Саволларга жавоблар

САВОЛ׃ Саломлар Жахонгир акага. Саволим бор эди каерга ёзишни билмай шу сахифага жойладим, шу афгонистонлик киз хакида фикрингизни билмокчиман иложи булса батафсилрок бу акш ни афгонистондан чикмаслик учун уйини ёки бир бахонаси эмасми олдиндан рахмат. Романни давомини интиклик б-н кутяпмиз. Ҳақиқатчи.

ЖАВОБ׃ Саломлар…
Америка Ўзбекистон каби битта нуқтадан бир киши томонидан бошқариладиган давлат эмас. Балки минглаб нуқталардан туриб бошқариладиган системадир. Бир томонда президент, иккинчи томонда сенат, учинчи томонда вакиллар палатаси, тўртинчи томонда Олий суд, бешинчи томонда сайловчилар, олтинчи томонда бойлар, еттинчи томонда медиа, саккизинчи томонда лоббилар, тўққизинчи томонда ҳарбий индустрия, ўнинчи томонда ноҳукумат ташкилотлар, ўн биринчи томонда хавфсизлик хизматлари, ўн иккинчи томонда адвокатлар, ўн учинчи томонда диний жамоалар…ва ҳоказо ва ҳоказо. Буларнинг биттаси қилган ишни иккинчиси деярли билмайди ёки бир-бирига деярли ҳисоб бермайди. Матбуот фош этиб туради. Аксарияти ўзича мустақил. Кўпчилиги рақобатда. Манфаатлари деярли бир нуқтада кесишмайди.Шунинг учун бундай кичик нарсаларни истаган одам ёки истаган гуруҳ ҳам қилавериши мумкин ва бунинг катта сиёсатга дахли ҳам бўлмайди.

3 Responses

  1. Ассалому алейкум Жахонгир ака биз савол бераверамизу узингизни сурамаймиз. Ишларингиз согликларингиз оила аъзолар умуман хаётингиз яхшими. Сизни рости таниганимга 5-6 ой булган эрсада уз акамдек яхши куриб колдим (бу бор гап пахтамас !!!) негаки менга хакикатни сиз етказдингиз 20йил уйкуда эканман. Рости шундан кейин узбекистондаги ишларни куриб рости гап чидолмай кетяпман. Кани энди бирор имкони бор инсон менга снайпер винтовкасини бериб отиш сабокларини яхшилаб ургатса иккиланмай каримовни пешонасидан отардим. Одам улдириш гунохлигини биламан лекин бу “одамхур” каримовни улдириб гунох килишга тайёрман (Оллох, кечиримли зот). Беъмани гап ёзган булсам узр лекин мен шу ишга тайёрман !!!

    • Ва алайкум ассалом. Раҳмат, ҳаётимиз жойида. Уйқудан уйғонмоқ ҳам хайрдур. Сизга хайр муборак!
      Мен 20 йилдан бери хавотир билан ёзган нарса таассуфки бугун амалга ошди-Каримов ўзи ўлса ҳам режими қоладиган вазиятни яратди. Биз бунинг олдини ололмадик. Бугун энди битта Каримовнин ўлими ҳеч нарсани ўзгартирайди. У 20 йил давомида 27-28 миллион одамни ухлатди ва улар сиз каби уйғонишлари учун яна анча вақт керак бўлади. Лекин бу минг йил дегани эмас, юз йил дегани ҳам эмас, эллик йил дегани ҳам эмас… Уйғониш ухлашдан осонроқ. Демак, Сиз кўрадиган ва сиз яшайдиган кунларда ўзгариш бўлади. Яратган лойиқ топган бўлса биз ҳам буни кўрамиз.

  2. Ассалому алейкум Жахонгир ака. Ёзавериб безор килган булсам узр ))). Тасаввур килинг. Узбекистон телевиденияси соат эрталаб 9:00 хозиргина олинган хабарга кура Узбекистон республикаси юртбошиси (диктатори) иак юрак хуружидан вафот этди…..
    У ёгини давом эттира оласизми

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: