Мухлис кинояси

ЎЗБЕКИСТОНГА МАҲКУМ “ГАСТЕРБАЙТЕРЛАР”…

Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!
Ҳозирда бозор иқтисодиётига ўтиш босқичларида Сизнинг олиб бораётган иқтисодий ва сиёсий ишларингизда кўролмаслик қилаётган чет унсурларнинг кўзлари ириб оқсин! Ҳалиям, барча ривожланиш босқичларини айтиб ошкор этмагансиз, бўлмаса улар Сиз муҳтарам зотнинг режаларингизни ўғирлаб кетишарди ва ўзларига “НОУ-ҲАУ” қилиб расмийлаштириб олишган бўлишарди.
Мен бир неча Аврўпо давлатларида котта бизнес қилишга ҳаракат қилиб уларнинг Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос бўлган ривожланиш йўли олдида ночор қолганларини кўриб ҳайрон қолдим. Улар бизнесни аслида бизлардан ўрганишлари лорзим экан. Аймоқчиманки, АҚШ биздан 50-100 йиллар орқада, Арўво эса 100-150 йиллар орқада ва шу Россиянинг ўзи камида 200-4000000 йиллар орқада эканлиги ўз исботини топди.
Авсрияда бизнес сафарида бўлганимда уларнинг хусусмийлаштриш ишларида оқсоқлик бораётганини кўрдим.
Уларга ўзимизнинг ўзимизга мос ва ўзимизга хос бўлган ривожланишни айтсам улар ҳеч нимани тушуна олмай бизнес планимдан воз кечишди.
Ахир хусусийлаштирилган биноларнинг ичида ишни янгидан ташкил қилишдан кўра уни бузиб, майдалаб сотиб юборилса қанчалар фойда келтиришини чунон тушунтиришимга бир неча ойлар сарф бўлдики, бирорта катта бинони бузиб сотиб юборишга етадиган муҳлат эди бу давр!!!
Баъзи бир аҳмоқлар Ўзбекистонда ривожланиш йўқ, барча қийналган дея жар солмоқдалар. Билмайдиларки, Африка давлатлари бизнинг бу кунларимизни бир неча йиллар олдин кўриб бу кунга келишган. Уларнинг аҳволидан дарс олмайдилар. Доим нолишгани нолишган. Африка халқининг ҳам нолигани худонинг ғазабини келтирган шекилли, янада аҳволлари оғирлашган. Подшо худонинг ердаги сояси деган гапни унутишган шекилли улар бу кулфатларга дучор бўлишган. Подшолари бировларнинг қўлида қўғирчоқ бўлишгани англаб олишгани йўқ! Бунга уларнинг ўзлари сабабчи.
Сизнинг олиб бораётган сиёсатингизда Россиянинг калта президентидан тортиб Хитойнинг кўзи ўтмас бошлиғи-ю АҚШнинг қоравой бошлиғи бўлмиш Бароқвой ҳам бирор чора тадбирга ақллари етмай олингизда ип эша ҳам олмаётирлар…
Ҳа энди уларнинг ақли бўлса, сизнинг қўлингизга ўз думларини тутқазиб қўярмидилар?!…
Уларнинг бир бирини думини ўзаро боғлаб қўйганлигингиз жуда ҳам ажойиб бўлдида. Энди уларнинг думларида тугилган иплар бизнинг қўлимизда… Қачон ҳоҳласак шу каби тортиб ўйин қилаверамиз…
Энди яна бир бора чет унсурлар ҳасад қилаётган Сиз мўътабар зотнинг иқтисодий-сиёсий чора тадбирларингизни эслаб ўтсак…
Россиянинг Екатирина-II (нима бўлса ҳам аҳмоқларнинг аҳмоғи экан ерини сотиб юбориб) деган олийҳиммат вакиласи яъни паризодаси Аляскани сотиб унинг тақдири охиригача етказа олмади, бунинг оқибатида ўша ернинг қаърида жойлашган бошликлар суммаси ернинг ўзини сотиб олишга кетган суммасидан бир неча миллионлаб ортиқ хазинанинг очилишига олиб келди…
Сиз эса жуда ҳам ақллисиз!!!
Сиз ерларни хитойликларга сотиб бердингиз. Аммо буни халқ бошқача тушунмоқда. Энди бизлар ҳам ерсиз қолиб бадарға бўламизми дея ҳадиксирашмоқда… Ерга келиб ўрнашганлар муқимлашиб кейин ерга эга чиқадилар ва бизни қулга айлантиришади дея атрофга жар ҳам солиб Сизнинг адресингизга нотўғри гапларни айтишмоқда….
Билмайдиларки, Сизнинг режангиз бўйича бу каби кишиларни Ўзбекистон ҳудудига келтириб кейинчалик уларни ўзларимизга “гастербайтер” қилиб қул каби ишлатамиз. Уларнинг фикрича биз ўзбек халқи бу каби келгиндиларга қул каби ўз юртимизда гастербайтерликни давом эттирамиз дея норозилик қилишмоқчи… Менга қурол беринг! Бу каби ватан хоинларини камида 200 тасини отиб ташлашга ваъда бераман Сизга!!!
Сизнинг Ўзбек миллати учун қилаётган ҳақиқий ватанпарварлик ишларингизни тушуна олмадилар. Сизнинг ноқонуний бўлсада Қирғизларнинг ва Тожикистоннинг баъзи ерларини эгаллаб олишингизни тушуна олмаётирлар…
Уруш бўлса бўлар, лекин Амир Темур ҳазратлари ҳам бизлар учун ерларни кенгайтиришга биринчи эътиборни берганлари ҳали ҳануз дунёни лол қилиб келмоқда…
Ҳатто Бойазидни ҳам қон қақшатиб Аврўпо мамлакатларига озодликнинг маълум бир қисмини олиб берганлари сир эмас албатта! Ҳалигача Аврўпа мамлакатлари ўзларини бизнинг диёр олдида қарздор ҳис қилишлари бизнинг бахтимиз эмасмууууууууу?!
Сизнинг ҳам қилаётган ишларингиз аслида амир Темур ҳазратларининг қилаётган ишларининг давомидир…
Мен чин юракдан Сизни келажакда ўзбек халқи нафақат Ўзбекистонга мустақилликни олиб келган биринчи президент раҳбар сифатида кўришларини балки шу билан бир қаторда 2- Амир темур эмас 1-Амир Темур сифатида қалбларда мангу қолишингизни истайман.
Доим соғ бўлинг, умрингиз узоқ бўлсин, тахтингиз дунё борки тоабад бўлсин… Душманларингизнинг кўзлари кўр бўлсин, айниқса Ўзбекистон душманларининг кўзлари ириб оқсин…
Сизни мақташни давом эттирардиму аммо ёнингиздаги куйдирилган каллаларнинг бу каби бизнесларига аралашмаслик учун мақтовни қисқа қилдим…
Мана мен Тожикистонда туғилиб шуни кўриб катта бўлдимки, ватан барибир ўз она тилингда сўзлашувчилар орасида экан. Бир еврей дўстим бор эди. Унинг фикрича барча ер унинг ватани экан. Яна билмадим…

P.S: Яқинда Суданга бориш ниятим бор, уларда бир бизнес қилиш истагида инвестиция қўймоқчиман. Сиздан илтимос! Бу ерларда ҳали ўзбекларнинг уруғи унмаган экан шу ерда ҳам бир икки гастербайтерларингиздан юборсангиз! Биламан Ўзбекистон давлати мен каби асли Ўзбекистонлик бўлмаган бир кишининг пулига муҳтож эмас!!! Аммо бу гастербайтерлар ҳисобидан Сизнинг тегишли фондингизга пул ўтказмаларини ўтказишга имконим бор…

Ҳурмат билан Швейцариядан бизнесмен Мистер Қалампир

One Response

  1. БИР МАРТА ЯШАЙДИ ЎЗБЕК…
    Ҳурматли Жаҳонгир ака!
    Яқинда бир гастербайтер дўстим билан учрашиб қолдим.
    Бироз қаригандек кўринди. Сочларига ҳам оқ оралаган. Озиб ҳам қолган…
    Ачинган бўлдим. Нима бўлганда ҳам ўз илмий ишини охирига етказа олмади бечора.
    Жуда ҳам ажойиб бир лойиҳа устида тадқиқот олиб бораётганди. Кимлардир эга чиқмоқчи бўлишганди чамамда… Балки шу учундир ўз лойиҳасини сариқ чақага пуллаб билет олиб “ГАСТЕРБАЙТЕР” унвонига эга бўлиш учун чет элларда сарсонликни ўзига раво кўрди. Агарда яна 100 йил чидаб берганда “НОББЕЛ” мукофотига эга чиқармиди балки?! Бу энди ҳазил эмас!!!
    Унинг характерида ҳам ўзгаришлар содир бўлганди. Бу балки кишининг ўзига сезилмас, балки мен ҳам ўзимдаги ўзгаришларни сезмасман… Аммо унинг ҳаттоки юриш туришида ҳам ўзгаришлар яққол билиниб қолганди.
    Иккимиз ёшлигимизни, ўқиш даврларимизни эсладик. Бирор бир кафега кириб суҳбатни давом эттирмоқчи бўлдик.
    Хориж ресторанларида “дам” олишга иккимизнинг ҳам имкониятимиз чегараланган эди.
    Атрофдаги шу очофат хўрандалардан камимиз борми дея бир “яйраш” орзусида кафелардан бирига “қўндик”.
    Чет элнинг кафеси барибир ўзимизнинг кафелардан фарқ қиларди. Меню кўтариб келган соҳибжамол қизнинг муомаласи ҳайрон қоларди даражада эди. Дўстим менюни оларкан, таомларга қараб “букинг” қилди.
    -“Икки бурда нон ва икки стакан оддий сув”
    Мен ва қиз ҳайратда қотиб қолдик. Мен албатта дўстимнинг ҳазилкашлигини билардим. Кейинги “заказ”ларини кутиб турган қиз яна нима буюрасиз дея сўраб қолди.
    -“Фақат шулар”- деди дўстим кўзини менюдан узмай.
    Қиз ҳам бироз ҳазилкаш эканми, бу дунёга бир марта келасиз шунинг учун мазза қилиб еб ичмайсизми дея пичинг гапира бошлади.
    Дўстимга қарасам у “серёзний” ҳолатда жавоб берди.
    -“Ҳа бу дунёга бир марта келамиз, бир тўйиб еб ичсак нима қилибди?! Унда тўрт дона буханка нон билан тўрт челак сув келтиринг” дея қизга юзланди.
    “Бақрайиб” қолган қиз нима қиларини билмай қолди. Ноқулай ҳолат эди.
    Бу ҳолатни дўстим чиройли табассум билан менюдаги таомларнинг номини айтиш билан бошқача қилиб юборди.
    Дўстим менга бу қилиғи билан нималардир демоқчи эди. Унинг характерларидан бири гапни қоғозга ўраб айтиши эди. Ўзинг тушуниб олавер энди дегандек.
    Кафедан хурсанд алволда чиқдик ва кўришгунча дея хайрлашдик.
    Мен тушунаман. Ўзбек халқи ўзи емасада меҳмонга чиқариб беради. Ундан ортса боласига беради. Ўзини ўйламайди. Кўпроқ боласини ўйлайди. Нақадар болажон бу халқ!!!
    Дўстимнинг менга ўзинг топиб олавер каби айтмоқчи бўлган гапини мағзини чақиш учун пиёда йўлак орқали уйга жўнадим. Бирин кетин томчилаб ёғаётган ёмғир бу масаланинг жавобини қулоғимга шипшитмоқчидек эди гўё.
    Секин аста қадам босарканман, чўнтагимдан ўзим билмаган ҳолда солиб қўйган бир бурда нонни олиб термулиб қолдим.
    Ёмғир эса шу бурда нонни ивитиб юбораётган эди…

    Ҳурмат билан…

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: