Қиш
АҚШ шарқида қор бўрони. Ўнта штатда фавқулодда ҳолат. Аэропортлар ёпилган. Буни юз йил ичидаги “энг таҳликали” қор бўрони дейилмоқда. Камронбек билан кеча кечга томон ва бугун қор ёғишни кузатдик. Бугун унинг дадаси билан қор курашга уриндик.
Гараждаги машиналарга “мазза”. Ташқаридагиларининг юкини бироз енгиллатдик.
Уч-тўр кун олдин Фейсбукда эьлон қилган мақолам ҳам шу мавзуда.
Яна Америка ҳақида
(Носиёсий мавзу)
Америка халқининг, бошқарув тизимининг курашчанлигига қойил қоламан. Бу ердаги табиат офатлари бошқа жойда юз берса, билмадим, нима бўларди?
Ҳар йили ҳафталаб, ойлаб ўрмонлар ёнади. Бир йилда ўт ўчиришга кетадиган сув миқдори Орол денгизининг иккитасидан ҳам кўп. Яна дарахт экишади. Ўрмонлар кенгаяверади.
Ҳар йили кутилмаган тўфонлар, бўронлар, селлар, кўчкилар келади. Бутун бошли шаҳарлар, соҳиллар сув, қор, лой, муз остида, гирдоб ичида қолади. Минг-минглаб уй-жойлар вайронага айланади. Яна уйлар қураверадилар, олдингисидан яхшироқ…
Айрим штатларда қўрғоқчиликдан ҳаёт қуриб қолади. Айримларида дарёлар тошиб кетиб, шаҳарлар кўлга менгзайди.
Қор ёғса тонналаб-тонналаб, метрлаб-метрлаб ёғади. “Армагеддон”, “Аппокалипси”, “Годзилла”га қиёсан Сноумагеддон, Сноупокалипси, Сноузилла (Snow-қор) сўзлари пайдо бўлган.
Табиатнинг оғир офатлари ҳар йил такрор ва такрор келаверади. Халқ ҳам, ҳукумат ҳам офатлар билан тинмай курашаверади. Бунга буюк ирода керак.
Электр, газ, сув таъминоти, камбағалларга ёрдам биринчи ўринда туради. Озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-чевалар йилнинг ҳар бир куни ҳамма жойда топилади. Бу ўз ўзидан эмас.
Кўрдингизми, Америка бу – АМЕРИКА!
ЖМ.
P.S. Дарвоқе, Вашингтон шаҳри ва унинг шимолини шанба куни 70-80 см қор қоплаши айтилмоқда.
Filed under: Kundalik | Tagged: Jahongir Mamatov |
You must be logged in to post a comment.