Туркия туркуми

qamoq26.Ғайриўхшашлик

Ўзбекистонда мухолифатчилар устидан бошланган суд ниҳоясига етганда Туркияда ҳам мухолифат партиясига мансуб миллат вакилларидан иборат уч кишининг суди тугади.

Ўзбекистонда собиқ миллат вакили Мурод Жўраев 12 йил ва бошқалар ҳам турли жазо муддатларини олдилар. Туркиядаги миллат вакиллари эса икки ярим йил давом этган суддан кейин оқландилар.

“Она Ватан” партиясига мухолифатда бўлган “Тўғри йўл” партияси томонидан ҳукуматнинг ободончилик масалалари билан шуғулланадиган вазирлигида давлатнинг триллионлари талон-тарож қилингани ўртага ташланганди.

“Тўғри йўл”чилар сайловларда ғолиб чиқиб, ҳукуматни қўлга олар эканлар, “Она Ватан” мухолифатга ўтди. Ҳукумат ўзидан олдинги бошқарувнинг ободончилик вазирлиги раҳбарларини судга берди.

Бу вазирликда кетма-кет раҳбарлик қилган икки миллат вакили ва давлат йўл қурилишлари идораси бошлиғи Туркиядаги йўллар қурилишида 153 миллион Америка доллари, 1 миллион 250 минг Инглиз стерлинги миқдорида маблағни талон-тарож қилгани, 300 миллионлик лойиҳани 800 миллион доллар деб кўрсатиб, шу ҳисобга давлатга 11 триллион Турк лираси ҳисобида зарар келтирганликда айбландилар.

“Асрнинг жинояти” деб номланган воқеа икки ярим йил сиёсатнинг ва газеталарнинг бош мавзуси бўлди. Конституциявий суд қошидаги Олий Девон ҳар бир иддаони инжалаб ўрганди ҳамда охирида бу миллат вакиллари асрнинг жиноятини эмас, буюк хизматини қилишгани, яъни Туркияни янги, замонавий йўллар билан обод этишгани ва талон-тарожга йўл қўйишмагани ўртага чиқди.

Суд қарори эълон қилинган пайтда “Тўғри йўл” партияси ҳамон ҳукумат бошида эди. Бир томондан унинг кўтарган даъвоси пуч чиқди. Иккинчи томондан эса, барча жиловлар қўлида бўлган пайтда ашаддий мухолифлари оқландилар. Бу ўз навбатида демократиянинг маҳсули эди.

Ўзбекистонда инсонлар мухолифат аъзоси бўлганлари учунгина қамалмоқдалар. Энг сўнг зиндонбанд этилганларнинг айблари ҳукуматнинг фикрига мос тушмайдиган газета чиқарганликлари ва тузумни ўзгартириш ҳақида хаёл қилганларидир. Туркиядаги айбланганларни эса оқладилар. Улар яна парламентдан ўз жойларини олдилар.

Кимдир бу икки воқеани таққослаб бўлмайди. Бири иқтисодий, иккинчиси сиёсийдир – ғайриўхшашдир дейиши мумкин. Шундай дейдиганларга эса бошқа мисол бор.

1987 йилда Президент Тургут Ўзал бир мажлисда ўққа тутилди. Бахтли тасодиф туфайли соғ қолди. Суиқасд қилган киши ўн бир йил жазо олди ва олти йилда озод этилди.

Ўзбекистонда эса қуролни тушларида ҳам кўрмаганлар бу суиқасдчидан кўпроқ жазо олдилар. Қамоқдан чиқишлари даргумон.

Агар Ўзбекистонда ҳам суд идоралари Туркиядаги каби мустақил бўлганда эди, бугун судланаётган ва қамалаётган мухолифат аъзолари табийики, оқланган бўлардилар. (Би-Би-Сию 1995 йил, Апрел).
ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: