Исломни қурол қилиб, жаллод Каримовнинг умрига умр қўшган, унинг каби қўли қонга ботган ва қўлининг қони билан оламдан ўтиб кетган Тоҳир Йўлдошевга ҳам вақтида биз демократ сифатида кескин саволлар берганмиз. У ҳамма саволларимизга жавоб берган. Лекин у бугунги баъзи кимсалар каби бизга туҳмат қилмаган, иғво уюштирмаган, ҳақимизда буҳтонлар ёзмаган, бизга қарши кураш бошлатмаган, бизни даҳрийлар деб эълон қилмаганди. Демак, ворисчалари унданда хавфлироқ. Иқтидорга келмай шу аҳвол, Оллоҳ кўрсатмасин, келиб қолишса, Каримов-Алматов каби бошларни сапчадек узишса керак!
Бу суҳбат 2000 йилнинг 20 сентябрида “Америка овози” радиосида берилган.
Бу суҳбат эса 2000 йилнинг 8-9 октбр кунлари “Америка овози”да радиосида берилган.
Замондош ижодий жамоаси долзарб мавзуларда баҳсу мунозара юритиш учун эркин фикрловчи, оқилу доно, зиёли ва зукко, адибу фозил, шоиру шуаро, олиму донишманд, ёшу кекса, хусусан танқид ҳамда бошқалар мулоҳазаларига тоқат қила оладиган , бир сўз билан айтиладиган бўлса ўз позицияси ва мустақил фикрига эга барча -барча миллатдош, ватандошларни “Анжуман”, деб номланган янги дастурда иштирок этишга чорлайди.
Дастлабки “Анжуман” Қирғизистон жанубидан бир гуруҳ мамлакат зиёлиларининг кўпчиликка Мурожаатига бағишланган. Continue reading →