Фейсбукдаги қутловлардан

jm_kamrontuygaОлтмишнинг олқишлари

Носир Зокир:

Ассалому алайкум азиз укам. Туғилган айёмингиз муборак бўлсин. Мени армоним бор. Сиз билан телефонда гаплашаверганман-у қўлингизни сиқиб кўришмаганман. АҚШга борганда кўриша олмадим.Сизни қаҳрамонликларингизни одамлар ҳалига ча гапириб юришади. Қилинган иш изсиз кетмайди. Уки Илоҳим умрингиз зиёда бўлсин. Ватанда кўришиб, Наманган ва Самарқанд боғларида Ўзбекона ошлар ейиш насиб этсин. Носир.

 Ж.М: Қадрли Носир ака! Умидки армонларимизни енгишга ҳали имкон бўлади. Масофалар узоқ, аммо кўнгиллар яқин, кўришмаган бўлсакда мақсадларимиз кўриштириб юрибди, сўзларимиз кўриштириб юрибди… Сиздек акам борлигидан қувониб юраман!

Табрик учун чексиз раҳмат!

 Эркин Худойберганов:

Хурматли хамкасбим, шогирдим Жахонгир Мухаммад таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Муборак ёшингиз қутлуғ бўлсин! Сизга Аллохдан сихат- саломатлик,узоқ умр,оилавий хотиржамлик,фарзандларингизни камолини кўришингизни сўраб дуодаман! Дўстларингиз ва душманларингиз бахтига узоқ йиллар омон бўлинг!!!!
Хурмат билан Эркин Худайберганов.

ЖМ: Қадрли Эркин ака, минг бор ташаккур! Сиз каби инсонларнинг ёрдами ҳеч қачон унутилмайди Устоз! Сиз ҳам доим сиҳат-саломат бўлинг, фарзандлар ва невараларнинг роҳатини кўриб, бизни қувонтириб юринг, ака!

Akbarali Orif:

Жаҳонгир ака 60 ёшингиз муборак бўлсин .Оила аъзоларингизни ва яқинларингизни, дўстларингизни ,ўзбек ижодкорларини ва ўқувчиларини бахтига ҳамиша тани – жонингиз саломат бўлиб, умрингиз узоқ бўлсин!

ЖМ: Orifona, zarifona tilakrlaringiz ucun qulluq! Birgalikda…

Po’lat Oxunov:

Хурматли Жахонгир ака! Тугилган кунингиз билан чин кунгилдан табриклайман! Сог ва саломат булинг. Ватанда шундай кунларни бирга нишонлаш насиб килсин!

ЖМ: Қадрли дўстим Пўлатжон, айтганингиз келсин!

Nasrullo Sayyid:

Табриклайман Жаҳонгир ака, 60 ёш Сизга қутлуғ бўлсин! Умрингиз узоқ бўлсин, фарзандларни, невараларни камолини кўринг. Янгамиз ҳам қўшшапир бўлиб доим ёнингизда юрсинлар. Саломатлик тилайман!

ЖМ: Насруллобек катта раҳмат, дўстим. Сизга ҳам шундай тиниқ орзуларим бор, жаҳонгирлар, мадинахонимлар…неваралар, чеваралар кўпайиб бораверсинлар. Чиройли сўз ёзибсиз “қўшшапир” деб. Бу ҳам бахт! Сизга ва бизга насиб этган бахт! Ҳаммага ҳам насиб этсин!

Salomat Vafo:

Jahongir aka. Tug’ilgan kuningiz qutlug’ bo’lsin. Vatanning parshalari siz sevgan asarlar, kitoblar, mayizu, qovunlar qiyofasida yashab tursin. Alloh yor, piyrlar madadkor bo’lsin, ustoz, yangi asarlar kutib hurmat bilan Salomat Vafo.

JM: Salomatxonim, qutlov va ajoyib niyatlar uchun chin dildan rahmat! Sizga ham eng yaxshi tilaklarim!!!

Bashorat Eshova:

Assalom alaykum Jahongir ukajon .Tavallud kuningiz qutlug bolsin . Sizga mustaxkam soglik ,chinordek umir tilayman . Xamisha xonadoningizdan kulgi qaxqaxasi arimasin yuzdan oshib yuring Kamronni ozingiz roxilaxon bilan birga uylantirish nasib qilsin .

Jahongir ukajon tabarruk yoshingiz oltmish yoshingiz bilan tabriklayman . Singlim Roxilaxon bilan qosha qarib uzoq umir korib qarilik gashitini birga surib yuringlar .

JM: Bashorat opa, To’maris opam, sizga baxtli-taxtli, sihatli kunlaringizning uzoq davom etishini tilayman va doim duo qilib yuraman!

Odil Ikrom:

Ассалому алайкум, Жаҳонгир ака! Бизда интернет анчадан буён ишламаяпти. Шу сабабдан, кечикиб бўлса-да, таваллуд айёмингиз билан табриклайман! Маърифат, ҳақиқат нури дилингизни сира тарк этмасин! Шахс ва ижодкор сифатида Сизга ҳурматим чексиз. Яхши кунларда дийдорлашмоқ насиб этсин! Саломат бўлинг, Жаҳонгир ака!

Ж.М: Шеъриятнинг одил дўстидан бу бир икромдир. Раҳмат. Айни тилакларни сизга ҳам йўллайман-ҳақиқат руҳи шеърларингизда доим нур сочиб тураверсин ва биз ундан роҳат олаверайлик. Заргар зариф бўлса, олтин олмосдир!

Mohira Ortiqova:

Ассалому алайкум, ҳурматли Жаҳонгир ака, 60 ёшингиз қутлуғ бўлсин! Ўзингиз ёзганингиздек “етиб бўлмас манзилга” етгунингизча жуда кўп манзилларни забт этиб бўлдингиз, “бир пасда” етиб олгунингизча Ўзбек халқи ҳаётида салмоқли ва аҳамиятли ўрнингизни эгаллаб бўлдингиз. Сиздаги заковат ва бағрикенглик, ҳақгўйлик ва холислик, жуда катта маънавий бойликка бизда ҳар доим эҳтиёж бор. Биз сизга ишонамиз, суянамиз, ва албатта, сиздан ўрганамиз. Илоҳим умрингиз давомийлиги асрларни ортда қолдирсин, оилавий бахт сизни ҳеч қачон тарк этмасин.

ЖМ: Моҳирахон, раҳмат, ҳаммамиз бир-биримиздан ўрганамиз. Камина ҳам сиз каби сафдошларимдан кўп нарса ўрганаман ва бунга ҳар доим эҳтиёжим бор. Ой керак тунда, ақл керак кунда дейди халқимиз. Агар чархлаб, бойитиб бормасак, “темирчига кўмир ҳоким”!

Turonzamin

Advertisements
%d bloggers like this: