Диктатура манзаралари

akulaҚОН БИЛАН ҚЎРҚИТИШ ёки АКУЛА

Ўзбекистон халқи руҳий қўрқув ва депрессияга йўлиқтирилмоқда.(Хабарлар оқимидан).

Болалигимда бир кун ҳовлимиздаги дарахтдан мева тушириш учун тош отаётгандик, опам улоқтирган тош менинг пешонамга урилди. Бир сесканиб кетдим. Опамнинг ранги учиб кетган, ерда ўтириб олиб йиғлай бошлади. Менинг юзимдан иссиқ бир нарса оққандек бўлди. Қўлим билан силиб қарасам, пешанамдан қон оқаяти. Бирдан вужудимни қўрқув босди.  Опам қонни кўриб, қўрққанидан йиғлай бошлаган экан. Мен ҳам опамга қўшилиб йиғлаб юбордим.

Ўшандан биламанки, одамда қондан қўрқиш инстинкти бор. Балки одам катталашиб борган сари бу инстинкт кучсизланиб борар. Аммо болаликда бу жуда кучли бўлади. 4-5 ёшларимдаги ўша воқеа худи кечагидек ёдимда тургани унинг руҳиятга таъсирини кўрсатади. Бу таъсир шу қадар кучли бўлганки, хотира уни бир умрга ўз хазинасига муҳрлаган.

Америкага келганимиздан кейин баъзи филмлар, телевидение дастурлари олдидан ”Болаларингизга кўрсатманг, ўта қонли жойлари бор” деб огоҳлантиришганини кўрдим ва демак, қон кўринишининг инсон руҳиятига таъсири асосли  эканига инондим.

1990 йилларнинг бошида ҳар куни Ўзбекистон телевидениесида Тожикистонда юз берган қонли тўқнашувлар ҳақида соатлаб дастурлар берилар экан, вужуддан узилиб кетган бош, бир четга тушиб ётган қўл, пешанадан шариллаб оқаётган қон тасвирланган кадрларни такрор ва такрор кўрасатишарди. Орқасидан “Бизда ҳам вазиятни Тожикистондаги каби даражага етказувчилар йўқ эмас” дейиларди. Кейин Бўкада, Паркентда йиғлаётган аёллар… Заминга қоришган қон..

Бир кун Телерадио қўмитаси раиси Ганжа Ёқубовга׃

-Ҳеч кимни ўйламасангиз ҳам болаларимизни ўйланг, бу даҳшатни кўриб, қўрқиб кетишмоқда,-дедим.

-Агар мен сизларнинг болаларингизни ўйласам, менинг болаларимни ким ўйлайди?,-дея Ганжа ака жуда тагдор гап қилди.

Кейин׃

-Ўзи кўриб ўтиради. Телевизорчасини қучоқлаб ётади. “Шу жойларини қайта-қайта кўрсат!”, деб талаб қилади. Шунда ҳам ишонмай, ҳар куни бир-икки кишини жўнатиб назорат қилади,-деди у Каримовни назарда тутиб.

Асли хоразмлик бўлган Ганжа Ёқубов кўнглидагини ана шундай очиқ айтиб, демократияга, ошкораликка мойил эканлигини яширмайдиган одам эди.  Тагдор гапларнинг ҳам устаси эди. Бир кун мен унга׃

-Ганжа ака? Сиз ҳам Хоразмдан, бугуннинг маддоҳбошиси Эркин Самандаров ҳам Хоразмдан, бир жойдан ҳам ундай, ҳам бундай одам чиқар экан-да,-дедим.

У дарҳол жавоб қилди.

-Сиз ҳам Самарқандан, у ҳам…,- Ганжа ака бармоғи билан теппани кўрсатди.

-Нима у Худога айландимики, осмонга ишора қилаясиз?,-дедим.

-Қараб туринг, Худо қолиб, унга сиғинамиз ҳали…

Хуллас, қонли кадрларни ҳар куни кўрсатиш Каримовнинг бевосита топшириғи экан. Бу билан у одамларни қўрқитиб, “Шу кунингга шукур қил, бўлмаса мана бунақа кунга қоласан”, деган фикрни каллаларга қуяётган экан. Кейинчалик ҳам қаерда қон тўкилса, Ўзбекистон телевидениеси энг даҳшатли нуқталарини боз-боз кўрсатар ва орқасидан бир икки мулозим ва албатта битта мулла чиқиб, тинч яшаётганимизни эслатишарди.

Вақт ўтиши билан Тожикистондаги каби воқеалар атрофда юз бермагач, Каримов ўз тажрибасини такомиллаштирди.

1999 йилнинг 16 февралида Тошкент шаҳрида юз берган портлашлар ҳақида Абдусаид Кўчимов раҳнамолигида олинган икки қисмли ҳужжатли филм ёдингиздадур? Бир марта аранг кўрасиз. Бу филмни кўрганлар депрессияга тушиб қоладилар. Шу қадар кўп қон, шу қадар кўп кўз ёши…

Депрессия-бу одамнинг маънан яроқсиз бўлиши, маънан бичилишидир. Каримов шу йўл билан бутун халқни маънан бичиб ташлашни режалаган шекилли, бугунга қадар Ўзбекистон атрофидаги давлатларда юз берган воқеаларнинг энг қонли нуқталарини бот-бот кўрсатиб, одамларни қон билан қўрқитмоқда.

“Огоҳ бўлинг”!-деган жарангдор овоз янграйди. Орқасидан қон оқаверади, оқаверади…Бу нафақат кўрсатилади. Мажлисларда айтилади, газеталарда ёзилади, ҳатто қўшиқларда янграйди…

Кеча АҚШ телевидениесининг илмий изланишлар асосида олинган бадиий филмларни намойиш қиладиган канали эрталабдан кечгача акулалар ҳақидаги филмларни кўрсатди. Акула ташқи кўринишдан жуда сокин, ҳужумкорга ўхшамайди. Аммо қон исини билади. Ёқтиради. Қон оққан жойга етиб боради. Одамлар чўмилаётган соҳилга келганда эса, бировни тишлаб ё оёғини, ё қўлини ўзиб кетади. Сувни  қонга қориштиради. Қўрқув сочади. Соҳилдаги одамлар тум-тарақай бўлиб қочадилар. Ёзда одамлар океан соҳилларига борамиз, дейишса, болалари Интернетдан ўша жойларда акула бўлиб бўлмаганини қидиришади. Акуладан қўрқишади. Чунки  акула деганда ҳар кимнинг кўз олдига қон келади-да!

ЖМ
“Каримовнинг кирдикорлари” китобидан.

5 Responses

  1. Ҳурматли Жаҳонгир ака!
    Бир дўстим менга Туркманистондаги ҳолат бўйича ўз фикр мулоҳазаларини айтиб ўтар экан, ҳукумат ва мухолифат ўзаро тил топишиб тотув ва бахтли яшаётганларини гапнинг орасида қистириб ўтди.
    Бу гап ҳақиқатга қанчалар яқин?
    Агар шундай ҳолат Ўзбекистонда ташкил этилса қандай вазият вужудга келади? (бунинг иложи бўлмаса ҳам керак, дейлик икки ҳолатда яъни Каримов тузуми даврида ва ундан кейинги даврда),
    Ҳурмат билан Мистер Қалампир.

    • Тўғри айтасиз, ҳеч қаерда ва ҳеч қачон имкони бўлмайди. Чунки демократияларда мухолифат расман мавжуд бўлади, қолган режимлар мухолифатни тор-мор қиладилар ва ўрнига ўзлари бошқарадиган “мухолифат” ясаб турадилар. Ўзбекистон шароитида “Фидокорлар”, “Ватан тараққиёти” ва 2013 йилда ясаладиган яна бир партия бунга мисол бўла олади.

  2. Hurmatli Jahongir aka siz bilan qanday boglana olishim mumkin? Oldindan katta rahmat.

    • Mana shu yerda xat yozsangiz u oldin menga keladi. E’lon qilmang desangiz shaxsiy xat sifatida e’lon bo’lmay qolaveradi. Bu joy e-maildan ham yaxshiroq.

  3. Мы все диктаторы…
    Семья -это маленькая страна,в которой Папа-президент,Мама- министр финансов,министр здравоохранение,министр культуры и чрезвычайных ситуаций в семье..А Ребёнок-это народ,это мухолифат,который постоянно что-то требует,возмущается и устраивает забастовки…

    С Новым годом! Всем назависимым странам(государствам) под название- СЕМЬЯ

    С Уважением
    Диктатор и Президент собственной семьи
    Максим Назиров ))

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: