақда шундай деб ёзди׃

“55 ёшли Усмонов Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг яқин одами сифатида кўрилади.

Жаноб Мирзиёев Жиззахга ҳокимлик қилган 1990-йиллар охирларида Аҳмаджон Усмонов Жиззах вилоят ички ишлар идораси, кейинчалик эса Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган”. Шунга нима дейсиз? (Шарофиддин Умаров, АҚШ).

ЖАВОБ׃ Шавкат Мирзиёев Жиззахда 1996 йилнинг сентябридан 2001 йилнинг сентябригача ҳоким бўлган. Кейин Самарқандга ўтказилган.

Аҳмаджон Усмонов Мирзиёев Жиззахга боргунча у ерда ишлаган. Мирзиёев Жиззахда ишлаган йиллари эса у Сирдарёда ИИБ бошлиғининг ўринбосари эди. Сирдарёдан Ички ишлар вазирлигига бошқарма бошлиғи бўлиб келди.

Хуллас, Аҳмаджон Усмонов Жиззахда Мирзиёев билан бирга ишламаган. Агар юқоридаги гапларни айтган ва ёзган бўлса, Би-би-си хато қилган.

Усмонов Мирзиёевнинг эмас, Каримовнинг одами. Ислом Каримов ўзининг ва Ўзбекистоннинг келажагини кимга ишонганини яқин йилларда, насиб этса, биргаликда кўрамиз. Шу нарса аниқки,  бу Азимов ёки  Гулнора ҳам эмас.

Сиз Каримовнинг иш услубини кузатсангиз бунга амин бўласиз. У Мирзиёевни Мирзо Улуғбек туманидан Жиззахга, у ердан Самарқандга юбориб, кейин Бош вазирликка олиб келди.

Усмоновни эса Наманган, Андижондан “айлантириб”, Тошкент вилоятига келтирди. Азимов ўтирган жойида ўтирибди. У Каримовга маҳаллийчилик балансини сақлаш учунгина кераклиги аллақачонлардир аниқ бўлганди. Лекин борса-келмасга жўнатилиши ҳам яқинлашмоқда. Гулнора ҳам ашуласини айтиб юрибди. Улар Kаримовнинг рўйхатига кирганларида аллақачон бир-икки вилоятни “айланиб чиққан” бўлардилар.

ЖМ.

8 Responses

  1. Axmad usmonovning Karimovga qanday qarindoshchiligi bor, yuqorida ota tomonidan qarindoshchiligi bor deb yozgansiz, Karimov tojik bo’lsa, A Usmonov o’zbek bo’lsa, Usmonovlarni yaqindan taniman, qo’shnimiz.

    • Karimovning onasi-Sanobar tomoni tojik. Otasi-Abdug’anining otasi-Karimovning bobosi Qo’shrabotlik. Agar Usmonovga qo’shni bo’lsangiz buni bilishingiz kerak edi. Ular bir necha tom osha qarindosh. Ota tomonidan qarindoshlari ichida Karimovga yoqib qolgani shunisi.U Karimovga juda ham sodiq. Shuning uchun Gulnoraga emas, unga ishonadi.

  2. Ассалому алейкум. Устоз чарчамай юрибсизми ? Шу хоким масаласида бир фикр айтмокчиман.
    иак “косибини” алмаштирди десаям булади. Энди уни туфлисини “генерал” ялтиратишга бел боглади.
    Шу “буладиган кадрлар” ни бехато топадиган иак мактай-мактай “ишга” олган “генерал” ига лой чаплаб хайдармикин ёки у купрок турармикин “косибхонада”

    • Ва алайкум ассалом.
      Буюк Яратганга таваккал қилиб, унинг паноҳида эканимизга шукурлар айтиб юрибмиз.
      Ҳа, ИАК мақтай-мақтай эшакка миндириб, силтай-силтай туширади.
      Лекин Усмонов шунчаки топилган одам эмас. Унинг катта миссияси бор.
      Бир йилнинг нари-берисида билиниб қолади.

  3. Assalamu alaykum Jahongir domla men asli Andijonlikman hozir musofirchilikda ilm olish bn mashg`ulman. Sizni faoliyatingizni 16-yoshimdan beri taniyman. Siz haqingizga internetda o`qib qolgan edim. Keyin bilsam Tog`am bn tanish ekansizlar. U kishi sizni IAKga “prizidentlik onangni maxridan qolganmi?” deganligingizni ko`p gapirardi. Shuning tasiridami sizning faoliyatingizga bo`lgan qiziqishim xaligacha so`nmagan. Adashmasam 6- yil bo`ldi shu saytni kuzatib boraman. Sizga savollarim bor edi. mumkin bo`lsa baholi qudrat javob bersez. oldindan rahmat!!!

  4. Agar IAK dan keyin Usmanov taxtga o`tirsa to`g`rirog`i o`tqizilsa xalqqa qanday manfaat bor??? (bu savolni berishimga Usmanovlar oilasini yaqindan tanishim va o`g`illarining bir qancha gap-so`zlari turtki bo`ldi )

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: