Туркия туркуми

ayasofia21.Меҳмеди Солис

Аввал черков, кейин жоме ва энди муҳташам қадамгоҳга айланган “Ая София” ёнидан ўтаверсам унинг деворларидан қон оқаётганга ўхшайди…

Бир кун “Ислом халифалари”деган туркча китобни варақладим. Бу дунёда 37 йилгина яшаган, аммо золимларнинг золими номини олган Меҳмеди Солис (3-Меҳмед) ҳақида ўқиб қолдим. Онаси София Бaffo экан, венециялик  aёл. Унинг ҳам, отасининг ҳам фаолиятини шу аёл бошқаргани ёзилган. “Ая София” шу аёлнинг хотираси.

Усмонли султонларининг аксарияти оқбадан қуллардан туғилганини ўқиб, бир ҳайратланган бўлсам, Меҳмеди Солиснинг тахтга чиқиш куни ҳақидаги даҳшатли воқеаларни ўқиб титраб кетдим.

1595 йилда 29 ёшли Меҳмеди Солис отасининг ўрнига тахтга чиқади. Ўша кун у 19 нафар укасини бир-бир бўғдиради. Тахт ва қон… эгизак!

Кейин навбат сингилларига келади. Уларни ҳам сиртмоққа тортади. Бундай золимликни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Қора деворни оқлаганлари каби буни оқлашга уринганлар ҳам топилади. Уларга кўра, ўшанда тахтни эгаллаган шаҳзода қолган шаҳзодаларни ўлдириши шарт бўлган қоида ўрнатилган эмиш.

Ҳатто қуллардан сон-саноқсиз бола туғдиришни ёқлаган уламолар бўлган. Нима эмиш, касаллик ва урушлардан омон қолиш учун шаҳзодалар сонини кўпайтиришга Худонинг изни бормиш. Худо номидан халқни алдаш ўшандан қолган экан-да!

Отасининг сон-саноқсиз қуллардан туғдирган болалари улардан бирининг қўлида жон бериши тахт деган сабил қолгурнинг нақадар қабиҳлигини кўрсатaди. Лекин ҳали ҳам бу қабиҳлика интилиш жуда кучли. Қабиҳликка етганда эса инсон ҳайвонга айланади, шекилли, йиртқич каби ўкиради. Балки бундайлар интилиш жараёнида йиртқичга айланиб бўлишармикан?

Лекин  қотил султоннинг тарихи бу хаёлни ҳам бузади. Қаранг, у ёшлигида ўша даврнинг энг таниқли уламолари ва шайхларидан таҳсил олган. Қуръони Каримни ёд билиш ва қироатида отасини лол қолдирган. Мана сизга таҳсил ва тахт тушунчалари.

Меҳмеди Солис тахтда экан онаси Софиянинг ўйинларига тушиб  ўз ўғли, 16 ёшли шаҳзода Маҳмудни ҳам ўлдиради. Бу қандай сир, қандай синоат?

Биз Ҳусайн Бойқаро маст ҳолда неварасининг ўлимига фармон битганини нафрат билан эслардик.

Нега энди бизга Усмонли халифалари тарихи ўқитилмаган экан?  Хайрият ўқитилмаган. Ўқитилганда ҳаммамиз бугун халифалик қурамиз, деб байроқ кўтариб юрармидик? Ёки акси, халифаликдан нафратланармидик?

Йўқ, бизга тарихга тош отиш эмас, тарихдан фахрланиш ўргатилган. Шунинг учун  қўлимдаги китобни шартта бекитдим ва қайтиб очмадим… Аммо “Ая София” китоб эмаски, ёпиб қўйсам. Ҳар кун кўзимга ташланаверади. Ҳатто кўзимни юмсам ҳам.

Би-би-си, “Жума жумбоқлари” тукумидан. 1995.

ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: