Насрулло Саййид

Инсон бу дунёда инсон бўлиб, ўзлигини тўла намоён қилиб яшасин экан. Фақат ана шундай инсонларгина ҳақ сўзни баралла айта оладилар ва жамият учун нимадир қилиб бера оладилар. Писмиқлардан Аллоҳни ўзи асрасин. Ўзлигини таниганни дўстлари ҳам, душманлари ҳам бўлади албатта. Аммо ўзлигини таниган бу фоний дунёда ҳеч нарсадан қўрқмай, ўз сўзини айтиб яшайверади…

Қадрдон сафдошим, дўстим – Жаҳонгир Муҳаммад ана шундай – ШАХС даражасига кўтарилган ва ЎЗЛИГИНИ намоён қила олган инсонлардан биридир. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ “ҚИЁМАТ КУНИ” (11)

Блогда ёзиб борилаётган тарихий-замонавий роман

-11-

Эликот шаҳри, Мериланд штати
Катта йўлда келаётгандим. Бирдан машиналар секинлади. Кўкдан теннис коптогидай музлар туша бошлади. “Банг-банг!”… “Бум-бум!” Саккиз қаторли экспресс йўлнинг ҳар икки томонидан келаётган машиналар тақа-тақ тўхтади. Чапга қарасам, машина бор, шофери кўринмайди. Ўнгга қарасам, машина бор, шофери кўринмайди. Нима жин чалди? Булар машинадан тушиб, қочдиларми? Охират замон келдими ё? Машинани “бомбардимон” қилаётган муз “копток”лар ўйлашга қўядими? Лекин барибир мия кучли экан. Ҳар қандай шароитда ҳам ишлашни давом эттираркан. Шу пайтда ёдимга бундан ўн йил олдин Орегонда Озарбайжон-Арманистон урушидан қочиб келиб, яшаб юрган Мишанинг айтган гапи тушди׃ Continue reading

Jahongir Muhammad: “Qiyomat kuni” (11)

Blogda yozib borilayotgan tarixiy-zamonaviy roman

-11-

Elikot shahri, Meriland shtati

Katta yo’lda kelayotgandim. Birdan mashinalar sekinladi. Ko’kdan tennis koptogiday muzlar tusha boshladi. “Bang-bang!”… “Bum-bum!” Sakkiz qatorli ekspress yo’lning har ikki tomonidan kelayotgan mashinalar taqa-taq to’xtadi. Chapga qarasam, mashina bor, shoferi ko’rinmaydi. O’ngga qarasam, mashina bor, shoferi ko’rinmaydi. Nima jin chaldi? Bular mashinadan tushib, qochdilarmi? Oxirat zamon keldimi yo? Mashinani “bombardimon” qilayotgan muz “koptok”lar o’ylashga qo’yadimi? Lekin baribir miya kuchli ekan. Har qanday sharoitda ham ishlashni davom ettirarkan. Shu paytda yodimga bundan o’n yil oldin Oregonda Ozarbayjon-Armaniston urushidan qochib kelib, yashab yurgan Mishaning aytgan gapi tushdi׃ Continue reading