ОЛТИНЧИ ҚАВАТ (Қисса)

jangПрезидент  тансоқчисининг кундалиги

4.Синов

Ҳам олийгоҳдаги ҳам бу ёқдаги дарсларга қатнаб юрсам тўсатдан синовга чақириб қолишди.

-Ўзингни кўрсат, муҳим одам томоша қивотти,-дедилар адам.- Бу сен учун ҳам, мен учун ҳам ҳаёт-мамот масаласи.

Атрофга қарасам Адам ва ёрдамчиларидан бошқа одам йўқ. Кейинчалик билдимки, ўшанда бўялган деразанинг ортида МХХ раиси ва “СП” раҳбари ўтиришган экан.

Бир карате устаси билан майдонга туширишди. Говдаси бесўнақай киши. Соқоли ўсган, кўзлари киртайган. Қўлларининг мушаги кўйлагини йиртай деб турибди. Башарасини қора булут қоплагандек. Қошини чимириб олганми ёки ўзи шунақами кўзлари билан қўшилиб кетганга ўхшайди. Бели бироз ингичкароқ, аммо оёқлари филникидек бақувват. Continue reading