-Нега чинорлар кесиб ташланиб, ўрнига арча экилмоқда?
-Чунки арчанинг соясида тўпланиш мумкин эмас.
ХХХ
-Яп-янги компютерим ишламай қолди. Ким бузган бўлиши мумкин?
-Вируслар!
ХХХ
-Бош вазир ҳақида президентга шикоят ёзишибди. Нима, у отасидан сўроқсиз бир иш қилмаслигини билишмайдими?
-Билишганда аризани ҳожатхонга қўйиб, қоғоз қаҳатчилиги даврида кимларгадир яхшилик қилган бўлардилар.
ХХХ
-Бугунгача ташкил қилинган ўнлаб сайтлар йўқолиб кетди. Нега деб ўйлайсиз?
-Йўқолмаган нима бор!
ХХХ
-Сайт юритувчилари “Биз изоҳларни ифлос гаплардан тозалаб турамиз” дейишибди. Лекин ифлос гаплар йўқолмаяпти-ку?
-Демак, сизга ифлос туюлган гаплар улар учун ифлос эмас. Бир овқатни биров ёқтирмайди, бошқа одам иштаҳа билан ейди.
XXX
-Нима учун Бош вазирнинг матбуот котибини “дум” дейишади?
-У олдинда тураверишдан чарчаган бўлса керак!
ХХХ
-Яқинда АҚШнинг амалдаги президенти ва собиқ икки президентини биргаликда мажлисда қатнашганларини кўрсатишди, қандай бирлик, қандай иттифоқлик! Нега бундай ҳолни бизнинг жамиятда кўриш мумкин эмас?
-Ўзбекистоннинг 1990-1996 йиллардаги президенти билан 1996-2007 йиллардаги раҳбари ва амалдаги президенти орасида кучли иттифоқ бор. Бундай шарқона бирликни наҳотки кўрмасангиз?
ХХХ
-АҚШ ва Ўзбекистоннинг қандай фарқи бор?
-АҚШда халқ раҳбарларни танлайди, Ўзбекистонда эса раҳбарлар халқни талайди.
ХХХ
-Нега Ўзбекистонда ҳамма нарса давлат сири, ҳамма нарса махфиялаштирилган?
-Чунки Сиз ишлатган ”маХфиялаштирилган” деган сўзда “х” ортиқча.
ХХХ
-Раҳбарларимиз қўшни мамлакат президентни “Ишини тўла бажара олмади”, деб танқид қилишмоқда, нимани назарда тутишмоқда экан?
-Нимани бўларди? Намойишчиларни отишни-да!
ХХХ
-Сайловда Каримов ютиб чиқди, деб ёзишмоқда, бунга қўшиласизми?
-Унда ютқизган ким?
ХХХ
-Дунёда қаерда Ислом давлати мавжуд?
-Ўзбекистонда!
ХХХ
-Каримов “Керак бўлса, мана ёшлардан мухолифат тузишсин, мен қарши эмасман” деди. Бу нимадан дарак беради?
-Бу ўша куни Каримов қамоқхоналарни кенгайтириш ҳақидаги қарорни имзолаганидан дарак беради.
ХХХ
-Каримов кимдан қўрқади?
-Кимдан ё нимадан қўрқишини билмаймиз. Аммо шу нарса аниқки, у Худодан қўрқмайди.
ХХХ
-Каримов қачон ишдан кетади?
-Зарафшон конларининг олтинлари тугаб битганда.
ХХХ
-Агар Каримов Моника Ливинскийни кўриб қолса, нима қилган бўларди?
-Унинг оғзига қараб қолган бўларди.
ХХХ
-Каримов 16 та сенаторни ўзи тайинлар экан, уларни Каримовнинг сенаторлари дейиш мумкинми?
-Уларга Каримовнинг ахлатларини тозалаш юклатилгани боис, уларни Каримовнинг санитарлари деб аташ мумкин.
Filed under: Fikrlar |