Саволларга жавоблар

САВОЛ׃ Саломлар Жахонгир акага. Саволим бор эди каерга ёзишни билмай шу сахифага жойладим, шу афгонистонлик киз хакида фикрингизни билмокчиман иложи булса батафсилрок бу акш ни афгонистондан чикмаслик учун уйини ёки бир бахонаси эмасми олдиндан рахмат. Романни давомини интиклик б-н кутяпмиз. Ҳақиқатчи.

ЖАВОБ׃ Саломлар…
Америка Ўзбекистон каби битта нуқтадан бир киши томонидан бошқариладиган давлат эмас. Балки минглаб нуқталардан туриб бошқариладиган системадир. Бир томонда президент, иккинчи томонда сенат, учинчи томонда вакиллар палатаси, тўртинчи томонда Олий суд, бешинчи томонда сайловчилар, олтинчи томонда бойлар, еттинчи томонда медиа, саккизинчи томонда лоббилар, тўққизинчи томонда ҳарбий индустрия, ўнинчи томонда ноҳукумат ташкилотлар, ўн биринчи томонда хавфсизлик хизматлари, ўн иккинчи томонда адвокатлар, ўн учинчи томонда диний жамоалар…ва ҳоказо ва ҳоказо. Буларнинг биттаси қилган ишни иккинчиси деярли билмайди ёки бир-бирига деярли ҳисоб бермайди. Матбуот фош этиб туради. Аксарияти ўзича мустақил. Кўпчилиги рақобатда. Манфаатлари деярли бир нуқтада кесишмайди.Шунинг учун бундай кичик нарсаларни истаган одам ёки истаган гуруҳ ҳам қилавериши мумкин ва бунинг катта сиёсатга дахли ҳам бўлмайди.

Саволларга жавоблар

SAVOL: Assalomu alaykum Jahongir aka, Quyomat kuni romanini juda yahshi yozibsiz lekin bir savol bor nega Bakievlar to’grisida faqat bir joyda yozdingiz ahir bular bu urushda asosiy rol’ o’ynagan edik-u yoki buni buni boshqa bir sababi bormi?  ABDULLOH.
JAVOB: Ва алайкум ассалом!
Ҳали китоб тугагани йўқ ва Боқиевларнинг қилмишлари ҳақида энди ёзилади… Мен шу кунларда муҳим ишларим чиқиб китобни давом эттиролмай турибман. Аммо яқин кунларда давомини ўқийсиз деган умиддаман.