Савол-жавобга қўшилинг!

jm_portКейинги президентни қўллайман…

Гарчи ўзини мухолифат деб атайдиган бирорта гуруҳга мансуб бўлмасамда, диктатор Ислом Каримовга, унинг сиёсатига мухолифман. У ўртадан кетиши билан бу мухолифлик ҳам битади. Чунки ундан кейин мамлакат ичидан тинч, қонуний сайлов йўли билан сайланадиган президентни чин дилдан, самимий қўллайман. Нега?

Маълумки, бугунгача танқидчиларим гоҳида очиқ, гоҳида орқадан ҳамма айбни Ислом Каримовга тўнкашда айлаб келадилар. Уларга кўра, айб Ислом Каримовнинг атрофидагиларда, бу одамлар ҳақиқатни ундан яширганлар ёки у билан бирга барча жиноятларга шерикдирлар.

Камина ҳам аввалида шу фикрда эдим. Чунки Ислом Каримов ҳокимият тепасига келганда мамлакатда демократия илдиз отаётган, озодлик шамоли эсаётган эди. Бундай пайтда у атрофдагиларга қулоқ тутишга, улар билан ҳисоблашишга мажбур қолганди. Лекин аста-секин у демократия илдизларини қуритди ва мутлоқ диктаторга айланди. Бутун мамлакат тизими битта шахсга боғланди.

Бундай пайтда айбни атрофдагиларга қўйсангиз, Ислом Каримов диктатор эмас, деган хулоса чиқади.

Агар Ислом Каримов диктатор десангиз, у ҳолда атрофдагиларнинг роли бўлмаслиги керак. Каримовнинг мутлоқ диктаторлигини кўрганимдан кейин атрофдагиларнинг унга таъсири йўқолиб боришига ишонч ҳосил қилдим.

Халқаро сиёсатда “Сурвайвл гейм”(Survival Game) ибораси бор. Бу экстремал шароитларда жон сақлаб қолиш ўйинига қиёсан айтиладиган гапдир.

Диктатура ҳам экстремал таҳликали ҳолатдир.

Диктатура ўрнатилиши билан “Сурвайвл гейм” бошланади.

Кимдир хорижга кетади.

Кимдир сиёсатни йиғиштириб қўяди.

Кимдир диктатуранинг қоидаларига мослашади. Чунки унинг хорижга кетишга ё имкони, ё истаги бўлмайди. Уйда ўтира олмайди. Ҳаёт уни кўчага олиб чиқади, қулликка кўникади.

“Бу вазиятда хорижга кетганлар билан диктатура йўлига юрганлар айни статусга тушиб қолмоқдаларку?!” дейишингиз мумкин. Шундай. Лекин бу билан ҳаммани оқламоқчи эмасман. Нафсини қўйиб юборганлар, салла деса, калла олиб келганлар, коррупция жонкуярлари, адолатни топтайдиганлар, порахўрлар, мансабини суиистеъмол қиладиганлар ва ҳоказо ва ҳоказо жиноятчилар  қонун олдида жавоб берадилар.

Бундайлар энг ривожланган демократик тузумларда ҳам бор. Фақат у тузумларда уларга қарши доимий кураш мавжуд. Қонунлар ва жамоатчилик уларни тизгинлашга уринади. Шунинг учун улар маргинал кўриниш касб эта боради.

Лекин Ўзбекистон ҳукуматининг жуда кўп тизимларида, вазирликларда, дипломатик миссияларда, матбуот органларида, қуйи ҳокимият идораларида, ёшлар орасида минг-минг инсонлар борки, эртага режим ўзгариб, адолатли тузум ўрнатилса, унга жон-дилдан, ҳалол хизмат қиладилар.

Улар аслида “Сурвайвл гейм”нинг қурбонлари. Чунки бу ўйинда кўпчилик мағлуб бўлади ва бармоқ билан санарли кишиларгина ютиб чиқиши мумкин. Бу ҳам амри маҳол.

Қаранг, бир киши қуролли  жиҳодчилар даврасига кириб бориб “Тўхтатинглар бу жангни, қон тўкиб нимага эришасизлар, динимизга душманлик қилаяпсизлар!” деса, нима бўлади? Ҳа, тирик қолиши даргумон. Соғ қолса, бутун юртга “қутулма оши” қилиб берса ҳам кам!

Бошқа биров руҳонийларнинг ибодати пайтида черковга кириб “Сенларнинг китобинг сохта, қайта ёзилган, кофирсанлар” десин-чи, нима бўлади? Касалхонада кўзини очса, демак бу унинг бахти, акс ҳолда манзили асфаласофун!

Диктатура шароитида минбарга чиқиб президентни танқид қилиш ҳам ё қамоқда битади, ёки хорижда. Агар хорижга кетиш билан битса, бу ўша одамнинг бахти, чунки қамоқда чириб кетишдан қутулиш ҳам бахт.

Ана шу каби ҳолатларни ҳисобга олганда Ислом Каримовдан кейин оммавий қама-қамалар қилмасдан ҳамма айб ва жиноятлар унга оидлигини тан олиш, уни тирик бўлса тирик, ўлиб кетган бўлса, сиртдан суд қилиш лозим. Албатта янги келган раҳбарга бу осон бўлмайди. Лекин аста-секинлик билан, адолатли суд ташкил қилиниб, буни амалга оширса бўлади.

Энди асосий гапга қайтсак. Нима учун мамлакат ичидан чиқадиган кейинги президентни чин дилдан қўллайман дедим.

Ислом Каримовдан кейин унга сиёсатдан иқтисодга, адолатдан матбуотга, барча инфраструктуралардан тортиб маънавиятга қадар барбод бўлган мамлакат қолади.

Каримов Ўзбекистонни шундай нуқтага келтириб қўйдики, битта хато билан мамлакат жаҳаннамга айланиб кетиши мумкин.

Демак, жуда усталик билан, хатоларга йўл қўймай мамлакатни ботқоқдан олиб чиқиш керак бўлади. Янги президент׃
-қамоқлардаги сиёсий маҳбуслар озод этилиши;
-фаолияти ман этилган сиёсий ташкилотлар тикланиши;
-хориждагиларнинг устидан жиноий иш очилганлари тўла реаблитация қилиниши;
-халқаро ташкилотлар орқали қочқин мақомини олганларнинг мамлакатдан кетиши қонуний бўлган деб эътироф этилиши;
-хориждагиларнинг баъзилари бошқа мамлакатнинг фуқароси бўлган тақдирда уларга икки фуқаролик танилиши;
-илгари сиёсий фаолият юритганларга яна сиёсатга киришлари учун тўсқинлик қилинмаслиги;
-меҳнат муҳожирларини мамлакатга қайтариш ва эркин бизнес учун йўл очилиши;
-Туркистон эркин иқтисодий зонаси барпо этилиши;
-умумдунё ўзбеклар конгрессини тузиб, миллий яраш бошланиши каби масалаларга диққат қилса, мамлакатни тупикдан олиб чиқиш тезлашади.

Бундай пайтда ўз шахсини эмас, миллат ва мамлакатни ўйлаганлар уни қўллаб қувватлашлари ва қўлларидан келгани қадар унга ёрдам беришлари керак бўлади.

Жаҳонгир Маматов.

38 Responses

  1. Мабодо кейинги келадиган Президент сиз айтган каби ислоҳотлар бошламай, балки Каримов йўлидан кетсачи Туркманбоши2 ёки Гейдар Алиевнинг ўғли Илҳом каби?

    • Бундай ҳолат юз бериши эҳтимоли ҳам катта. Шундай ҳолат юз берса ўша кезда бунга ҳам муносабат билдирамиз. Бўлажак президентнинг бу йўлдан кетиши Ўзбекистонни қутқазмайди.

  2. Жаҳонгир ака, сайловлар эркин бўлишига ишонасизми?

    • Сайловлар бўлишига ишонаман.Бугунги шароитда эркин бўлмайди. Аммо Каримовдан кейин яхши томонга ўзгара бошлайди деб умид қилайлик ва шунга интилайлик. Мухолифлар 20 йиллик хатоларни яна такрорламасликлари керак

  3. Nega Islom Karimov infarkt bulgani haqidagi gaplarga saytlaringizda o’rin bermayapsiz. Bu masala siz uchun qiziq emasmi?

    • Манбага ишонч йўқ. ЎХҲ сайти умуман ёлғончи, бўҳтончи, уйдирмачи сайт. Шунинг учун бу сайтни жиддий олмайман, ўқимайман ҳам, унга ишонмайман ҳам.
      Хориждагиларнинг ичкарида манбалари йўқ. Бу ҳақда 9-январда бир саволга жавоб бериб қуйидагиларни ёзгандим.

      …Мен ҳам бир қарор олдим, ҳозирча риоя қилиб турибман. Билмадим, кейин нима бўлади? У ҳам бўлса ўзбек тилидаги вебсайтларни ўқимаслик. Ҳаммасининг номини “Bookmark”дан ўчириб қўйдим. Бунинг сиёсий ёки сирли томони йўқ.

      Сабаби эса бир қанча:
      1.Ўзбекистон ҳукуматининг золим сиёсати хориждан туриб бошқарилаётган сайтларни мамлакат ичидаги манбаларидан бутунлай узиб қўйди. “Озодлик”, “Би-би-си”, “Америка овози” ёки бошқа сайтлар бўладими, ҳаммасининг манбалари айни. Ўзбекистонга оид кунлик хабарларни Ўзбекистон ичидан туриб бошқариладиган ёки Қирғизистон, Россия, Қозоғистон сайтларидан олишади. У ёқдан – бу ёқдан қўшиб шарҳлашади. Шундай экан, бу хабарларни асл манбасидан ўқилса, вақт тежалади. Дарвоқе, ўзбекча сайтларда хориждагиларнинг шарҳлари, фикр-мулоҳазаларини беришлари мумкин. Лекин хориждагиларнинг позициялари ва қай йўсинда фикр юритишлари, нима дейишлари 20 йил давомида аниқлашиб бўлди.

  4. Ассалому алайкум Жахонгир ака.Ешим 41да,сесатга аралашмасанг-сиесат сани хаетингга аралашади-деган гап рост экан.Давлатимиз сиесати мани ва купчилик кариндош-уругларимизни дарбадар килиб куйди.Шу дарбадарлик окибатида бир акам ва унинг фарзанди Россияда котиллик курбонларига айланиб кетишди. ман бор йуги 2 ойдан бери интернет оркали сиесатни кузатяпман. шу икки ой ичида феврал портлашининг хакикатини,Андижон,ОШ,Сух ва бошка Узбекистон ичи ва ташкарисидаги сиесий уйинларнинг асл мохиятини тушуниб ета бошладим. Шу билан бирга мухолифотларниям кузата бошладим. Лекин вактим камлиги боис халигача Узбекистонни “Швейцариядан” хам гузал диерга айлантирадиган Лидерни танлай ололмаяпман. Шу 2 ой ичида сиесатга анча кизика бошладим…
    Лекин Сизнинг хеч кайси мухолифот аъзоси булмаетганингиз хам мени уйлантиради. Демак, сиз хам хозирча бор лидерни тан ололмайсиз. Шахсан ман сизнинг дона-дона килиб гапиришингиз ва нуткингизга беш кетдим.”Кумир”имга айландингиз хам хисоби. Ман энди режимга карши тиш-тирногим билан курашишга тайерман,лекин кайси байрок остида курашишга хайронман. Шу режим туфайли Россияда бола-чакам билан кун куриб юрибман. Ота-бобом Совет тузумига карши эди.Ман хам генетически шунака тузумларга карши булиб келганман.Биров манга айтмаса хам,уз-узимдан нохаклик ва нотугри ишларга ички бир туйгу билан кузголон килиб юрардим. Мани сиесатга кизика бошлашим айнан сизнинг китобларингизни кузата бошлаганимдан кейин пайдо булдим. Вокеалар ижобий томонга узгариб,мехнатимизни Узбекистонда давом Эттириш насиб килса,албатта Сиз билан учрашишни ният килиб куйдим кунглимда. Факат битта саволим бор. Олма пиш огзимга туш деб етмасдан еки бошкалар харакат килиб,еруг кунлар учун курашаетган бир пайтда ,ман Россияда кул ковуштириб утиришни узимга эп курмаяпман. Зотан бутун дунени узгартирган инсонлар яшаб утган Питербургда яшаб-ишлаб юрган булсак хам! Лозим топсангиз изохингизни кутаман.

    • Яна бироздан кейин кимнинг кимлигини бутунлай таниб оласиз.

      Бугун ўзбек сиёсий мухолифати йўқ. Агар бор десангиз у ҳолда Каримов диктатор эмас деган бўласиз.

      Диктатура шароитида мухолифат сиёсий ташкилот сифатида яшаши жуда қийин. Каримов ҳақиқий, сиёсий мухолифатни йўқотиб ташлади. Бу унинг катта жиноятларидан бири.

      Кимлардир бор дейиши, кимлардир ўзини мухолифат ташкилотиман деб аташи мумкин. Бу уларнинг иши. Бунга иқтисодий, тобелик, уруғ-аймоқчилик ёки бошқа заруратлари бордир. Шу нуқтаи назардан уларни тушуниш мумкин. Акс тақдирда турли ўйинларга кириб, ўзларини бебурд қилиб, Каримовнинг тегирмонига сув қуйиб юрмаган бўлишарди. Бундайларнинг сафида бўлиш шармандаликдир.

      Биз кейинги президент пайтида Ўзбекистонга қайтиб сиёсий фаолиятимизни бошлай олсак, ўшанда қолган гапларни гаплашамиз. Ҳозир эса ўзимни ҳам, бошқаларни ҳам алдашдан қўрқаман. Худонинг номини сотиб уйдирмалар қила олмайман.

      2014 йилда насиб этса жуда кўп қобилиятли ёшлар Ўзбекистонга қайтишлари мумкин. Сиз бунга қўшилмоқчи бўлсангиз ишни таҳлилий мақолалар ёзиб ўзингизни кўрсатишдан бошланг. Ёзганларингиздан сездимки, бунга қобилиятингиз етарали.

      Илтимос, шарҳлар ва мақолалар юборсангиз ўзини мухолифатчиман деганлар ҳақида тўхталмасангиз.Бу сайтда уларга ўрин йўқ.Мени ҳам мақтамасангиз.Кўпроқ Ўзбекистон ҳақида, эзилган халқ ҳақида, нима қила олишимиз ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Бу сиёсий йўлни қандай бошлашингиз учун биринчи қадам бўлади.

      Эътиборингиз учун раҳмат,омон бўлинг одим, ишларингизга омад!

  5. “Позиция”нгиздан кейинги Президент ким бўлиши аниғу, у сизга Юртга қайтиб бирор раҳбарлик мансабини тайинлаб қўйган деган, аслида ҳақиқатдан йироқ ҳулосага келиш ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам, Сиздай одамларни Ватан ичида халққа хизмат қилгани яхши. Мен раҳбарларни ўзидан “тепадагилар”га эмас, “пастдагилар”га хизмат қилиши керак деб ҳиоблайман. Мен сизнинг ҳамма фикрингизга ҳам қўшилмайман, айниқса, ўзбекча сайтларни ҳаммасини ўқимаслигингизга…. Ўзингизнинг сайтингиз ҳам ўзбекча. Бу билан ЎХҲми, ЎИҲми, МХХми (номлари ҳам ишлари ҳам бир-бирига ўхшаш) ёки Бирликми, Бирдамликми буларни оқламоқчи эмасман. Уларни (иборам учун сиздан узр сўрайману) БИР ТИЙИНГА ОЛМАЙМАН, сабаби 20 йилдирки, халққа нафи тегадиган иш қилмади, фақат аксинча. Яна қилиш керак деган ишларингиз ҳам анчагина қўшимчаларим бор. Сиздаги имконият менда бўлганида, Ватан келажагига бефарқ бўлмайдиган, мулоҳазали ёшларни жамлаб, халқни сиёсий онгини ўстириш учун шундай ишлар қилар эдимки… Сизни ҳам тушунаман, Америкада ишламасанг, пул топа олмайсанг, пул бўлмаса яшай олмайсан. Шахсий ҳаётингиздан шунчалик ортиб ижод қилиб турганингизнинг ўзи катта гап. Мен эса, шу ТУЗУМнинг ботқоғидан чиқа олмаяпман.

    • Фикрларингиз учун раҳмат.

      Ўзбекча сайтлар ҳақида 9-январда ёзганимни ўқисангиз у ерда бошқа гаплар ҳам бор. Масалан, яхши гаплар чиқиб қолса имайл орқали етказиб турадиган жонкуярлар борлиги ва бу аҳднома бузилиши ҳам мумкинлиги каби… Аллақачон қисман бузила бошлади. Баъзан битта линк ҳам аҳдномани бузиб қўяди. Лекин фойдаси ҳам бор. ИАКнинг касаллиги ҳақида деярли ўқимаганим фойда берди. Бўлмаса ҳамма вақтим ушбу ёлғоннинг хроникасига сарф бўларди.

      Кейинги президент ҳали кўпчиликка аниқ эмас. Аммо сиз тахмин қилган “номзод” ҳам эмас. Сайлов муқобил тарзда ўтиши учун АҚШ ва Авропанинг Ўзбекистонга таъсир қилишига йўллар очилмоқда. Россия ҳам бу ишда иштирок этмоқчи кўринади.

      Гапингиз тўғри, биз 23 йилдан бери қилган хатолардан хулоса чиқариб, халққа ва мамлакатга фойдали ишлар қилишга уринишимиз керак.

      “Ватан келажагига бефарқ бўлмайдиган, мулоҳазали ёшларни жамлаб, халқни сиёсий онгини ўстириш учун шундай ишлар қилар эдимки” дебсиз, аъло фикр. Мана шу суҳбатимиз ҳам шунинг бир бўлаги.

      “Сиздаги имконият менда бўлганида” дебсиз. Ҳамма гап ана шунда. Мендаги имконият сизда ва бошқаларда ҳам бўлса, биргалашиб нимадир қила оламиз. Демак, ҳар биримиз аввало ўзимизга “имконият” яратишимиз керак. “Имкониятлиларнинг имкониятлари тўпланиб мамлакатни ботқоқдан олиб чиқиши мумкин. Шундай кунлар ҳам келар…

      Ёзиб туринг!

  6. O’zbekistonga keyingi prezident bo’lish uchun butun dunyoga tanilish kerak. O’shanda butun dunyo o’sha odamni qo’llaydi. Siz esa o’zingiz ham tanimgan odamni qo’llamoqchisiz. Buni qanday tushinish kerak?

    • Гапингизга қўшилмайман. Дунёни бошқараётган кучлар танилган одамни қўлламайди. Чунки унинг душманлари кўп ва ички жанжал чиқади деб танилмаган одамни олдинга олиб чиқиш сиёсий протоколга кириб бўлди. Буни Афғонистон, Ироқ, Миср, Тунис ва мана энди Сурияда ҳам кўраяпмиз. Бизда ҳам агар шундай кун келиб қолса, ҳамма билан гаплаша оладиган, барча кучлар қабул қиладиган одам танланади.

      Бу саволингизни бир қисми бўйича.

      Иккинчи қисмига келсак, Ўзбекистонда тинч йўл билан, қонуний тарзда халқ томонидан эркин сайланадиган одамни қўллаш шарт.Ўшандагина демократик жараёнларга кириб бориш мумкин.

      Танимаган ва билмаган одамни эмас, халқ сайлаган одамни қўллайман дедим.

  7. Assalomu alaykum.Jahongir aka,yaxshi fikrlar yozibsizu,lekin kòpchilik òzbeklarimiz manqurtlik darajasiga tushib qolishganku… Ertaga saylovda mahalla faollari falonchiga ovozingni ber,yoki senga nafaqa yozaman,desa xòp deb ketaveradigan,òz fikriga ega bòlmagan kaltabin odamlarimiz qancha… Keyingi yillarda shaxsiy kuzatishlarim bòyicha,odamlarimizning xarom-harishdan qòrqmasligi va Allohni unuttirilishi natijasida loqaydlik,közbóyamachilik,pastkashlik,ikkiyuzlamachilik,andishasizlik,mantanchoqlik,qòrqoqlik,xushomadgòylik va hakoza illatlar xalqimizning zehniyatini deyarli egallab olgan. Xalqimizdagi “kòzi och” degan ibora ayni òzbeklarimizga mos.Yashash uchun kurashish degan tushunchani faqat qorin ya’ni NAFS bilan bog’lab olishgan. Xalq va hukumat òrtasida esa tubsiz jarlik hosil bòlgan.Poraxòrlik bog’chadan boshlab toki, kazo-kazolar kursisigacha muqim “faoliyat” turiga aylangan.Keyingi prezident kim bòlishidan qat’iy nazar odamlarimizda davlatga nisbatan ISHONCH yòq!Soliqlar ,kundalik ijtimoyi iqtisodiy muammolar xalqni ezib tashlagan.Hatto,òz haq-huquqini bilganlar ham talab qilmaydigan darajaga yetishgan,chunki vaqtiyu-asabi uvol bòlishini va yana qanchadan qancha sarsongarchiliklar bòlishini aniq biladi(porasiz biror ish bitmaydi).Tadbirkorlarning halol mehnati qay tarzda òzlashtirilib olinishi haqida-ku aytmasayam bòlaveradi.Qabul qilinayotgan qaroru-qonunlarning chalkashligidan miya bechora tòxtab qoladi.Xullas,gapirsa gap kòp,Aka. Ishqilib,oxiri baxayr bòlsinda.Xalqimiz har tomonlama ezilib “yashamoqda”,ruhan toliqqan va ma’naviy-moddiy tomondan inqirozga yòliqqan ! NAJOT esa,yolg’iz madadkor pok parvardigor Allohu taolodan.Duo qilaylik…

  8. Xalqimizda “Mashshog’i kòpning,qashshog’i kòp”,degan naql bor.Hozirgi yoshlarimiz ilm-fan egalariga emas,artistlarga taqlid qilib ergashyapti.Artistning birovi Googoosha.Òsha ayolning klipini bir kòrib boshqa kòrmaydigan bòldim.Atrofidagi qarollarning malika,deya og’iz kòpirtirishlaridan ijirg’anib ketaman. Òzim ham boshida televizorni kuzatib,ha yaxshi ayol ekan,bechora xalqni òylaydigan mard ayol ekan deb òylovdim.Hayotda esa bu ishlar tamomila ag’dar-tòntar nohaqliklar evaziga “kòz-kòz” tomoshalar uchun bòlayotganiga guvoh bòldim. Odamning har narsa bòlgani yaxshida! Achinarlisi,ayol boshiga shahvoniy qiliqlari bilan prezidentlikka ovoz yig’ayotgan bòlsa…Òzbekiston kelajagini tasavvur qilish qiyin emas.Jahongir aka,agar siz saylansangiz,siz demokrat prezident sifatida faoliyat olib borishga kòzingiz yetadimi?

    • Qimmatli fikrlaringiz uchun rahmat!
      Prezidentlikka hech qachon ko’z tikmaganman va biror bir sohada liderlik davosini ham qilmayman. Kamina Islom Karimovga, uning zolim rejimiga muxolif, xolos.

      Har kim qo’lidan keladigan ishni qilishi kerak.

      Bugungaca qo’limdan kelgan ishni qildim va bundan keyin ham shunday bo’ladi.

      Bugungi bu harakatlarim chetga chiqib ketgan ilmli, bilimli, qobiliyatli, demokratik jarayonlarini yashab ko’rgan yoshlarimizni Karimovdan keyin mamlakatga qaytarib, ularni boshqaruv jabhalarida xalqqa xizmat qilishlarini tashkil qilishga urinishdir. Inshooloh, bir natijaga yetarmiz! Aks taqdirda O’zbekistonni bugungidan ham qo’rqinchli kelajak kutmoqda.

      Yaxshi kadrlar bilan ishlagan, ularga quloq solgan prezident ucun O’zbekistonni demokratik yo’l bilan qutqarish qiyin emas. Siz aytgan illatlarni uzog’i bilan ikki yilda epaqaga keltirish mumkin.

      Prezident xalqqa ishonishi kerak. “Men sizlarga hamma erkinliklarini berib, bu erkinliklarni himoya etaman, sizlar esa faqat qonuniy soliq to’lab hukumatni qo’llab turasizlar” degan shartnomani xalq bilan yuzma-yuz gaplashib olsa o’zbek xalqi mard xalq va uni chin dildan qo’llaydi.

      Agar prezident adolat o’rnatishga chin dildan mardona kurashga kirishsa ikki yilda mamlakatda yaxshigina hayot yo’lga qo’yiladi. Ayniqsa boyliklari, ishchi rezervi ko’p bo’lgan O’zbekiston sharoitida bu qiyin emas.

  9. Жаҳонгир ака, ўзига “Усмон Ҳақназаров” деб тахаллус қўйиб олган ЎХҲчилар сизни бундан 10 йил олдин Муҳаммад Солиҳнинг террористлигини МРБга тасдиқлаб берган деб айблашди. Нега шунга жавоб бермадингиз? Ҳурмат билан Олим.

    • Бу масалага тўхталмайман деган эдим. Лекин саволлар кўп келаётгани учун мухтaсар бўлсада жавоб берай.

      “Усмон Ҳақназоров” номи билан бундан анча тиллар олдин мақола ёзган собиқ МХХчилар кейинчалик шу мақолаларини рўкач қилиб, АҚШдан сиёсий бошпана олишган. Ҳозирги “Усмон Ҳақназоров” номи орқасида Муҳаммад Солиҳнинг ўзи турибди. У илгари шунақа “трик”лар қилиб келган. Бу унинг касби, шунинг орқасидан кун кўради. Буни ўша мантиқсиз, уйдирма мақоланинг ўзи ҳам айтиб турибди.

      Агар АҚШ махсус хизматлари мендан у ҳақда сўраган ва мен ёзиб берган бўлсам у қаёқдан билди? Хўп МХХ билан алоқаси борлигини охири “Озодлик”да тан олди. Лекин МРБ (ЦРУ) билан ҳам алоқаси борми? Алоқаси бўлганда ҳам бу идоранинг ҳужжатларига қўли етиши мумкин эмас. Бу идорадан чиқадиган кичкина “инфо” учун фавқулодда оғир жиноятлар белгиланган ва бундай ҳолат АҚШда катта шов-шувларга сабаб бўлади.

      МРБ ҳақида 1970 йилларда катта баҳслардан кейин қабул қилинган қонунга кўра, бу ташкилот АҚШ ичида фаолият кўрсата олмайди. Бу ташқи разведка идорасидир. Агар бу идора АҚШ аҳлини сўроқ қиладиган, суҳбатга тортадиган бўлса, қонунни бузган ҳисобланади. Суҳбатлашиши керак бўлса, МРБ ишни бошқа идорага ошириши керак. Сиёсатчиман деган одамлар шуни ҳам билмаса, табиийки ёзганлари мантиқсиз бўлиб қолаверади.

      МРБдагилар каминадан сўраганлари йўқ. Аммо керакли идоралар сўрасалар истаган пайтда бу одамнинг террорист эканлигини нафақат ёзиб бериш, балки исботлаб ҳам бераман. Бу гапимни у ўзини оқлаш учун БМТга хат ёзиб “блефоват” қилиб юрган пайтда ҳам очиқ ёзгандим. Унинг қўли бегуноҳ одамларнинг қонига ботган. Ўшанда БМТ уни оқламади. У 1999 йил портлашларида Ўзбекситон МХХсининг ўйинчоғи бўлиб, бир қанча бегуноҳ одамларнинг ўлимига ва бошқаларнинг қамалиб кетишига, золимликнинг кучайишига сабаб бўлди. У туфайли қамалган Мамадали Маҳмудов, Мурод Жўраев каби ўнлаб одамлар ҳали ҳам зиндонда. У эса Туркиядаги қора кучларнинг паноҳида.

      У ўз эгизаки Ислом Каримов каби Худодан ҳам қўрқмайди. Бу мақоласини ўқиб, уни мусулмон ниқобидаги шайтони лайн экан, одам ҳам шунча туҳматчи бўладими, деб ўйлагандим.

      Худо унга инсоф берсин…

  10. Ассалому алайкум Жаҳонгир ака!
    Шуҳрат Аҳмаджонов сизни “Туронзамин”га қўйилган мақолаларини олиб ташлаганликда айблаб юрибди. Шу гап тўғрими? Ҳурмат билан Шавкат.

    • Ўша мақолалари сайтда чиққан ва бир неча йил турган.

      Биласизки, сайтимизга бир неча марта хакерлар ҳужуми бўлди ва биз сайтни қайта тиклаб қўйдик.

      Бир мартасида turonzamin.com ни умуман ўғирлаб кетишди ва биз turonzamin.org ни очдик. Лекин бир неча йиллик сайтда қайси мақолалар йўқолганини била олмаганимиз учун бу ҳақда эълон ёзиб, муаллифлардан агар уларнинг мақолалари йўқолган бўлса, бизга нусхасини юборишларини сўрадик. Лекин биз кимнингдир мақоласини шахсан сақлаб юриш мажбуриятини олганимиз йўқ. Чоп этганимиз учун раҳмат дейиш ўрнига бунақа гаплар қилиш тузук одамга ярашмайди.

      Илгари ҳам “Туронзамин”, ҳам “Жаҳоннома” учун ўзим пул тўлаб, ҳар бирига 25 GBдан жой сотиб олардим. Бу сайтларнинг номларини эса узоқ йилларга олганман. Сайтлар оғирлашиб борган сари жой пули ҳам кўпайиб бормоқда. Ҳозирга келиб jahonnoma.com учун йилига 25 GB жой сотиб олаяпман, turonzamin. org учун эса озроқ.

      Бизда кимнингдир мақоласи чиқса, яна бир бор илтимос, нусхасини ўзида ҳам сақлаб қўйсин ёки ўзига битта сайт очиб олсин.

      Тинимсиз хакер ҳужумлари бор ва интернет оламида ҳар нарса бўлиши мумкин, камина кафолат бера олмайди.

  11. Jahongir aka,e’tibor va mazmunli javobingiz uchun tashakkur. InshaAlloh,siz aytgan kunlardan umidvormiz. Bilaman,siz liderlikka da’vogar emassiz ammo,liderlikka loyiqsiz! Liderlar tayyorlashga ham imkoniyatingiz yetarli hamda tajriba va salohiyatingiz ham kuchli.Allohim sizga va oila-a’zolaringizga jamiki yaxshiliklarini ato etsin.InshaAlloh,yurtga yorug’ yuz bilan qaytish nasib etsin.

  12. Jahongir aka, Karimov infarkt bo’ldi degan xabar sizga kelganda nima qilar edingiz? Savolimga javob berasizn degan umid bilan Rustam Sobirov.

    • Бундай ва шунга ўхшаш хабарлар кўп келади. Бир мартасида “Мирзиёев ишдан кетди” деган хабар келганда, эътибор бермай хато қилганман.

      Ўшандан кейин нафақат хабарлар, балки электрон почта орқали келадиган мақолаларни ҳам синчиклаб кўрадиган бўлдим. Ҳозир қўлимда юзлаб чоп этилмаган мақолалар бор. Ҳатто ЎХХ ҳақида келган кўплаб мақолаларни ҳам чоп этмаганман. МХХнинг қўлида ўйинчоқ бўлиш даражасига тушмаслик учун улардан кучлироқ фикр қилиш керак.

      Агар “Каримов инфаркт бўлибди” деган хабар каминага келса дарҳол атрофга назар солардим. Ҳамма нарсанинг ишоратлари бўлади.

      Ҳар бир давлатнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси бор. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси у ерда жуда катта мавқега ва манбаларга эга. Каримовнинг инфаркт бўлиши ҳақидаги гаплар ўрчир экан, АҚШ элчиси нима иш билан бандлигини ўргандим. У водийда турли қатлам вакиллари, жумладан Андижонда инсон ҳуқуқлари фаоллари билан Наврўз учрашувлари қилиб юрган экан.

      Мамлакат тепасида турган одам инфаркт бўлса, биринчи навбатда у билиши керак ва элчихонани фавқулодда ҳолатга ўтказиб, Вашингтон билан тинимсиз алоқада туриш лозим. Бу АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва элчининг биринчи галдаги вазифаси нуқтаи назаридан мутлоқ талаб этиладиган ҳолат.

      Каримов ҳақида гап тарқалиши билан элчи дарҳол у билан, унинг ёнидагилар билан фавқулодда учрашиши лозим ва Вашингтонни хабардор қилиб туриши, иш жойини тарк этмаслиги шарт. Ваҳоланки, хабарлар ўрчир экан, элчи водийда байрам қилиб юрганди. Сиёсатни тушунган одам учун шу ишоратнинг ўзи етарли эмасми?

  13. Hurmatli Jahongir Mamatov!
    So’zimni avvalini shu xabarni tarqatishda “yeng shimarib” xizmat qilgan o’rtoqlarga demoqchimanki,
    Sizlarning “emotsiya” ta’sirida bu xabarni ommalashtirish,bu orqali esa o’zlarini,harakatlarini bozorga solish,hukumatning o’ta ichkari tizimlarida o’z odamlarimiz bor degan ma’noda tarqatilgan shoov shuuuv bo’lib hammani e’tiborini o’ziga tortish uchun yozilgan ushbu mag’numotni ko’r-ko’rona takrorlashingiz bu-siyosiy savodsizlikdir.
    Ya’ni O’LIKSIZ AZA OCHMANG.

    Dilshodboy bizga ham “besh ketdim” “o’n ketdim”degan gaplardan o’rgating-da aka!

    Buni hazilligini barchangiz tushundingiz.

    Agar so’kmasdan o’qib turgan bo’lsangiz bir fikrni ilgari qo’ymoqchiman:
    “2014-yilgacha kuting,hammasi yaxshi bo’ladi 2015-yilgacha sabr qilaylik…
    Yana picha kutib tursak hayotimiz zo’ bo’ladi..”

    “Karimov GES qurdiryapti ekan endi chiroq o’chmaydi”

    bunday gaplarga ishonmaslik kerak.
    To’g’ri ular ham asos bilan aytishadi ammo natija chiqishi gumon.
    Avg’onistondan “tinchlikparvar kuchlar” chiqqach esa
    Toliblar hokimiyatga qaytishadi. Ular hali Pokiston bilan Tojikiston,O’zbekiston bilan urushishadi,o’z mafkurasini yoyishga urinadi.Amerika qarab turadimi deyapsiz:
    qisman ha:Vetnam senariysini tasavvur qilavering.

    O’zbekistonda esa boshqa diktator kelib xalq ahvolini yaxshilasa odamlar uchun u sajda qilinadigan siymoga aylanadi.Lekin liberallashuv ham qisman bo’ladi.
    Lenindan so’ng Stalin degani shu bo’ladi.
    Umrbodga saylasa o’zini unda

    Keyingi masala nima qilish mumkinligi haqida ekan,marhamat yana taklifim bor:
    Barchangiz Amerika va Rossiya o’rtasidagi go’daklar mojarosini bilasiz.
    Bizda ham shu yo’l ham tinch ham “evolutsion” Oliy Maslisdan prokuraturagacha kadrlarni orqasidan surib bo’lsada o’tkazish k-k edi 10-15 yil oldin.
    Hozir vaqt kam lekin kech ham emas.

    Biroq biznikilar u-n pul-xudo.
    Bunday ishga pul cho’zadiganlar kam.

    Yana taklifim borki bu endi tekischilikday tuyulishi mumkin.
    Jahongir aka agar maqola yozish bilan yurt hur bo’lsa kuniga 10 ta yaxshisidan o’zim yozib beraman biroq u yetarli bo’larmikan ozodlik uchun?
    Kim o’qiydi uni?
    Saytga doimiy kiruvchilar va Googleda axborot izlab adashgan bandalar..shuniyam yarmidan ko’pi tushunmay chiqib ketadi.
    Bu katta darvozani bir-ikki silkitib dam olib yotish degani. Xo’p.unda nima qil deysan?
    Ilgari ham aytganmanki hayot bilan bog’lash kerak deb,
    bunda siz muvofiqlashtirasiz:
    biz esa sizga mana masalan mobil raqamimizni beramiz,siz esa uchrashuv tashkil qilasiz,”kadrlar” jalb qilasiz,
    O’zb.da 12 ta vil.bor shularda 15 kishidan odam ishlasa ular yana 5 tadan odam olib kelsa…ular esa shunchani qarindosh,sinfdosh qilsa,
    Bulardan imzo to’plab tashkilotlarga boringki AQSH hukumatiga murojaat qilish mumkin. Xullas fikrlarni hozir shunchaki yarmini yozdim.
    Pul masalasini ham hal qilish oson qachongacha sadaqa so’raymiz katta biznes ochib pulini O’zb.ni kelajagiga tikamiz.
    Lekin Gardkam,borimni hayotimni,molimni tikdim deydigan mard topilarmikin?
    Men?mana birinchi bo’lib o’zim shu hamma aloqa raqamlarimni beraman,
    millat uchun jonni garovga qo’yish vaqti yetmadimi,
    yoki biroz kutamizmi?
    Yaxshi bo’lib qolar balki?A?

  14. Jahongir aka savol javoblarni alohida maqola qilib alohida alohida quysangiz. Pechat qilib tarqatishimiz uchun oson bo’ladi. Hurmat bilan
    Abdurasul.

  15. Assalomu alaykum hurmatli Jahongir aka!
    Mashhur 7-sessiyada kutarilgan MXXni prezident nazoratidan olib oliy majlisga berish masalasi uz kuchida tugrimi yoki uzoq yillik diktatura sharoitidan sung Karimov tutgan yul yani MXX prezident hukmida qolishi yaxshi buladimi yoki qanchadir muhlatga vaqtinchalik?
    hurmat bilan

    • Ва алайкум ассалом.
      Ислом Каримов бугунга келиб МХХ мавқеини ҳужжатда ҳукумат даражасидаги идорадан ҳам пастга тушириб, Президент девонига боғлаб қўйган. Бошқача айтганда бутун ваколатлар Бош вазирга ўтса ҳам МХХ президентнинг қўлида қолади.
      Келажакда бу ташкилотни ҳам Парламент ва ҳамда Президент назоратига ўтказиш керак. Парламент пулини бериб, назорат қилади, ҳисоб сўрайди ва Президент раҳбарини тавсия этиб, парламент тасдиқлайди. Шундагина бир кишига тобе бўлиб қолмайди ва хизмати қонунга асосан миллатга, мамлакатга йўналади.

  16. Menga kim prezident bo’lishini farqi yo’q,xalqni o’ylasa bo’ldi!

  17. Agar Karimov haiqda yomon gaplar tarqatilsa buning nimasi yomon? Nega qarshi chiqasizlar?

    • Мен қарши чиққаним йўқ. Истаган нарсасини ёзиб, истаган гапини айтаверсин. Воқеа ортидан фикр айтдик, холос.

      Кейинги катта ёлғонларнинг учта оқибати кўринмоқда. Ҳали кўпайиши ҳам мумин.

      Биринчиси: Бундай ёлғондан кейин дунёни бошқарадиган катта кучлар бир тийинга олмай қўйишади. Дезафуруш-ку деб қўл силташади.

      Иккинчиси:Диктатура шу йўл билан ўз келажагининг машқларини ўтказади ва бундан ҳам кучланади.

      3.Халқ ёлғончига ва туҳматчиларга эргашмайди. Бугунгача ҳатто Каримов душманлари ҳам уларни ташлаб кетишаётгани сабаби ҳам ана шунда.

  18. Агар Гулнора президент бўлса уни ҳам қўллайсизми? Жавобингиз учун раҳмат. Исмоил.

    • Узил-кесил бир фикрга келишим осон эмас. Модомики; Каримовдан кейинги президентни қўллайман, дер эканман, бунинг жиддий сабаблари бор.

      Бугун Гулноранинг президент бўлиш имкони нолга тенглашди.

      Аммо бундан 4-5 йил олдин шарпаси жиддий равишда кеза бошлаганди. Ўшанда уни ИАК турли лавозимларга қўйиб, бошқарувни ўргатмоқчи бўлди. Бироқ жиддий бир масаладан кейин бу фикридан қайтди.

      Бугун АҚШ ҳам, Россия ҳам, Авропа ҳам Гулноранинг президент бўлишини исташмайди. ИАКнинг ўзи ҳам истамайди.

      ИАК кейинги президентни мўлжаллаб қўйибди. Буни тиригида амалга оширса, у ҳолда шароит қийинлашади. Аммо ўлгандан кейин унинг режаси ҳам ўлади.

      Ундан кейин сайлов муқобил бўлади. Албатта бу яқин эмас. Лекин шундай кунлар ҳам келади.

  19. Jahongir aka,sizga xozirgi sharoitda kim bulgani yaxshiroq,men uchun Mirziyoev yo Azimovdan kura Gulnora bugani tuzuk,xarxolda yosh kadr,garb hayotini kurib kuygan,keyin aytinchi Karimovdan keyin xam oddiy dindor namozhonlarga bulayotgan katagonlar davom etaveradimi

    • Agar erkin, muqobil nomzodli saylovlar bo’lsa kim bo’lsa ham yutib chiqsa haloli.
      Shunday sharoitda yutib chiqadigan odam insofli bo’ladi.
      Umuman olganda nafaqat dindorlarga balki har qanday odamga ham zulm qilmaslik kerak.
      Qayerdaki rahbar o’ziga ishonmasa u qatag’onga, zulmga erk beradi.

  20. Assalomu alaykum!

  21. Jahongir oka sizni biz oddiy axoli(xalq)ga qaraganda siyosatimiz haqida tushunchangiz yetarlicha ildamroq sizga savolim shuki nahotki bugunga kelib HAQ Allohu taolodan na xayiqadigan na qo’rqadigan bu(UZB xalqimiz)hammasi ham emas aniqki yarimidan ko’bi yangi Yurt boshi kelgandan keyin ham yaxshi bo’lib ketadi deb o’ylasangiz?
    Nega hamma bir narsaga yopishib olgan men Karimov tarafdori emasman biroq shuni aniq bilamanki Uzbekistonimizdagi bu ayanchli vaxshiy holatga yagona KARIMOV sababchi emas Yurtimizni qay burchagiga bormaylik hattoki odamiylikni bilmaydigan shaxslar bor demoqchimanki UZB.da xalqning ko’pchiligi aqlan qashshoq bemexr oqibat diyonat vijdon degan tuyg’ulardan ancha yiroq meni fikrim biz yangi YURT boshini siyosatimizni taxlil qilmasdan aholini fikrini unuversal yetuk bo’lishini rejalarini o’ralarini kavlasak bo’larmidi shunda InshaAlloh siyosatimizni va boshqa boshqaruvlarni faol ongli insonlar boshqaramidi balki siz aytishiz mumkin iqtidorli yoshlarni ko’bhiligi chet ellarda deb biroq ular ozlik qiladi 23 yillik kufr sharoitda vatanda juda ko’b faxsh narsalar aholini miyasiga o’rnashib bo’ldi ularni o’chirish kerak deb bilaman hamma yurtdoshlarimga Allohdan Jannatni tilab qolaman.amiyn

    • JAVOB: Agar hamma narsaga Karimov javobgar emas deydigan bo’lsak u holda ilgari yozganimdek, Karimov diktator emas va O’zbekistonda diktatura rejimi yo’q degan xulosaga kelinadi.

      Diktator va diktaturaning fitrati ko’p o’rganilgan va bu borada uzil kesil gap aytilgan.

      To’g’ri diktator bilan qo’shilib xalqqa zulm qiluvchilar ham bo’ladi. Ular qonunlar oldida jazolarini olishlari shart.

      Agar O’zbekistonda boshqa tuzum bo’lganda bugun boshqa manzarani ko’rgan bo’lardingiz.

      Hech kim hech qacon butun xalqni ayblay olmaydi va bunday huquq hech kimga berilmagan.

      Aytganingiz kabi O’zbekistonda rejim o’zgarishi bilan darhol hamma narsa o’zgarib qolmaydi.

      Karimov odamlarni 20 yilda o’zgartirdi. Demak, yangi bir avlod yetishib chiqishi uchun kamida yana shuncha yil kerak bo’ladi.

      Lekin buni tezlashtirish ham mumkin. Sho’rolar 70 yil bizgan tafakkur 10-15 yilda qayta uyg’ongandi.

      Katta jamiyat keng qamrovli bo’ladi. Kimdir bir narsani fahsh deydi. Kimdir o’sha narsani sevadi. Kimdir din tarafdori, kimdir ateist va hokazo.

      Mening gunohlarim ucun sizga, sizning gunohlaringiz uchun menga jazo berilmaydi.

      Yaratgan juda odil va jazoni har kimning o’z qilmishiga qarab beradi.

      Shunday ekan biz odamlar axloqsiz deb diktaturning bir qism aybini ularga yuklashimiz kerak emas.

      Yaratgan bizga odamlarning fitratini isloh qilish vakolatini bermagan. Har kimga o’zini o’zi isloh qilish haqqini tanigan. Uning adolati ham shunda.

      Bilib-bilmay Uning vaokaltiga sherik bo’ladiganlar esa Unga shak keltirayotganlardir va ularning jazosini ham Uning o’z beradi.

      Xullas, rejim o’zgarsa odamlarda o’zlarini o’zlari isloh qilish imkoni paydo bo’ladi. Bu siyosatga, iqtisodga, odil qonunlarga bog’liq bo’lgan narsadir. Demak, biz nimadir qilmoqchi bo’lsak ana shu yo’nalishda qilishimiz mumkin.

      Diktatura qilmishlariga xalq ham sherikdir deydigan bo’lsak, u holda zolimning zulmiga sherik bo’lib qolamiz.

      JM

  22. хурсандчилигимга эрк берай “ВАЧААААЧ” Устозни сайтлари гавжум доимо шундай булсин. Тугри йулни топаётганлар купаяверсин. Устоз чарчаманг факат олга !

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: