Туркия туркуми

gulen7.“Миссионерлар

Туркияда 1996 йилдан бошлаб туркий жумҳуриятлардаги тил ва лаҳчаларни қамраб олган  12 жилдлик луғат чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, лаҳчаларни муқояса қилган бошқа бир лўғат устида ҳам иш олиб борилмоқда.

Айни пайтда туркий халқлар адабиёти антологиясининг илк китоби ҳам 1996 йилдан нашрдан чиқади.

Тарихчилар эса туркий халқлар тарихини ифодаловчи асарларни ёзишга киришдилар.

Маълумки, ҳар қандай ҳамжамиятнинг тамал тоши илмдир. Келажакда Авроосиё ҳамжамияти қурилиши томон одим отилаётган экан, унинг асоси илмга таянишини эътиборга олмоқ лозим бўлади.

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига борсангиз қозоқ-турк Халқаро Университети билан бир пайтда турк мактаблари очилганини ҳам кўрасиз. Худди шундай мактаблар Алматида ҳам очилган.

Бу мактаблар соҳибларини Туркияда “Замончилар” ёки “Нурчилар” ёхуд “диндорлар” деб аташади. Улар қилаётган ишга назар солсангиз хайрли фаолиятга ўхшайди.

Бу жамоа очаётган мактаблар инглиз тили йўналишида бўлиб, турк тили асосига қурилгандир.  Иорданиянинг пойтахтидан тортиб, Улан Баторга қадар бу жамоа қурган мактабларни кўриш мумкин. Тошкент, Самарқанд, Нукус, Бишкек, Ашгабат, Боку, Ганжа ва бошқа шаҳарларда ҳам ана шундай мактаблар ишламоқда. Бугунга қадар Авроосиё ҳамжамияти доирасида бундай мактаблар сони 258 етди.

Аммо бу борада ҳам баъзи бир муаммолар мавжуд эканлигини айтмоқ керак.  Бу жамоанинг раҳбари Фатҳуллоҳ Гулан Ўзбекистонга таклиф қилиниб, Ислом Каримов билан гаплашгандан кейин унинг мактабларига “яшил чироқ” ёқилгани эртага бир кун худди шундай “қизил чироқ” ҳам ёқилиши мумкин эмасми деган саволни уйғотади.

Ўзбекистонда бу мактабларга асосан амалдорларнинг болалари олинмоқда деган хабарлар ҳам ташвишлидир.

Қолаверса, “модерн ислом” хаёлидаги бу жамоанинг Туркиядаги газетлари, радио ва телевидениеси Ислом Каримовни мақташ билан оворалиги, Ўзбекистондаги мусулмонларнинг аҳволидан кўз юмиши ҳам қизиқ. Эшакни мингани учун гўштини ҳалол дейишдек гап бу.

Бу ҳодисалар Турк “миссионерлари”нинг обрў-эътиборига жиддий зиён келтиради. Мазкур мактабларни қуришдан мақсад пул ишлаш бўлса, уларга бир нарса дейишимиз қийин. Лекин билим даргоҳларни очишдан ниятимиз Авроосиё ҳамжамиятининг тамал тошини қўйишдир, дея, иддао этилаётгани учун ҳам йўлни тўғри танламоқ керак. Чунки илк бошида адашилдими, тамом, кейин тўғри йўлни топиш мушкул бўлади.

Жамоанинг “отаси” Фатҳуллоҳ Гулан бир мақоласида “Бизнинг икки қиблагоҳимиз бор. Бири Макка бўлса, иккинчиси Туркистондир,” дея ёзади. Агар бу гаплар самимий бўлса у ҳолда жамоанинг Туркистонга хайрли ният билан қадам қўйган дейиш мумкин. Лекин қилинаётган амал айтилган гапга мос тушмай турибди.

Бевосита Туркий жумҳуриятларда нашр этилаётган “Замон” газетаси ҳам лаганбардорликда ўша ердаги нашрлардан фарқ қилмайди.

Бу жамоани “Авроосиё элчилари” деб атаётган эканлар, демак улардан бунга муносиб бўлишларини талаб қилиш ҳам лозим.

Жамоа туркий жумҳуриятларга бир қатор китобларни ҳам олиб кирмоқда. Биз истардикки, бу китоблар фақат диний йўналиш билан чегараланиб қолмасин. Бу ҳолда “қизил чироқ”нинг ёқилиш тезлашиб қолади. Зотан туркий жумҳуриятларда диний китоблар билан бир қаторда замонавий илмни чуқур ва атрофлича таҳлил этган илмий, тарихий китобларга ҳам эҳтиёж катта.

Авроосиё элчилари ҳисобланган бу жамоа Боснияда мактаб қуриш ва Босния болалари учун ёрдам кўрсатиш кампанияларини ўтказмоқда. Худди ана шундай кампаниялар Орол болаларига бағишлаб ўтказилишидан ҳам умидвормиз.

Туркия олий ўқув юртларида 1-октябрдан ўқув йили бошланди. Бу ерга туркий жумҳуриятлардан 1992 йилда ўн минг нафардан кўп талаба келган бўлса, бугунга келиб бунинг сони анча камайди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўз талабаларининг аксарият қисмини ўқишлари битмасдан қайтариб олдилар. Бу ёш ниҳолларни синдириб ташлаш каби ҳолдир. Туркий жумҳуриятлар президентлари учрашуви доирасида илмга бағишланган бир комиссия фаолият кўрсата, нур устига нур бўларди. Чунки бу масалаларни тўғри йўлга қўймай, бошқа муаммоларни ечиш қийин. Чунки илмнинг калити яккаҳокимларни қўлида қолар экан, эшиклар қулфоқлиқ тураверади. (“Озодлик” радиоси. 1995 йил).

ЖМ.

3 Responses

  1. Bu maqloani hozirgi versiyasi yuqmi? hozirgi tushunchalaringiz qanday bu masalada…

  2. Афсуски, бундай ҳолатнинг содир бўлиши нафақат Ўзбекистонни шу жумладан ўрта осиё халқлари болаларининг ҳам келажагига панд берди. Айтиш мумкинки, агарда турклар миссионерлик ишларини олиб борган бўлсалар у ҳолда АКСЕЛС каби Америка лойиҳаларини нима деб аташ мумкин? Мен айнан ўша турк лицейларининг собиқ ўқувчиси сифатида шуни айтишим мумкинки, айнан турк лицейида ўқиган ёшлар инглиз тилини ва бошқа фанларни мана шу АКСЕЛСчиларга қараганда муваффақиятли ўзлаштирдилар.
    Балки ҳукумат қайсидир маънода қўрққан бўлиши мумкиндир, аммо ўша вақтларда турк лицейлари Россияда ҳам ўз фаолиятини олиб борганлигидан кўз юммаслик керак.
    Россия ҳукумати турк лицейларига “қирғин” келтирганида бу эстафетадан бошқалар ҳам қолишмасликка ҳаракат қилдилар.
    Агар Туркиянинг Ўрта Осиё халқлари ва унинг бойликлари устидан бирмунча фойда кўришга интилгани рост бўлган тақдирда ҳам атрофга назар ташлайликчи…
    Миллат бойлик таланмаяптими?
    Илм олиш қай даражада оқсоқ?
    Туркия бегона бўлса Хитой бобомизми?
    Россиячи?
    Америкачи?
    Агарда Туркия ҳукумати ўзининг туркий бирлигини тузмоқчи бўлган бўлса ва бунинг олдини олдик ҳам дейлик.. Лекин кимлар билан қўлни туташтирдик?
    Тўғри, тан олиш керак бўлган хатолар ҳам бор.
    Аммо бу дегани озод қолдик дегани эмасда…

    • Миссионерлик дегани жуда катта маъно ташийди.Бу катта бир миссияни бажариш демакдир.
      Бу ерда Туркия бегона деган гап айтилмаган. Аксинча.Туркия имконни Гуленга ўхшаганларга топшириб катта имкониятларни бой берди.
      ЖМ

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: