Туркия туркуми

oltin23. Заргарлик мактаби

Олтин…

Дунё иқтисодий тарозисининг бир палласида нефтъ турса, иккинчисида олтин! Яъни иқтисодий мувозанатнинг бир тарафини олтин тутиб турибди.

Олтинни на ейиш мумкин, на кийиш, аммо зебу-зийнат ўлароқ киши ҳаётида нақадар ўрин тутиши эса очиқ масала.

Ишонинг ишонманг бутун дунёда нефт жанги каби олтин уруши ҳам авж пардасида. Америка Қўшма Штатлари йилига 350 тоннага яқин олтин ишлаб чиқарсада, Жанубий Африка республикаларидан йилига чиқадиган 585 тонна олтиннинг аксариятига соҳиб. Австралия йилига 260 тонна олтин билан қад кўрсатар экан, бу ерда ҳам Америка ўз улушига эга. Ҳатто эндигина мустақил бўлган Ўзбекистоннинг ҳам олтин конларига Американинг қўли кириб борди. Нюманд ширкатининг Зарафшондаги қўшма корхонаси фикримиз далилидир.

Шундай экан, бошқалар қараб туришадими? Бугун дунё бозоридан олтин сотиб олишда Италия ва Ҳиндистондан кейин учинчи ўринни эгаллаган Туркия олтин сотишда ҳам учинчидир. Бир йилда 44 миллион долларлик олтин сотади.

Истанбулга бир замонлар илк заргар-қуюмчилар Самарқанд ва Бухородан келишган экан. Бугун энди бу ерда ҳар учинчи дўкон заргарлик, яъни олтин дўконидир. Самарқанд ва Бухорода эса бармоқ билан санашга топилмайди.

Ўзбекистон каби ўлкалар олтинни хом модда ҳолида сотишар экан, Туркияда фуқароларининг қўлида бугун 6 минг тонна ишланган олтин бор. Шунга қарамай, олтин жангида Туркия олдинга ўтиш ҳаракатида. Шунинг учун ҳам олтинни Марказий Банк ҳисобидан чиқарди.

Истанбулда олтин биржаси очилди. “Истанбул – Оврўпа ва Осиёнинг олтин маркази бўлади” шиори ёзилганди бу ерда.

Ўзбек олтинлари ҳам ҳукумат ҳисобидан чиқарилса ва заргарларнинг қўлига тушса, икки қат фойда келтиради. Чунки бугун Туркияда бир долларга келадиган олтин икки долларли бўлиб чиқиб кетади. Заргарлар меҳнати бу!

Аммо азалдан заргарлар, олтин қуюмчиларининг маркази бўлган Самарқанд ва Бухорода бу борада ҳатто отга қамчи урадиган топилмайди. Ҳеч бўлмаса Истанбул заргарлик мактабидан бир нарсалар ўрганиш керакмиди?!

Бунинг уяти йўқ. Бу мактаб бобо меросдир.

Пахта хом ҳолида чиқиб, ярим нонни бутун қилмаганидек, олтин ҳам хом ҳолида сотилса – эски ҳаммом, эски тос!

Бу менинг хулосаларим эмас, бу Истанбул Олтин Биржаси кўрсатиб турган хулосалардир. (Би-би-си,  1995, Июл).

ЖМ.

One Response

  1. Ha, Amerikaning hamyoni bu chakana gap emas!

    Bolsheviklar xalqimizdan bug’doyni kuch bilan tortib olib shunga keyin oltin almashtirishgan.

    Ilgari o’zbek oltinini huzurini Stalin ko’rgan bo’lsa,Endi Shvetsariyaga-Karimovning hisobiga valyuta “oqmoqda”.

    Qizalog’i Rossiyaga tashmalayapti.
    Fransuz atir-upalari bilan “moda” kechalari qaysi hisobdan bo’lyapti axir?

    Ha aytgancha, Amir Olimxonni karvonini yo’q qilib yuborgan ham o’shalar.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: