Кейинги президент бўйича савол-жавоблардан

jm_2007Гулноранинг президент бўлиш имкони нолга тенглашди

САВОЛ: Агар Гулнора президент бўлса уни ҳам қўллайсизми? Жавобингиз учун раҳмат. Исмоил.

ЖАВОБ: Узил-кесил бир фикрга келишим осон эмас. Модомики, Каримовдан кейинги президентни қўллайман, дер эканман, бунинг жиддий сабаблари бор.

Бугун Гулноранинг президент бўлиш имконияти нолга тенглашди.

Аммо бундан 4-5 йил олдин шарпаси жиддий равишда кеза бошлаганди. Ўшанда уни ИАК турли лавозимларга қўйиб, бошқарувни ўргатмоқчи бўлди. Бироқ жиддий можародан кейин бу фикридан қайтди.

Бугун АҚШ ҳам, Россия ҳам, Авропа ҳам Гулноранинг президент бўлишини исташмайди. ИАКнинг ўзи ҳам истамайди.

ИАК кейинги президентни мўлжаллаб қўйибди. Буни тиригида амалга оширса, у ҳолда шароит қийинлашади. Аммо ўлгандан кейин унинг режаси ҳам ўлади.

Ундан кейин сайлов муқобил бўлади. Албатта бу яқин эмас. Лекин шундай кунлар ҳам келади.

ЖМ.

7 Responses

  1. Hurmatli Jahongir aka!
    Yangi prezidentning kim bulishidan qatiy nazar Uzbekiston qaysi rivojlangan davlatlar bilan birinchi galda sisosiy va iqtisodiy aloqaladarda bulsa yaxshi buladi? Kuchli davlatlarning manfaatlari tuqnashgan joy buladigan bulsa Karimovdek manyovr qilishga majburlik bular yoki qatiy aloqalar urnatishda manfaatlar nimada kurinadi? agar karimov tomonidan yer osti boyliklari sotilgan bulib hali tuliq yetkazib berilmagan bulsa necha yillar tekin xizmatga majburmiz?
    hurmat bilan

    • Shimoliy Koreyaga o’xshab “mustaqil”, “ozod”, hammaga maydon o’qiydigan gadoy mamlakat bo’lgan yaxshimi Janubiy Koreya kabi hamma bilan do’st bo’lib, rijojlangan, demokratik ochiq mamlakat bo’lish yaxshimi?

  2. Assalomu alaykum.Jahongir aka,maktab,kollej,OÒYU laridagi ta’lim-tarbiya masalasidagi kòzbòyamachiliklardan xabardormisiz? Agar xabardor bòlsangiz qanday fikrdasiz?Javobingiz uchun oldindan rahmat!

    • Xabarim bor.
      Agar tuzum tuzalsa buni tuzatishning yo’li juda va juda oson.
      Dunyoda porasiz o’qish uchun, faqat ilmiga qarab qabul qilsih borasidagi tajribalar juda ko’p.
      O’zbekistonda bularni tadbiq etish uchun baliqning boshi aynimagan bo’lishi kerak.

  3. qushimcha°° Biror bir kuchli davlatning iqtisodiyotiga boglangan holda mustaqillikni saqlab qolish?

  4. Жаҳонгир ака! Андижон вилоятида раҳбар бўлган Аҳмаджон Усмонов Тошкент вилоятининг янги ҳокими этиб тайинланди. Сиз 2012 йилда ва яқинда ҳам бу одамни Каримовнинг яқини деб ёзгансиз, ваҳоланки Би-би-си бу ҳақда шундай деб ёзди׃
    “55 ёшли Усмонов Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг яқин одами сифатида кўрилади.
    Жаноб Мирзиёев Жиззахга ҳокимлик қилган 1990-йиллар охирларида Аҳмаджон Усмонов Жиззах вилоят ички ишлар идораси, кейинчалик эса Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган”. Шунга нима дейсиз? Шарофиддин Умаров.АҚШ)

    • Шавкат Мирзиёев Жиззахда 1996 йилнинг сентябридан 2001 йилнинг сентябригача ҳоким бўлган. Кейин Самарқандга ўтказилган.

      Аҳмаджон Усмонов Мирзиёев Жиззахга боргунча у ерда ишлаган. Мирзиёев Жиззахда ишлаган йиллари эса у Сирдарёда ИИБ бошлиғининг ўринбосари эди. Сирдарёдан Ички ишлар вазирлигига бошқарма бошлиғи бўлиб келди.

      Хуллас, Аҳмаджон Усмонов Жиззахда Мирзиёев билан бирга ишламаган. Агар юқоридаги гапларни айтган ва ёзган бўлса, Би-би-си хато қилган.

      Усмонов Мирзиёевнинг эмас, Каримовнинг одами. Ислом Каримов ўзининг ва Ўзбекистоннинг келажагини кимга ишонганини яқин йилларда, насиб этса, биргаликда кўрамиз. Шун нарса аниққи, бу Азимов ёки ҳам Гулнора эмас.

      Сиз Каримовнинг иш услубини кузатсангиз бунга амин бўласиз. У Мирзиёевни Мирзо Улуғбек туманидан Жиззахга, у ердан Самарқандга юбориб, кейин Бош вазирликка олиб келди.

      Усмоновни эса Наманган, Андижондан “айлантириб”, Тошкент вилоятига келтирди. Азимов ўтирган жойида ўтирибди. У Каримовга маҳаллийчилик балансини сақлаш учунгина кераклиги аллақачонлардир аниқ бўлганди. Лекин борса-келмасга жўнатилиши ҳам яқинлашмоқда. Гулнора ҳам ашуласини айтиб юрибди. Улар Kаримовнинг рўйхатига кирганларида аллақачон бир-икки вилоятни “айланиб чиққан” бўлардилар.

      ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: