Туркия туркуми

turkgazeta25.Изоҳга ҳожат йўқ

Туркия раҳбарлари сафарга чиқишаркан, мухбирлардан ташқари газеталарнинг машҳур ёзувчилари ҳам ҳайъатга қўшилади. Ўзбекистонга Бош вазир Тансу Чиллар билан борганда ана шундай ёзувчиларнинг таассуротлари Туркияда шов-шувларга сабаб бўлди. Қаранг нималарни ёзишди׃

Муҳаррам Сариқоя: Ҳайъатимиз Ўзбекистонда кенг ёйилган ич кетма хасталигидан жиддий равишда қўриқланди. Бош вазир Чиллар учун ичимлик суви ва шарбатларга қўшиладиган муз Анқарадан олиб борилди. Ҳайъат аъзолари жумраклардан оқиб турган сувдан қўлланмасликлари ва халқ учун очиқ жойларда овқат емасликлари учун огоҳлантирилдилар.(“Ҳуррият” 10 июль,1995).

“Зиёфат чоғида Чиллар ”Ўзбекистонда бир ой қолсам, орамизда таржимонга эҳтиёж қолмайди,” деганди, Каримов “Унда сизни умуман қайтариб юбормайман,” деди.

“Зиёфатда саккиз хил овқат берилди. Саҳнага чиққан ўзбек санъаткорларнинг ҳаммаси Иброҳим Тотлисаснинг қўшиқларини кўйладилар. Ўзбек қўшиқларини эшитишни орзу қилган ҳайъатга Туркияда ҳар кун, ҳар соатда эшитиб юрган қўшиқларини ярим савияда намойиш қилиш кулгили эди.”

“Самарқандда Чилларга нон ва туз олиб чиқишди. Тарихимизда бунақа одат борлигини билмайман. Кейин ўргансам, бу рус одати экан.”(“Ҳуррият” 10 июль,1995).

Салоҳиддин Туман: Турк жумҳуриятларига зиёрат қилганларнинг тавсияларига кўра чемоданимга совун, шампун, ҳожатхона қоғози каби нарсалар ҳам олдим. Меҳмонхонада бу нарсалар йўқ экан.(“Сабоҳ” 10 июль,1995).

“Турк жумҳуриятлари орасида Россияга энг яқини ўзбеклар экан. Кўзлари Москванинг оғзида. Давлат раҳбари ҳам эски коммунист.

Биз Тошкентда “Ўзбекистон” меҳмонхонасида қолдик. Хоналаридан, айниқса, душ хоналаридан ўлган итнинг ҳиди анқирди. Сочиқ дея икки парча латта қўйганлар. Унинг рангини ажратмоқ учун камида иккита диссертация ёқламоқ керак. Хонадаги телевизор фақат бир программани кўрсатар экан…

Эшиклар ўғрининг дастиданми, қулфланмас ҳолга келган…

Оқшом овқатидан кейин “Тошкентланд” деган жойга бордик. Лунапаркка ўхшаган жой. “Буюк таррақиёт белгиси,” деб Тансу хонимга кўрсатилган бу жойни турклар қуриб берган экан.

Дарвоқе, бизни оқшом овқатига чақиришмади. Ҳатто “Тошкентланд”ни қурган бизнесменни ҳам даъват этишмади. Меҳмонхонада мажбуран еган овқатимга 78 доллар тўладим. Бу ҳам майли. Ҳайъатнинг асосий қисми – Самарқанд саёҳатига ҳам таклиф қилишмади. Каримов сирли равишда Тансу хоним ва беш-олти маъмурни олиб кетибди. Узоқ йиллардир давлат раҳбарлари билан дунё кезаман, лекин бунақасига илк бор дуч келдим.(“Сабоҳ” 11 июль,1995).

Умар Чавушўғли: Чўл ўртасида бир ҳовуз ва истироҳат боғи. Баҳоси камида 50 миллион доллар. Ислом Каримовнинг парки бу. У бу ерга “Мерседес” Оврўпада ҳам учратишингиз қийин бўлган махсус машинасида келди. Мен доим Турк жумҳуриятларига ёрдам қилайлик, деб жар солардим, лекин бу фикримдан қайтдим. Чунки биздан олинган солиқ ҳисобидан бериладиган қарзга Ислом Каримов шоҳона “Мерседес” олса, парк қурса, ундан қандай натижа келади? Бу қарзни жиддий ишларга йўналтириб, келадиган фойдасидан парк қурганда, “Отангга раҳмат” дер эдим. Афсус бугун пулларимизни Каримов хирмон совурган каби совурмоқда. (“Оқшом”газетаси. 13 июль,1995).

Бу ёзилганларга бир нарса дейиш қийин. Бир нарса десак, кўрганни кўрмаган “урибди” бўлиб қолади. Фақат шуни айтиш мумкинки, бу одамлар бор нарсани ёзадиган шахслардир. (Би-Би-Си, 1995, Июл).

ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: