Туркия туркуми

oltinlar3. Рус “ёрдами”

Туркиядаги тарих китобларида 1921 йилда Ленин ва Сталин Туркиянинг ўша пайтдаги раҳбари Отатуркка 10 миллон танга ёрдам қилгани ёзилади. Бу ҳозирга қадар “Рус ёрдами” деб аталарди.

Аммо 1996 йилнинг 23-25 май кунлари Туркиянинг Қайсари шаҳридаги машҳур Эржиоз университетида ўтказилган халқаро симпозиумда бу борадаги ҳақиқат ўртага ташланди, яъни олтинлар Россияники эмас, Туркистонники.

Симпозиумда Истанбулда яшаб 1968 йилнинг 28 июнида 90 ёшда вафот этган Усмонхўжа Хўжаўғлининг қўлёзмалари, ёзиб қолдирган хотиралари кун тартибга чиқди.

Икки оғиз Усмонхўжа ҳақида. Истанбулнинг Ускудар деган қисмидаги ўзбеклар таккаси қабристонига дафн этилган Усмонхўжанинг қабр тошига “Бу ерга Бухоро жумҳурияти Жумҳур раиси Усмонхўжа Хўжаўғли кўмилган” деб ёзилган.

Усмонхўжа 1878 йилда Ўшда туғилган. Улғайиб фаолиятини Бухорода давом эттирган, жадидлик ҳаракатининг асосчиларидан. 1920 йилда ёш бухороликлар Амирни йиқитгач , у янги жумҳуриятда молия нозири бўлди, 1921 йилда эса Бухоро Олий мажлиси уни Жумҳур раис этиб сайлади. 1922 йилда большевиклар тарафидан хоин деб эълон қилинган Усмонхўжа Афғонистон орқали Истанбулга келди ва шу ерда қолиб кетди.

Усмонхўжанинг ёзишича, 1921 йилда Бухорога Ленин номидан “Туркияга ёрдам беролмайсизларми?” деган телеграф келади. Усмонхўжа ва дўстлари Амирдан қолган ва Олий мажлис ҳисобига ўтган хазинадан 100 миллон тангани вагонларга юклаб жўнатишади. Бу олтинларни санаш ва юклашда Туркиядан келган Ражи Чақирўз деган зобит ҳам қатнашади. Аммо руслар “йўл масрафи” баҳонаси билан 90 миллион танга олтинни сақлаб қоладилар ва 10 миллионини Туркия Ташқи Ишлар вазири Али Камол Тенгиршанга берадилар.

Халқаро симпозиумда тарихнинг бу аянчли саҳифалари очиларкан, Россия бугун инперия ташвишига тушганлиги, Москва сиёсатчилари эски тузумга қайтишни орзу қилаётганликларининг сабаблари яна бир карра ўртага чиқади.

ЖМ.

(“Би-би-си” радиоси, 1996 йил, 27 Май).

2 Responses

  1. Pffff obbo hayolparastlarey, Turkiston degan davlat yaratibsizlaru a?? Qaysi yillarda bo’lgan bu “mamlakat” tarixda??? Chor Rssiyasi 1870-yillarda kelganda xonliklar edi, shundan so’ng 17-da kommunistlar keldi 1992-da mustaqillik, ho’sh qaysi turkiston xaqida gap ketyapti???

    • Iltimos, tarixni ham ozgina o’qib qo’ying. 1920 yilda uruslar O’rta Osiyo atamasiga urg’u qo’ygunlarigacha butun dunyo bu mintaqani Turkiston deb bilardi. Uning tarkibiga bugungi O’zbekiston, Qozog’iston, Turkmaniston, Tojikiston, Qirg’iziston va boshqa bo’lgalar kirgan. Bu panturkistlik, xayolparastlik emas, tarixiy haqiqat. Bugun Markaziy Osiyo, Avroosiyo deb nomlaganimizdek bu mintaqani ilgari Turkiston deyishgan.Undan oldin esa Turon deyishgan. Hurmat bilan JM

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: