Туркия туркуми

antalya24. Қримдан Анталияга

Амир Олимхон Оқпошшонинг мулки доирасидан Ялтаю Аччисувда, яъни Кисловодскда бир парчадан ер сотиб олиб, истироҳат маркази қургандан буён феодализмдан социализмга ўтган Ўрта Осиё йўлбошчилари хоҳ мусулмон, хоҳ коммунист бўлсинлар, шу жойларда таътил кечирардилар.

Ёз ойлари Кремлнинг тўраларидан тортиб, вилоятларнинг саркотибларига қадар Ялтани ихтиёр этардилар. Нари борса Сочи ёки Кисловодскда дам олардилар. Замонлар ўзгарди.

Халқнинг аҳволи оғирлашди, аммо раҳбарларники яхшиланди. Кўп соҳада бўлганидек, дам олишда ҳам мустақилдирлар.

Илгари доллар “душманнинг пули”, беш юлдузли отеллар “чиркин капиталистларнинг фоҳишахонаси” саналарди улар учун. Энди эса минганлари “Волга”ю “Зил” эмас, “Мерседес”. Севганлари доллар, истаганлари “беш юлдузли” отел. Отел бўлганида ҳам Қримда эмас, Анталияда. Қора денгиз соҳилида эмас, Оқ денгиз соҳилида.

Ўрта Осиё жумҳуриятлари президентлари ичида журъатлиси Туркманбоши чиқди. Ўтган йили Анқарага битта қорабайир от совға қилдию Анталияга ўтиб кетди. Ғарбона таътил ёқди, шекилли, кетаётиб “Ҳар йили шу ерга келамиз,” дейишни унутмади. Бу йил ҳам Анталияга келди.

Аммо бу йил эстафетани Нурсултон Назарбоев бошлади. У карнай-сурнайсиз, шовқинсиз тўппа-тўғри Анталияга келиб, ғарбона дам олишни бошлаб юборди.

Не-не президентларни чўмилаётганда, югураётганда, кезиб юрганда суратга оладиган мухбирлар доғда қолдилар. Махсус мактабда таҳсил олган ва юзига ниқоб таққан қиз-нинзалар Назарбоев дам олаётган маскан атрофида қуш учиртирмадилар. Ҳатто денгизда махсус қўриқчи кемалар саф тортиб турди. Навбатда Асқар Акаев.

Кремлнинг ҳам нигоҳи Анталияда. Россия Ташқи Ишлар вазири Анталияда дам олиб қайтар экан, “Агар Ельцин тезроқ соғломлашиб, ишга чиқса, Черномирдин бир неча кунга бўлсада Туркияга келиши ва Анталияда таътил ўтказиши мумкин,” деди. Бу унгача ё Афанди ўлади ё эшаги деган гап. Аниғи эса Татаристон, Тува, Бошқирдистон президентлари аллақачон Анталияни танлашган. Ислом Каримов четда қолсинми?

Туркиядаги салмоқли газета “Ҳуррият” хабар ёйди׃ “Каримов таътилга бир машина ашё билан келди”. Бу хабарда шундай сатрлар бор:

“Ислом Каримов таътилга оиласи ва ўн кишилик расмий ҳайъат билан ўтган куни туш пайти Анталияга келди. Ўзбекистон Президентини волий Соим Чўтир ва гарнизон қўмондони Генерал Экто Нўмонўғли кутиб олдилар. Қамар туманининг Симена қишлоғидаги Оға Жайлон деган кишига оид дам олиш уйига жойлашган Каримов ва баробаридагилар келтирган нарсалар диққатларни тортди. Уларнинг юклари катта юк машинасига сиғмади. (“ Ҳуррият”, 1995 йил, 3 –  Август).

Хуллас, бир неча йилдан кейин Анталия ҳам эски Қрим каби сиёсатчилар масканига айланса, ҳеч ажабланманг. Чунки, социализмдан капитализмга ўтилмоқда, яъни Қримдан Анталияга ….(Би-Би-Си, 1995, Август).

ЖМ.

2 Responses

  1. Jahongir aka, shu yerda taklif kiritmoqchiman,balki ushbu saytda Demokratik O’zbekistonning yangi konstitutsiyasini ishlab chiqishni boshlarmiz chunki yaxshi kunlar kelganda shoshib qolmaslik uchun,negaki o’sha qisqa oraliqda vaqt juda tig’iz bo’ladi. Eski tuzumni to’la buzib tashlashni menimcha ortga surmasdan,buni amalga oshirish kerak chamamda.
    Nima deysiz?

    • O’zbekiston konstitutsiyasi deyarli xalqaro standartlarga mos. Lekin ishlatilmaydi. Uning o’rniga telefon va qonun osti hujjatlar ishlaydi. Agar Asosiy qonun ishlatilsa katta o’zgarishlar bo’ladi. Juda oz qo’shimchalar qilish kerak, xolos. Bu hujjatni qabul qilganda takliflarimning muhim qismi qabul qilinmagandi va qarshi ovoz bergandim. Bugungacha ancha o’zgardi. Yana ozgina qo’shimcha qilib ishga solsa bu O’zbekistonda haqiqiy demokratiya qurishning zamini bo’ladi.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: