-Ислом ака, дўконларда битта Буханка ноннинг нархи 550 сўмга чиққан, шундан хабарингиз борми?-деб сўради бир журналист президентдан.
-Бўлмасачи, ука, албатта хабарим бор.
-Бунинг олдини олмайсизми?
-Нега олдини оламиз. Кеча Буханка еб ўтириб калламга фикр кеб қолди ва ўзим айтдим, қиммат қилинглар, деб. Қачонгача Совет даврининг меъроси билан яшаймиз? Мустақилмиз. Ўзлигимизга қайтишимиз керак. Нима, ота-бобонгиз Буханка еганми? Зоғора еган, қатлама еган. Буханка эмиш… уни уруслар есин! Ҳалиям шукур қилинг, бутунлай йўқотмасдан қиммат қилиб қўйдим.
-Лекин уруслар уни асли биз учун ўйлаб топишган. Шунинг учун ҳам номини “Бу Хонга” деб қўйишган, кейинчалик “Буханка” бўлиб кетган.
-Тем более. У оддий халққа эмас, Хонга аталган экан.
ДАВЛАТ
-Одамлар президентимиз давлатга қанча солиқ тўлашларини билишни истаймиз, дейишмоқда,-деди маслаҳатчи президентга.
Президентнинг жаҳли чиқди׃
-Одамлар аҳмоқми? Ўзим ўзимга солиқ тўлайманми?
ДАРОМАД
-Ҳурматли Президент, мана Америка ва бошқа мамлакатларда лидерлар ҳар йили ўзларининг ҳамда оила аъзоларининг даромадлари ҳақидаги маълумотларни халққа ошкор қилар эканлар, шу нарсани бизда ҳам йўлга қўйсак бўлмайдими?- деб сўради Каримовдан бир журналист.
-Гап йўқ. Сизга шу керакми? Эълон қиламиз, ҳамма нашрлар босиб чиқади.
-Қачон?
-Энди ука, бунга вақт керак. Биринчидан, йил тугасин. Иккинчидан, бу жуда кўп ҳужжат. Миллион-миллионларнинг ҳисоб-китоби ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг ичида олтинлару олмослар, уранлару МТСлар бор. Ҳаммасини кўриб чиқишсин, насиб этса 1-апрел куни эълон қиламиз.
-1- апрел?
-Ҳа, 1-апрел! Дарвоқе, ўзингиз қанча солиқ тўлаганингизни қачон эълон қиласиз?
-Мен ҳам 1-апрел куни эълон қиламан бўлмаса.
-Жаслиқдами? Ҳмм…у ерда деворий газета борлигини ҳам биларкансизда-а?
ТИЛИ ЎТКИР
-Агар Бил Клинтон аралашмаса Обама сайловни ютқазарди,-деди Алдаркўса маслаҳатчисига.
-Уже аралашди-ку?-деб жавоб қилди маслаҳатчи.
-Нимани назарда тутмоқдасиз?
-Мониканинг янги китобини…
-У китоби билан нима иш ҳам қила оларди?
-Тили ўткир, кўп иш қилиш мумкин.
БАҲОНА
Каримов қизини койиди׃
-Уялмайсанми иштонсиз суратга тушибсан?!
-Папуля, ўзингиз халқнинг диққатини торт, сенга қараганда кўзига нур кирсин,-деган эдингиз.
-Бу иштонсиз суратга туш дегани эмаску?
-Нима қилай, мени кўрганда халқингиз бошини эгади. Бошини кўтариш учун оёқларимни очишга тўғри келдида.
“ДЕНГИЗ”ЧИ
-Ислом Каримовни денгиз деб шеър ёзиб юрган шоир бор эди, шу кўринмай қолди, тинчликми?,-деб сўради бир мухолифатчи иккинчисидан.
-”Денгизчи”ни сўраяпсизми? Ҳали хабарингиз йўқми?
-Нима гап? Хабарим бўлганда сиздан сўрармидим?
-У ўша денгизга ғарқ бўлиб кетди.
ЗАМОН
Алдаркўса ўзини кутиб олиш учун аэропортга чиқмаган Туркманбошига кесатди׃
-Ҳа, ука, отингиз панд бердими?
-Узр энди, шунақа бўлиб қолди.
-Бизники эшак, лекин унга ҳавас қиладиган ука, кичик бўлса ҳам ўзидан катта отни босиб кетади.
-Ҳа, ҳозир отлар ука, эшаклар ака бўлган замон!
ҚОЧМОҚ
-Оқпошшо Қозоғистонга келса, сиз Кореяга кеттингиз, у Душанбега борса, сиз бу ёққа келдингиз.-деди Туркманбоши Алдаркўсага.-Одамлар сизни Оқпошшодан қочди, деб гап қилишмоқда.
-У ҳўкизмидики мен унда қочайин!
ТАГИ ТОЗА ЭМАС
Алдаркўса сафардан қайтиб кабенетида ўтирганди пилесос кўтарган хизматкор кириб қолди.
-Нега бесўроқ кириб келдинг?-деди Алдаркўса унга.
-Узр, сизни сафарда деб ўйлабман.
-Демак, келганимни сен ҳам сезмай қолибсан-да? Хўш хизмат?
-Агар беш дақиқа ўрнингиздан туриб турсангиз, тагингизни тозалаб қўярдим.
-Тагимга нима қипти?
-Боя ёрдамчингиз кимгадир “Каттанинг таги тоза эмас” деганини эшитиб қолдимда.
НУҚТА
-Ислом ота сизга ёш аммо талантли бир ёзувчидан телеграмма келибди,-деди маслаҳатчи юртбошига.
-Ўқи-чи!
-“Тошкент вергул Оқсарой вергул Ислом Каримовга нуқта”
-Кимга, нима?
-“Ислом Каримовга нуқта”…
-Яна бир марта ўқи-чи?
Маслаҳатчи “Ислом Каримовга нуқта қўйиш керак” деган маънони тушуниб қолиб ранги оқариб кетди ва жумлани овози қалтирган ҳолда ўқиди׃
-“Ислом Каримовга нуқта!”
-Худога шукур, нуқта экан, ман нўхта деб эшитибман.
ИШТИРОК
-“Мамлакатда пора бермаган ва пора олмаган одам қолмаган” деб ёзишибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Ким ёзади, нега ёзади?
-Чет эллик душманларимиз ёзади-да…
-Ҳар бир фуқаронинг жамиятни бошқаришдаги иштирокини таъминлашни талаб қилган ҳам шулар эмасмиди?.
ЖАНГ
-АҚШ ва Россия орасида гилам тагидан жанг бошланибдими?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.-Нега очиқда эмасу гилам тагидан жанг қилишмоқда, мақсадлари нима?
-Сиздан кейин бўшаб қоладиган ўринга ҳар бири ўз одамини суқмоқчи.
-Нима мен ўлаяпманми?
-…
-Нега жавоб бермайсан, аблаҳ? Жавоб бер, мен ўлаяпманми?
-…
-Жавоб бер деяпман сенга! Мен ўлаяпманми?
-Йўғ…е, мен ўлаяпман….
-Сен нега ўласан?
-Биринчидан, нафас ололмаяпман, бўғиб турибсиз, иккинчидан, сизга ўхшаб қариб, мункиллаб қолдимда.
КЕЛАЖАК
-Таржима қил!
Таржимон жим тураверади.
-Сенга айтаяпман, бу чет эллик мухбир нима демоқда, тилингни тишладингми падарлаъанат?
-Бу “Алдаркўса ўлгандан кейин мамлакатнинг келажаги бима бўлади?” деб сўрамоқда.
Алдаркўсанинг жаҳли чиқди ва׃
-Бало бўлади, гўр бўлади, очиқ мазор бўлади,-деб қўл силтаб, чиқиб кетди.
ЖМ.
Filed under: Yangi latifalar |
Leave a Reply