Рустам Абдусоли қорининг жавобларидан қониқмади ва саволини қайта ёзиб, ўтирганлар орқали унга йўллади. Қори одати бўйича дарсдан кейин саҳобалардан бирининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилар ва вақт қолса, саволларга жавоб берарди. У Рустамнинг саволини ўқиди:
“Агар Оллоҳ ҳамма нарсани кўриб турган бўлса, бечораларнинг қонини ичаётган милитсияни нега жазоламайди?”
Абдусоли қорининг юзи тунлашди. Аммо жаҳли чиққанини билдирмади. У сал нарсага қизиб кетмайдиган, заковатли одам бўлсада, бу сафар жаҳлини яширмади:
-Бу савол кеча ҳам берилган эди. Овоз чиқариб ўқимагандим. Олдинги кун ҳам берилганди ва унда ҳам ўқимасдан жавоб билан кифоялангандим. Такрор айтаман. Аллоҳ зулмни ҳаром қилган ва бу ҳақда пайғамбаримиз(с.а.в.) орқали бизга етиб келган ҳадислар бор. Зулм қилганлар зулм топадилар, ажрдан маҳрум бўладилар. Биз вақтимизни мана шундай нарёғи аниқ бўлган бу ёғи эса ширкка олиб борадиган саволларга сарфласак, кўп нарсани ўрганмай қоламиз. Иймонни, эътиқодни мустаҳкамланг, ҳамма нарса ўзи аён бўлиб қолади. Бунинг устига деворнинг ҳам қулоғи бор,-деди. Continue reading
Filed under: Ассассин | Tagged: Ассассин | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.