Туркия туркуми

otsiz9.Отсиз
Истанбулда бўлиб ўтган Ниҳол Отсизни хотирлаш анжуманида Афғонистон туркларининг лидери Абдурашид Дўстимга Ниҳол Отсиз унвони берилди.

Аввало Ниҳол Отсиз ҳақида. Отсиз 1905 йилда Истанбулда туғилиб, 1975 йилда шу шаҳарда оламдан ўтди. Туркиянинг улуғ шоири, ёзувчиси, публицисти ва жасоратли курашчиси Ниҳол Отсиз умрини турк бирлиги ғоясига бахш этди.

1934 йилдаёқ “Совет Иттифоқи мутлоқ парчаланади. Биз қардошларимиз билан бирлашамиз,” деган ва шу ғояни бот-бот такрорлаган Отсиз, Совет Иттифоқи билан Туркия муносабатларини бузишда ва Туркистон, турончилик ғоясини илгари суришда айбланиб, таъқиб этилди, қайта-қайта қамоққа солинди. Continue reading