Туркия туркуми

qirghiz17.Қирғизлар

Муҳаммад Акбархон қирғиз туркларининг Туркияга кўчиб келишларини шундай англатади: “Отам ҳамма нарсани тўплаб, Она Ватандан кетаётибмиз, дея кўзига ёш олди ва бир ҳовуч тупроқни қўйнига солди. Ўшанда бир минг беш юз киши йўлга чиқдик. Хасталик, очлик туфайли йўлда беш юз кишини йўқотдик. Покистоннинг Гилгит шаҳрига етиб борганимизда хасталиклар яна ҳам авжига чиқди. Чунки у ер жуда иссиқ эди. Бунинг устига тилимиз, маданиятимиз бошқа-бошқа. Шу сабабдан Туркиядан бошпана сўрадик. Тўрт йил жавоб кутдик. Бу орада америкаликлар бизни Аляскага жойлаштиришлари мумкинлигини маълум қилдилар. Яхши шароит яратиб берамиз, десаларда, қабул этмадик ва бир куни туркиялик ҳайъат бизга хушхабар келтирди ва Помирнинг Улупомир қишлоғидан Туркиянинг Ван вилоятига қадар бўлган масофа ортда қолди.”

Бугун Ван вилоятининг Аржиш туманида Улупомир қишлоғи бор. Бу қишлоқнинг раисини Хон дейишади. Раҳматли Раҳмонқул Хондан сўнг ўғли Муҳаммад Акбар Хон бу ердаги қирғизларга лидерлик қилади. Бу қишлоқда бугун икки минг етти юз нафар қирғиз турки яшайди. Нега Хон десангиз, қирғизлар Помир тоғлари орасида ўзлари мустақил эдилар ва ўз Хонлари бор эди. Бу анъанани ҳамон давом эттирмоқдалар. Гарчи Чор Россияси уларнинг қишлоғига қадар етиб борган ва кўплаб ота-боболарини қатлиом этган бўлсада, бу анъаналарини ўлдира олмади.

Туркияда бошқа жойлардан келган қирғизлар ҳам яшайдилар. Жумладан, Урумчидан келган қирғизлар асосан Истанбулда яшайдилар. Қирғизистон мустақилликка эришгандан кейин улар учун кенг йўл очилди. Туркияда яшаган қирғизлар айни пайтда Қирғизистон жумҳуриятининг ҳам фуқароси бўла оладилар. Ана шундай имконият туғилгани боис улар Бешкекда ва Қирғизистоннинг бошқа шаҳар, вилоятларида тадбиркорлик кўрсатмоқдалар.

Чунки улар Ота Ватанларида завод, фабрикалар қурмоқдалар, тижорат масканларини очмоқдалар, Туркиядаги илғор техникани Қирғизистонга олиб кирмоқдалар. Шу нарса эътиборни тортадики, Туркиядаги жуда кўп бақувват, ишбилармон ўзбеклар қирғиз турклари билан бирга Қирғизистонга ётирим қўймоқдалар.

Бугун Туркияда таълим олаётган қирғиз талабаларини оталиққа олган бу инсонлар ҳар икки мамлакатнинг келажаги учун ҳам хизмат қилаётирлар.

Қайси бир қирғиз хонадонига кирсангиз саводли инсонларга дуч келасиз. Қирғизлар болалари тилга кириб, ҳарф таниган кунидан бошлаб Қуръони Каримни ўргатадилар. Улар орасида “Бизга фақат чақалоқлар Қуръон ўқишни билмайди,” деган гап кенг тарқалган.

Бугун ҳукумат аъзолари таркибида, сиёсатчилар орасида, хуллас, Туркиянинг ҳар бир жабҳасида қирғизларни кўриш мумкин. Ўз жамиятлари, ўз даргилари, ўз вақфлари бор. Масала мамлакат бутунлигига келиб тақалганда эса доим фидойилик кўрсатадилар. Туркия жанубида жангариларга қарши курашда жуда кўп қирғизлар ҳам жон берган. Баъзилари “Мамлакат бутунлигини сақлаш учун биттаю битта ўғлимни ҳам беришга тайёрман,” дейишади. Чунки улар Туркиядаги қирғизларнинг лидери Раҳмонқул Хоннинг васиятини унутишмади. У шундай васият қилганди: “Динингиз ва турклигингизни унутманг. Туркия олдидаги масъулият Турк дунёси олдидаги масъулиятдир. Буни ҳалол хизмат билан адо этинг.”

Қаердаки бир тўпланти-йиғилиш бўлса, қирғиз турклари ана шу шиорни ўртага олиб чиқадилар ва тарихий байроқларини баланд кўтарадилар…

(“Озодлик” радиоси, 1995 йил, сентябр).

ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: