Туркия туркуми

boymirzah12.Хайрли бўлсин

Туркиянинг Измир шаҳридаги қурултойига Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистондан, шунингдек, Россия Федерациясидаги Татаристон, Бошқирдистон, Ёқутистон, хуллас, Юнонистоннинг Тракия бўлгасидан тортиб, бу томони Македония у томони Гагаузияга қадар, қаердаки турк халқлари яшасалар, уларнинг вакиллари таклиф этилган.
“Турк давлат ва жамоаларининг дўстлик, қардошлик ва ҳамкорлиги” шиори остида ўтадиган бу қурултойга 1993 йилнинг 21 март куни Анталияда асос солинганди. Ўшанда Туркии Миллиятчи Халқ партияси ташаббуси билан бошланган бу ишдан кўзланган мақсад мухолифат аъзоларини бир жойга тўплаш, шунингдек Наврўз байрамини Туркияга олиб кириш эди.
Чунки Наврўз Туркияда нишонланмас ва курдларнинг байрами деб ҳисобланарди. Байрам нишонланадиган кун турли ғавғолар чиқиб, қон тўкилгани боис ҳукумат томонидан таъқиқланган. Continue reading