Ишоратлар

jm_ozodlikЖАЖЖИ ИСЁН

Жиянимнинг ўғли тўққиз ёшда. Бу йил 4-синфга борди. Баъзан гаплашганимизда у ҳам суҳбатга қўшилади. Мулоҳазали, ақлли бола. Камина билан бемалол баҳс қила олади. Турли мавзуларда шундай саволлар берадики, жавоб топишга қийналаман.

У билан гаплашишни яхши кўраман, худди ўзимнинг болалигим билан гаплашгандек, енгил тортаман. Бугун телефонни у олди ва кутилмаганда:
-Бобо, мени Америкага олиб кетинг,-деб қолди ўкинч билан.

Continue reading

Фейсбукдаги қутловлардан

jm_kamrontuygaОлтмишнинг олқишлари

Носир Зокир:

Ассалому алайкум азиз укам. Туғилган айёмингиз муборак бўлсин. Мени армоним бор. Сиз билан телефонда гаплашаверганман-у қўлингизни сиқиб кўришмаганман. АҚШга борганда кўриша олмадим.Сизни қаҳрамонликларингизни одамлар ҳалига ча гапириб юришади. Қилинган иш изсиз кетмайди. Уки Илоҳим умрингиз зиёда бўлсин. Ватанда кўришиб, Наманган ва Самарқанд боғларида Ўзбекона ошлар ейиш насиб этсин. Носир.

 Ж.М: Қадрли Носир ака! Умидки армонларимизни енгишга ҳали имкон бўлади. Масофалар узоқ, аммо кўнгиллар яқин, кўришмаган бўлсакда мақсадларимиз кўриштириб юрибди, сўзларимиз кўриштириб юрибди… Continue reading