Насрулло Саййид

Инсон бу дунёда инсон бўлиб, ўзлигини тўла намоён қилиб яшасин экан. Фақат ана шундай инсонларгина ҳақ сўзни баралла айта оладилар ва жамият учун нимадир қилиб бера оладилар. Писмиқлардан Аллоҳни ўзи асрасин. Ўзлигини таниганни дўстлари ҳам, душманлари ҳам бўлади албатта. Аммо ўзлигини таниган бу фоний дунёда ҳеч нарсадан қўрқмай, ўз сўзини айтиб яшайверади…

Қадрдон сафдошим, дўстим – Жаҳонгир Муҳаммад ана шундай – ШАХС даражасига кўтарилган ва ЎЗЛИГИНИ намоён қила олган инсонлардан биридир.

Жаҳонгир Муҳаммад 1- сентябрда туғилган. У “Мустақиллик”дан анча илгари туғилган ва биз учун жуда қадрли “Мустақиллик”ни туғилиши учун жуда катта хизмати синган инсондир. Мен ҳар йили айнан шу куни бу инсонни қўшалоқ байрами билан табриклайман. Бу йил ҳам тилагим шу – Жаҳонгир ака бардам бўлинг, курашдан чарчаманг!

Дўстингиз Насрулло Саййид

ВАТАН ҲАСРАТИНИ…

Жаҳонгир Муҳаммад

Чучмома чечагим қор остида,
Баҳорни соғиниб музлаб ётибди.
Машраби қўшиғим дор остида,
Халоскор қаламни кўзлаб ётибди.
Мудроқ булоқларим тош остида,
Шаклимни соғиниб юзлаб ётибди.

Бир жуфт жажжи бола қош остида,
Саҳарга сиғиниб бўзлаб ётибди.
Қақраган лабларим туз остида,
Қисир булутларни сизлаб ётибди.
Оғочраф вужудим ўз остида,
Бир парча сояни излаб ётибди.
Кулала шайтоним тил остида,
Роҳат-фароғатдан сўзлаб ётибди.
Умид жаҳонгирим дил остида,
Ватан ҳасратини тузлаб ётибди.

Истанбул, 1993 йил.

(Муносабат)

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: