Қутловларингиз учун қуллуқ, дўстларим!

Ана-мана демай тўртта бешни қаторлаштириб қўйибман. 55-йилда туғилиб, 55 га етиб келибман. Шундай кунда телефон қилиб, самимий сўзлари билан дилимни равшан торттирган, СМСлар юбориб севинтирган, мактублар ва шеърлар ёзиб қувонтирган барча дўстларимга, қариндошлару устоз ҳамда шогирдларга қуллуқ қиламан…ЖМ.

ХХХХ

Таваллуд кун билан муборакбод этилувчи иншоларнинг аксариятида: “фалон ёшда ҳам тойчоқдай чопқиллаб юрибсиз, ишонгим келмайди”, дейилган ҳайратона битикларни ўқирканман у ҳайратомузликдан кўра кўпроқ масхаромузликдай туюлади.Чунки улуғ ёшларга кирган инсон гўё оғирнинг устидан, енгилнинг остидан чопқиллаб ўтиб, ҳеч вақо қилмагандай енгилтак ҳаёт кечирганга ўхшаб қоладида.

Шунинг учун ҳам ХХI аср  замонавий ўзбек адабиётига асос солаётган, ўзига хос замонавий руҳ бағишлаётган етук адиб Жаҳонгир Муҳаммадни “55 ёшга кирибсизу тойчоқдай чопқиллаб юрибсиз”, дейилган қолипли ( журналистикада шаблон ҳам деб қўйишади ) калима билан сийламоқчимасман.Аксинча…

Асрнинг замонавий ўзбек адабиёти асосчиси , жасоратли журналисти, зукко сиёсатчиси, манаман деган ҳукумат мухолифларининг устуни Жаҳонгир Муҳаммадни куч-қувватга тўлган от каби озодлик учун кураш юкини кўтариб бораётган азамат инсон дегим келди.Умуман олганда асрнинг буюк кишилари рўйхати тузиладиган бўлса, унинг биринчи қаторига ЖАҲОНГИР МУҲАММАД исмини улкан зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйилса арзийди.

Мен бу жойда қанчалар таъриф ёзмайин, у камлик қилади.Қуйидаги сатрлар эса 55 ёшли Жаҳонгир аканинг бунақа 55лардан яна кўпини ортда қолдириб, Ватанда юбилейлар ўтказишини тилаб ёзилган бир мужда деб билгим келди.

Дўст туғилган кун…

Сентябрнинг биринчи куни менга шодлик келади олиб,

Чунки шу кун, худди шу онда туғилгандир беназир адиб.

Дўст туғилган мен учун шу кун, дўстки содиқ ҳазрати инсон,

Эгам дўстдир ва яна бири Жаҳонгиру Муҳаммад инъон!

Ибрат учун  ҳислат кўп  унда, бағрикенглик касбидир гўё,

Вафоли дўст, меҳрибон ота, вафоли ёр, аҳдга вафодор.

Ҳаммасини бир жойга жаъмлаб, санагани етмайди ҳисоб,

У осмонда  юлдуз ё қамар, ё нур сочган дўстгадир офтоб.

Қиёсини излайман кўпдан, аммо сира йўқдир қиёси,

Балки юзин ёритиб турган илмин нури унинг зиёси!

Туғилажак буюк кишилар минг йилларда бир бора аниқ,

Ўша дўстим Жаҳонгир билсанг, зарҳал сўзла битилган тарих!

Таъриф бисёр қай бирин аввал иншо этмак билмай шошаман,

Энди  эллик беш ёш ўсибсиз, унга шунча ёшни қўшаман.

Орзум яна дўстла ватанга тез орада қайтгим келади,

Ўз уйимиз Ўзбекистонда  оқ  тилаклар айтгим келади.

Жаҳонгир ака, оилангиз, ёру биродарларингиз, фарзандларингиз, дўстларингиз , умуман ўзбек халқи  бахтига ҳамиша соғ – омон бўлинг!Баракали умрингизга умрлар, асарларингизга асарлар асрлар бўйи қўшилаверсин!

Ризо Обид (zamondosh.com)

ХХХ

Ҳурматли Жаҳонгир ака!

Таваллуд айёмингиз билан чин қалбимдан табриклайман! Дунёдаги барча эзгу ва пок тилаклар билан бирга Сизга узоқ умр, тан-сиҳатлик тилайман!

Муҳожирликнинг заҳматларида юриб, Ватан дарди қалбимни қаттиқ тирнаганида Сиз ва Сиз каби азиз Инсонларимизнинг илиқ ва нурли сўзлари фақат ва фақат олға интилишимга ундайди.

Ҳамиша халқимиз бахтига омон бўлинг, ака!

Кейинги юбилейларингизни Ватанда халқимиз билан бирга шодиёнада қарши олишликни насиб айласин! Ўша кунлари қамишдан бел боғлаб хизмат қилишликни бизларга ҳам насиб айласин!

Таваллуд айёмингиз қутлуғ бўлсин, Жаҳонгир ака!

Улуғбек Бакиров (turonzamin.com)

ХХХ

Ҳурматли Жаҳонгир ака! Муборак ёшингиз қутлуғ бўлсин. Халқимиз учун қилган ғоят  улкан хизатларингизни бениҳоя қадрлайман. Миллат учун шундай қадрли, азиз киши бўлиб қолинг. Муқаддас ватанни озод-ҳур кўрмоқ сизу-бизга насиб этсин. Сизга чуқур эҳтиром ила

Шавкатбек Эгамбердиев. (turonzamin.com)

ХХХ

Муҳтарам Жаҳонгир Мухаммадни биз ҳам таваллуд куни билан муборакбод этамиз. Ижодингиз ҳар доимгидек сарбаланд бўлгай. Мухлисингиз

А.Хоразмий (zamondosh.com)

ХХХ

ТИЛАК

Жаҳонгир Муҳаммадга

Таваллуд кунингиз эслаб, Ҳомазан,

Табриклаб, ёзяпман камтар бу шеърни.

Баҳс ўйнаб, Фелиас Паспорту билан,

Саксон кунда чиққан айланиб Ерни.

Ер юзин айланиб чиққани толе

Сизга, билмам, неча йил белгилаган.

Самарқандга қайтиб, бир куни вале

Саёҳат ҳақида ёзингиз роман!

Саиджаҳон Равоний

Андижон (turonzamin.com).

ХХХ

Жаҳонгир! Табаррук ёшингиз муборак бўлсин. Ғойибона бағримга босаман! Шу ёшда кўп нарсаларга эришдингиз. Йўқотганингиздан кўра топганларингиз мўл бўлди. Йўлингиз ҳеч кимникига ўхшамади ва айнан шу ҳол сизга кўп нарса берди.

Пулимуғобда учрашгунча …

Нусрат Рахмат.

XXX

Азизим Жаҳонгир, туғилган кунингиз билан табриклайман. Болаларингизга бош бўлинг. Тўйларида хизмат қилайлик.

Албатта озодлик Ватанимизга етиб боради. Шу кунларни тезлатайлик ва кўрайлик.

Яна бир бор узоқ умр ва соғлик тилайман.

Бобур Маликов.

XXX

Салом Жаҳонгир ака! Туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Сизга Аллоҳдан соғу – саломатлик ва оилавий бахт сўрайман. Доимо чеҳрангиз очилиб юринг, болаларингизни бахтини кўриш насиб этсин. Яхши кунларда, қучоқ очиб кўришайлик.

Дўстингиз Насрулло Саййид.

XXXX

Ассалом алайкум Жаҳонгир ака! Авваламбор таваллуд кунингиз билан
қутлайман.Сизга узоқ умр, сиҳат саломатлик ва оилавий хотиржамлик тилаб
қоламан. Ёруғ кунларда кўришиш насиб этсин, эҳтиром билан

Эркин Ватандан.

…ВА бошқалар.

%d bloggers like this: