АҚШда янги китоб чиқди. Бутун ўзбекларнинг китоби…
Таниқли сиёсат арбоби, тилшунос олим, ёзувчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммаднинг АҚШда икки томлик “ўзбекча-инглизча мукаммал луғат” китоблари шу кунларда нашрдан чиқди. Шу кунгача адибимизнинг АҚШда олтита китоби нашр этилган.
Янги нашрдан чиққан мазкур китоб ҳақида маълумотлар:
* Номланиши: “Ўзбекча-инглизча мукаммал луғат”
* Китоб муаллифлари:
Жаҳонгир Маматов (инг. Jahangir Mamatov)
Майкл Хўрлик (инг. Michael Horlick)
Кароматхон Қодирова (инг. Karamat Kadirova)
* Биринчи саҳифадаги сўзлар: “Ота-оналаримизнинг хотираларига бағишлаймиз”
* 1-том – “А” дан “Қ” гача;
* 2-том – “Р” дан “Ч” гача;
* Китоблар умумий саҳифаси: 2060 бет;
* Адади (ҳозирча): 20 000 дона;
* Китоблар оғирлиги: 7 кг.;
* Солиштириш учун: Китоблар катталиги “Ўзбек Совет энциклапедияси”дан анча катта кўринишда;
* Китобдаги сўз ва иборалар сони: 55 000;
* Китоб чиққан йили ва шаҳар, давлат номи: 2011 йил, Вашингтон, АҚШ;
* Нашриёт: DUNWOODY PRESS;
* ISBN: 978-1-931546-83-6;
* АҚШ Конгресси кутубхонаси рақами: 2011922106.
Ўзбеклар тарихидаги бу улкан, бебаҳо хазина билан, аввало, китоб муаллифлари: Жаҳонгир Муҳаммадни, Майкл Хўрлик ва Жаҳонгир аканинг рафиқалари, келинойимиз Кароматхон Қодироваларни, қолаверса, бутун дунёдаги барча миллатдош-ўзбекларимизни ҳамда ўзбекзабонларни чин қалбдан муборакбод этамиз.
Азиз Ўзбегим! Энди бизларнинг ҳам сўзларимиз жаҳон тили бўлмиш инглиз тилига мукаммал тарзда ўгирилиб, катта луғат ҳолига келди. Бу хазина-китобларни бугунги ва келажакдаги авлодлар ўз ҳаётларида, олим ва адиблар эса, ўз изланиш ва асарларида муносиб фойдаланишларида ҳақиқий МУЛК бўлиб хизмат қилишига аминмиз.
Муҳтарам Жаҳонгир ака, омон бўлинг, кам бўлманг!
Байрам муборак бўлсин, азизлар!
Самимият ила,
“Замондош” ижодий жамоаси номидан,
Улуғбек Бакиров.
12.06. 2011
Амстердам.
Изоҳ: Мазкур шодиёна муносабати билан бугун муҳарриримиз Улуғбек Бакиров адибимиз Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатлашди. Яқин вақт ичида маҳсус кўрсатувимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.
“Замондош”ни кўздан қочирманг!
“Замондош” таҳририяти
http://zamondosh.blogspot.com/2011/06/blog-post_4656.html#ixzz1P6gMH6BY
Leave a Reply