Яқингинадаги тарихимиздан

1990_jmПАРКЕНТ КОМИССИЯСИ

Паркент воқеалари Ислом Каримов тарихидаги инкор этиб бўлмас, энг қонли саҳифадир.

Паркентнинг гўзаллиги, жаннатмонанд гўшалиги, одамларининг меҳмондўст, ёрдамсевар эканлигини Ўзбекистон радиосида ишлаган йилларимдан билардим. Радионинг болалар учун дастурлар ҳозирланадиган таҳририятида паркентлик истеъдодли журналист ва яхши шоир Маҳмуд Тоир ишларди. У билан яқин дўстлигимиз бор эди. Қонли воқеалар юз берганда эса у “Паркент тонги” газетасининг бош муҳаррири лавозимида ишларди.

Бундан олдин ҳам Паркентга, Кумушконга “Тошкент ҳақиқати” вилоят газетасида ишлаганимда бир неча марта борган эдим. Шу сабаб дунёнинг тоғлар билан ўралган кичкина  сўлим бу гўшасида 1989 йилда юз берган воқеалар мени ҳам қизитиқрмасдан қолмасди.

Ўзбекистон расмий матбуоти Бўка, Бекобод туманларидаги воқеалар ҳақида олган видеoфилмида Ислом Каримовнинг отга миниб у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа юрганини қайта-қайта кўрсатиб, “қора кучлар” Месхет турклари(уларни Аҳиска турклари ҳам дейишади)ни қувғин қилишгани, бу Фарғона воқеаларининг давоми эканлигини, Ислом Каримов бу жойлар дўзахга айланиб кетишининг олдини олганини таъкидлашдан нарига ўтмас эди. Continue reading