-Ислом ака, одамларингиз мени ўлдирмоқчи бўлишди,-деди Мурод Жўраев бир куни Каримовга.
У Муборак шаҳар ижроия қўмитаси раиси, Қашқадарё вилоят кенгаши депутати ва Ўзбекистон Олий Кенгашининг қонунчилик қўмитаси аъзоси эди.
Каримовнинг ранги оқариб кетди. Бир менга қаради ва бир Муродга. Кейин:
-Одамларим бўлганини қаердан билдингиз? Пешонасига ёзиб қўйган эканми?-деди Муродга дарҳол ва каминага юзланиб,- Сизлар бу масалани ҳам ўрганишга киришибсизлар-ку?!-деди.
-Биз Ошкоралик қўмитасида бу масалани бугун муҳокама қилдик…,-дея гап бошлаган эдим, Каримов гапимни бўлди.
-Ҳали миш-мишдан иборат бўлган нарсани қандай қилиб муҳокама қиласизлар, бу Олий мажлисми ёки милициями? Қанақа қўмита сизлар, призидиумга талаб қўясизлар? Ўзларингни ким деб ҳисоблаяпсизлар? Шаҳар бедарвоза қолдими? Continue reading
Filed under: ИАК | Tagged: Islom Karimov, Jahongir Mamatov, Murod Jo'rayev | 2 Comments »
You must be logged in to post a comment.